Мажлис раиси: М. Р. Хасанов Мажлис котиби: З. И. Дустбаева Қатнашдилар


Download 14.38 Kb.
Sana04.02.2023
Hajmi14.38 Kb.
#1163774
Bog'liq
Мажлис баёни(1)

Ватанпарвар” ташкилоти Оҳангарон шаҳар ЎСТКда Тошкент вилояти ИИББ ЖХД ЙҲХБ 1-ТРИБ ходимлари иштрокида олиб борилган


ЙИҒИЛИШ БАЁНИ

«___» ___________ 2023 йил Оҳангарон ш.




Мажлис раиси: М.Р.Хасанов
Мажлис котиби: З.И.Дустбаева
Қатнашдилар: Оҳангарон шаҳар ЎСТК ўқитувчи, ўргатувчи инструкторлар ва ўқув гурух ўқувчилари.


Ташриф буюрди: Тошкент вилояти ИИББ ЖХД ЙХХБ 1-ТРИБ бошлиғи майор А.Х.Тошпулатов ва Тошкент вилояти ИИББ ЖХД ЙХХБ 1-ТРИБ инспектори катта сержант Н.Х.Каххоров
Кун тартиби:

  1. Миллий хайдовчилик гувохномасининг ҳамда автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувохноманинг янги намуналарни жорий этиш бўйича сухбат.



Эшитилди: М.Р.Хасанов “Ватанпарвар” ташкилоти Оҳангарон шаҳар ЎСТК бошлиғи.
У ўз сўзида хозирда юртимизда олиб борилаётган кенг кўламдаги ислохатлар бўйича гапириб Миллий хайдовчилик гувохномаси намуналарини жахон талабларига мос равишда таъминлаш, ҳамда автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувохномаларни рўйхатдан ўтказиш ва хисобга олиш тизимига замонавий ахборот-комуникацияларини жорий этилганлиги ва хозирда юртимиз ахолисини вақтини самарали ташкил этилганнини йиғилиш қатнашчиларига айтиб ўтди.


Сўзга чиқди: Майор А.Х.Тошпулатов Тошкент вилояти ИИББ ЖХД ЙХХБ 1-ТРИБ бошлиғи.

У ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 02 март кунидаги 116-сон қарорига асосан миллий хайдовчилик гувохномасини расмийлаштириш ва миллий ҳайдовчилик гувохномасини ҳамда автотранспорт воситасини рўйхатдан ўтказишда (қайта рўйхатдан ўтказишда) – автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувохноманинг янги намуналарини берилиш тартиби шунингдек талаб қилинадиган хужжатлар рўйхати бўйича йиғилиш қатнашчиларига тушунтириб ўтди. У ўз сўзини давом эттириб эски намунадаги миллий хайдовчилик гувохномалари ҳамда автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувохномалар 2024 йил 1 январдан бошлаб хақиқий эмас деб хисобланишини йиғилиш қатнашчиларига эслатиб ўтди.




Сўзга чиқди: Катта сержант Н.Х.Каххоров Тошкент вилояти ИИББ ЖХД ЙХХБ 1-ТРИБ инспектори.
У ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Ичкиишлар вазирлигининг миллий хайдовчилик гувохномасининг ҳамда автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувохноманинг хозирги шакли пластик шаклда тайёрланиб жахон талабларига тўлиқ жавоб беришини йиғилиш қатнашчиларига билдириб ўтди.

Йиғилиш қатнашчилари мутасади ходимларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожат этишди. Ўз навбатида мутасадилар берилган саволларга атрофлича жавоб бериб ўтишди.



ҚАРОР ҚИЛИНДИ:



  1. Тошкент вилояти ИИББ ЖХД ЙХХБ 1-ТРИБ бошлиғи А.Х.Тошпулатов ва Тошкент вилояти ИИББ ЖХД ЙХХБ 1-ТРИБ инспектори катта сержант Н.Х.Каххоровларнинг маъруза лари ахборот учун қабул қилинсин.

Мажлис раиси: М.Р.Хасанов




Мажлис котиби: З.И.Дустбаева
Download 14.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling