Лазерли биотиббиёт асослари


Download 27.68 Kb.
Sana25.03.2023
Hajmi27.68 Kb.
#1294715
Bog'liq
taqriz3.ocr


Самарканд давлат университети профессори, физика-
математика фанлари доктори Н.Б.Эшкобиловнинг
“Лазерли биотиббиёт асослари”
номли укув кулланмасига
ТАКРИЗ

Укув жараёнининг сифат ва самарадорлиги куп жихатдан мукаммал яратилган дарслик ва укув кулланмаларга боглик. Бугунги кунда мукаммал янги авлод укув адабиётларини яратиш масаласига мамлакатимизда катта эътибор каратилмокда. 2017 йилдан кейин, ОТМларда ижтимоий-иктисодий сохаларнинг тор йуналишларига малакали мутахассислар тайёрлайдиган янги таълим йуналишлари ва магистратура мутахассисликлари очилди. Бу йуналишларни янги укув адабиётлар билан таъминлаш, айникса ихтисослик фанларидан узбек тилида замонавий укув адабиётлар яратиш мухим ахамиятга эга. Барчага маълумки, талабаларга чет тилларини ургатиш оркали уларни ривожланган мамлакатлар илм-фани ва техника-технологияларидан хабардор килишдан кура, малакали мутахассислар томонидан тайёрланган, талабанинг уз она тилида яратилган, укув адабиётлар оркали хабардор килиш, нисбатан кискарок вактни эгаллайди.
Самарканд давлат университети физика факультети Назарий физика ва квант электроника кафедрасида Н.Б.Эшкобилов томонидан узбек тилида лотин алифбосида тайёрланган “Лазерли биотиббиёт асослари” номли укув кулланмаси ушбу масаланинг ечимига каратилган.
Укув кулланманинг асосий максади - лазер нурларининг биотиббиёт объектларига (тукималарга, хужайраларга) таъсирини урганишдан, хусусан, лазер нурларининг бу объектларда ютилиши, сочилиши, таркалиши, кайтиши ва кайта нурланиши туфайли юз берадиган фотофизик ёки фотохимик ходисаларни урганишдан ва бу жараёнларнинг параметрларини улчаш оркали, уларнинг тузилиши, таркиби, шакли ва улчамлари тугрисидаги маълумотларга эга булишнинг турли методлари билан таништиришдан иборат. Укув кулланмада замонавий лазерлар ва лазер технологияларининг турлари, уларнинг тузилиши ва ишлаш тамойиллари тугрисида батфсил тушунчалар келтирилган хамда лазерларнинг тиббиётнинг баъзи сохаларида кулланилишини талабаларга кискача баён этилган.
Кулланма узбек тилида таълим олиб, биотиббиёт физикаси ихтисослигини эгаллаётган талабаларни тиббиётда кулланилаётган лазерлар ва уларнинг узига хос хусусиятлари, лазер технологиялари, хусусан оптик толали нур утказгичлар ва уларнинг тиббиёт сохаларида кулланилишини янги педагогик технологиялар асосида, кетма-кет, тушунарли тилда баён этишдан иборат.
Такриз килинаётган кулланма 4 та боб ва иловалардан иборат. Унинг I- боби лазерли биотиббиётнинг физикавий асосларига каратилган булиб, унда лазер нурларининг биообъектлар, хусусан биотукималар билан таъсирлашуви натижасида юз бериши мумкин булган катор оптик энергетик, вактли ва спектроскопик параметрларини улчашнинг турли усуллари, йуллари батафсил баён килинган.
Учинчи бобда оптик толали нур утказгичлар, оптик толаларнинг физикаси ва техникаси, уларнинг тиббиётнинг турли сохаларида кулланилиши баён этилган. Бугунги кун да илмий-техник масалаларни хал килишга мулжалланган оптик толаларнинг хилма-хил турлари яратилган. Лекин шулардан биологияда ва тиббиётда энг куп кулланиладиган оптик толаларнинг турлари, уларнинг конструктив тузулишлари ва оптик параметрлари оддий ва содда тилда ту шу нтирилган.
Туртинчи бобда лазерларнинг биотиббиётнинг баъзи сохаларида кулланилиши, хусусан, фотодинамик терапияда, магнито-лазер теропияда, хирургияда ва лазерли диагностика сохаларида кулланилишлари келтирилган.
Китобнинг илова кисмида эса бугунги кунда тиббиёт муассасаларида кулланилаётган турли хилдаги тиббий лазер асбобларнинг фотосуратлари ва уларнинг техник характеристикалари келтирилган. Бундан ташкари келтирилган маълумотлар ва билим-куникмаларни мустахкамлаш максадида тест саволлари хам илова килинган.
Юкоридаги фикрларга асосланиб, проф. Н.Б.Эшкобилов томонидан нашрга тайёрланган “Лазерли биотиббиёт асослари” номли укув кулланмани “биотиббиёт физикаси” таълим йуналиши талабалари учун укув кулланма сифатида тавсия этаман ва чоп этилишни максадга мувофик деб хисоблайман.
Самарканд тиббиёт институти профессори.
тиббиёт фанлари доктори:
Download 27.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling