Кристаллография, минералогия ва чўкинди тоғ жинслари петрографияси


Download 11.2 Kb.
Sana06.02.2023
Hajmi11.2 Kb.
#1171905
Bog'liq
Фан хакида маълумот


“Кристаллография, минералогия ва чўкинди тоғ жинслари петрографияси” фани бакалаврлар учун ўқиладиган дастлабки назарий фундаментал табиий фандир. Фанни ўқитишдан мақсад йўналиш мутахассисларида кристаллар, минераллар ва чўкинди тоғ жинсларини петрографик таркибини ўрганишдир. Бунинг учун Минералогия ва чўкинди тоғ жинслар петрографияси мазмунига одатда тоғ жинларини ҳосил бўлишини, тузилишини, минерал ва кимёвий таркибини ва улар билан боғланган фойдали қазилма конларини ўрганишда ёрдам беради.
Фанни ўқитишдан мақсад - кристалл моддаларни асосий хусусиятлари, кристаллар симметрияси, морфологияси ва ички тузилиши, кристалл ва минералларни текширишда замонавий усуллар билан танишиш.
Фанни вазифалари-минералларни таркиби, ички тузилиши ва хусусиятлари билан ажрата билишни ўрганиб, уларни қандай шароитда ҳосил бўлганлиги ва амалий ахамиятини талабалар ўзлаштиришидир.
Чўкинди жинслар петрографияси эса–тоғ жинслари тўғисидаги фан бўлиб, у жинсларни таркибини, структурасини, текстурасини, физикавий хусусиятларини, ҳосил бўлишини, тарқалишини ва фойдали қазилмаларни жинс билан боғланганлигини ўрганади. Петрографияни ўрганиш талабаларда Ерни ташкил қилувчи моддалар тўғрисида тасаввурни ўзлаштиришга ёрдам беради.
Download 11.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling