Лаборатория ишини бажариш учун ажратилган вақт: 4 соат Лаборатория ишининг мақсади


Download 0.76 Mb.
bet1/4
Sana03.12.2020
Hajmi0.76 Mb.
#157515
  1   2   3   4
Bog'liq
Лаборатория иши 1


Лаборатория иши № 1.

Мавзу: Масштаблар ёрдамида топографик картада нуқталар орасидаги масофаларни аниқлаш
Лаборатория ишини бажариш учун ажратилган вақт: 4 соат

Лаборатория ишининг мақсади: талабанинг топографик картада берилган нуқталар орасидаги масофаларни турли хил усуллар (сонли, чизиқли, кўндаланг масштаблар) да аниқлаш йўллари ҳамда масштаб аниқлигини ва масофани аниқлашнинг чекли аниқлигини топиш тўғрисидаги бошланғич билимларини мустаҳкамлаш учун амалий кўрсатмалар ва тавсиялар беришдан иборатдир.

Масштаблар бўлади: сонли, чизиқли, кўндаланг.



Лаборатория ишининг вазифаси: талабаларнинг топографик картада берилган нуқталар орасидаги масофаларни турли хил усуллар (сонли, чизиқли, кўндаланг масштаблар) да аниқлаш йўлларини ҳамда масштаб аниқлигини ва масофани аниқлашнинг чекли аниқлигини ҳисоблаб топишни ўргатишдир.

Бунда талабаларга қўйиладиган асосий, яъни талабаларнинг билиши зарур бўлган ва бажара олиши шарт бўлган талаблар мавжуд.

1. Талабалар билиши зарур:

-геодезиядан бошланғич маълумотларни;

- карталар, масштаблар;

- шартли белгилар ҳамда уларнинг таърифлари тўғрисида умумий тушунчаларни билиши керак.

2. Талабалар бажара олиши шарт:

сонли, чизиқли ва кўндаланг масштаблардан фойдаланиб, топографик картада берилган нуқталар орасидаги масофаларни аниқлашни.



Лаборатория ишини бажариш учун асосий маълумотлар:

Масштаб - ер юзидаги масофалар горизонтал проекцияларининг кичрайтирилган даражасидир.

Топографик планлар тузиш учун асосан 1:500; 1:1000; 1:2000; 1:5000 - масштаблар қабул қилинган.

Топографик карталар тузиш учун 1: 10 000; 1:25 000; 1:50 000; 1:100 000; 1:200 000; 1:300 000; 1:500 000 масштаблар қабул қилинган. Ҳар бир топографик план ва картанинг масштаби, унинг рамкаси остида берилади: сонли, сўзли ва чизиқли.

Сонли масштаб - рақамлар билан ифодаланади(1-расм, а) ва каср тарзида ёзилади: 1/М. М - масштабнинг кичрайтириш даражаси (М 1/100; 1/5000).

Сонли масштаб сўз билан ифодаланса - сўзли масштаб деб аталади (1см да 1м; 1см да 1 км.) (1-расм, а).



Чизиқли масштабграфик шаклда ифодаланади. Чизиқли масштаб битта чизиқдан ёки икки параллель чизиқдан иборат бўлиб, чизиқлар маълум узунликдаги кесмаларга бўлинади (1-расм, а);

кесма масштаб асоси дейилади (1 ёки 2 см). Кесмалар устига унинг юзидаги узунлиги ёзилади.



Чизиқли масштабнинг чап томонидаги биринчи кесма тенг 10 бўлакка бўлинади - 1 бўлаги - график аниқлиги дейилади.

Кўндаланг масштабдан картадан ўлчанган чизиқларнинг жойдаги узунлигини аниқроқ ўлчашда фойдаланилади (1-расм, б).



1-расм. Масштаблар:

а) сонли, сўзли, чизиқли масштаблар;

б) кўндаланг масштаб.

Лаборатория ишини бажариш учун керакли материаллар ва асбоб-ускуналар: қалам, ўчиргич, чизғич, кўндаланг масштабли линейка, ўлчагич циркуль, калькулятор ва топографик карта (масштаб: 1:5000, 1:10000, 1:25000 ва 1:50000).

Лаборатория ишини бажариш тартиби: Ўқув гуруҳи бригадалар (ҳар бир бригадада 3 нафардан 5 нафаргача талабалар) га бўлинади. Ҳар бир бригада бир тўплам лаборатория ускуналари билан ишни бажаради. Талабалар учун вариант сифатида 1:5000, 1:10000, 1:25000 ва 1:50000 масштаблардаги топографик карталарда, ўқитувчи томонидан ихтиёрий нуқталар белгилаб берилади ва шу асосда талабалар ушбу лаборатория ишини расмийлаштириб ҳисоботини топширадилар.

Ўлчаш натижалари ва олинган маълумотларни қайта ишлаш:

1. 1:25000 масштабли топографик картада берилган ва нуқталар орасидаги масофани сонли масштабда аниқлаш учун нуқтадан нуқтагача бўлган масофа линейка ёрдамида 2-расмдагидек ўлчанади ва қуйидагича аниқланади:

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling