Лар 1-боб. Бахтсиз ҳодисалардан жабрланганлар ва касб билан боғЛИҚ касаллик биринчи маротаба аниқланган шахслар сони


Download 28.44 Kb.
bet1/6
Sana08.02.2023
Hajmi28.44 Kb.
#1178115
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-sh shakli тушунтириш



1-sh (йиллик) “Шикастланганлик тўғрисида ҳисобот” статистика ҳисоботи
шаклини тўлдириш бўйича
тушунтиришЛАР


1-БОБ. БАХТСИЗ ҲОДИСАЛАРДАН ЖАБРЛАНГАНЛАР ВА КАСБ БИЛАН БОҒЛИҚ КАСАЛЛИК БИРИНЧИ МАРОТАБА АНИҚЛАНГАН ШАХСЛАР СОНИ


1. Ҳисобот юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари (кичик корхона ва микрофирмалар, молия ва суғурта ташкилотлари, давлат бошқаруви органлари, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот муассасаларидан ташқари) томонидан 10 февралдан кечиктирмай топширилади.
2. 1-бобда ишлаб чиқаришда рўй берган бахтсиз ҳодисалардан жабрланганлар сони Н-1 шакли ва ҳаракатдаги норматив ҳужжатлар асосида кўрсатилади.
Бошқа ташкилотнинг ажратилган участкасида иш бажараётиб, бахтсиз ҳодиса туфайли жабрланган ишчи, бахтсиз ҳодиса рўй берган ташкилотда ҳисобга олинади.
Ўриндошлик асосида ишлаб, бахтсиз ҳодиса туфайли жабрланган ишчи, ўша ўриндошлик асосида ишлаётган ташкилотида ҳисобга олинади.
3. 101-сатрда Н-1 шакли бўйича далолатнома тўлдирилган бахтсиз ҳодиса туфайли жабрланганлар сони кўрсатилади.
4. 102-сатрда бир иш куни ва ундан ортиқ кун меҳнатга лаёқатлилигини йўқотган жабрланганлар (ҳаёти ўлим билан тугаганларни қўшган ҳолда) сони кўрсатилади. 103 - 105-сатрларда тегишли равишда 18 ёшгача тўлган ўсмирлар ҳамда чет эл фуқаролари ва ногиронлиги бўлган шахслар сони кўрсатилади.
5. 106-сатрда ҳаёти ўлим билан тугаган жабрланганлар сони кўрсатилади.
107-109 - сатрларда тегишли равишда 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ҳамда чет эл фуқаролари ва ногиронлиги бўлган шахслар сони кўрсатилади.
Жорий йилда ҳаёти ўлим билан тугаган жабрланганлар сонига, ҳаёти олинган шикаст туфайли шу заҳоти ўлган ёки бир неча вақт ўтгач нобуд бўлганлар киради.
Алкогол ёки наркотиклар таъсирида жабрланган (ўлган)лар тўғрисидаги маълумот Н-1 шаклининг 11.3 пунктига асосан тўлдирилади.
6. 110-113-сатрда вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлиги ҳисобот йилида тугаган, меҳнатга лаёқатлилигини бир ва ундан ортиқ кун йўқотган жабрланувчиларнинг меҳнатга лаёқатсизлик киши-кунлари сони кўрсатилади.
7. 114-сатрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сонли “Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ касб касаллиги билан боғлиқ зарарни қоплаш учун тўловларни олаётган шахслар сони акс эттирилади
8. 115-сатрда жорий йилда даволаш-профилактика муассасалари томонидан берилиб, ташкилотнинг ички фармойишига мувофиқ (буйруқ ва бошқалар) расмийлаштирилган хулоса асосида, биринчи марта касб касаллиги ташҳиси аниқланган шахслар сони кўрсатилади.
9. 116-119 -сатрда - меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилмаган, меҳнатга лаёқатлилигини қисман йўқотган ва тиббий хулосага кўра ўзининг асосий ишидан бошқасига бир ва ундан ортиқ иш кунига ўтказилган жабрланганлар сони кўрсатилади.

Download 28.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling