Максимал ток ҳимоясини текшириш Ишни бажаришдан мақсад


Download 288.34 Kb.
Sana21.03.2023
Hajmi288.34 Kb.
#1285364
Bog'liq
Максимал ток ҳимоясини текшириш


Максимал ток ҳимоясини текшириш


  1. Ишни бажаришдан мақсад

Максимал ток ҳимоясининг хусусиятларини тармоқнинг турли ҳолатларида токларни хисоблашни ва релели ҳимоя уставка токларини ўрнатишни ўрганиш.


  1. Қисқача назарий маълумотлар

Кончилик корхоналарининг электр тармоқларида нормал ҳолатлардан ташқари турли сабабларга кўра авария ҳолатлари жумладан зўриқиш, кучланишнинг ошиши, кучланишнинг меъёрдан камайиши ва йўқ бўлиб қолиши, қисқа туташув ҳам рўй бериб туради. Булардан энг хавфлиси қисқа туташув ҳолатидир.
Замонавий электр таъминоти тизимида қисқа туташув токлари жуда катта қийматларга ётиши мумкин. Бу катта талофатларга олиб келади.
Электр таъминоти тизимларида уч хил жумладан уч фазали, икки фазали ва бир фазали қисқа туташув ҳолатлари юз бериши мумкин.
Электр таъминоти тизимида рўйберадиган авария ҳолатларидан релели ҳимоялар қўлланилади.электр қурилмалар ва электр тармоқларнинг авария ҳолатлари рўй берган қисмларини автомат равишда узиб қўйишни таъминлайдиган махсус воситалар (реле ва бошқа аппаратлар) релели ҳимоя дейилади.
Релели ҳимояларга қўйидаги талаблар қўйилади:

  • Тезкорлик;

  • Сезувчанлик

  • Танловчанлик

  • Ишончлилик

Юқорида кўрсатилган ҳар бир авария ҳолатларидан тегишли релели ҳимоя қўлланилади ва улар ўчиришга ёки сигнал беришга ишлайди.
Қисқа туташув жараёнидан ҳимоя қилиш учун электр таъминоти тизимида токли релели ҳимоя қўлланилади, яъни токнинг миқдори меъёрдан ошиб кетса релели ҳимоя ишлаб қисқа туташув содир бўлган жойни ўчириб қўяди.
Токли релели ҳимоя уч поғонали қилинади. Биринчи поғона ҳаяллаш вақтисиз токли шартта узиш; иккинчи поғона –ҳаяллаш вақтига эга токли шартта узиш; учинчи поғона –максимал ток ҳимояси дейилади.
Кон корхоналарининг ҳаво ва кабел линияларини ҳимоя қилиш учун ҳаяллаш вақтисиз ва ҳаяллаш вақтига эга бўлган максимал ток ҳимояси кенг қўлланилади.
Ҳимоянинг танловчанлиги реленинг тегишли тавсифлари, ҳаяллаш вақти ва қўзғалиш токларини қабул қилиш билан таъминланади ва ток манбаи томонга ҳаяллаш вақтини ошириб бориш билан эришилади.
1-расмда келтирилган схема бунга мисол бўлади.

1-расм. Очиқ кон электр тармоқларида максимал ток ҳимояси танловчанлигининг амал қилиш схемаси.
ЭУТ – Электр узатиш тармоғи
БПН – Бош пасайтирувчи нимстанция
ТН – Трансформатор нимстанцияси
ЭКГ – Экскаватор
Т - Токли ҳимоя
В – Ҳаяллаш вақтига эга ҳимоя

Максимал ток ҳимояси танловчанлиги қуйидагича ўрнатилган: экскаваторлар тармоқлари учун Т1 ҳимояда ҳаяллаш вақти t = 0; ЭУТ2 учун Т2 ҳимояда В вақт релеси қўлланилган, ҳаяллаш вақти t = 0,5 сек; ЭУТ1 учун Т2 ҳимояда В вақт релеси қўлланилган, ҳаяллаш вақти t = 1,0 сек.


Агар к1 нуқтада қисқа туташув содир бўлса, ток ҳамма тармоқлардан ўтади, лекин Т1 ҳимоя ишлайди, чунки t = 0. Қолган ҳимоялар ишлашга улгурмайди. Авария ҳолатидаги жой ўчирилгандан кейин Т2 ва Т3 ҳимоялар дастлабки ҳолатига қайтади. К2 нуқтада қ.т. содир бўлса Т2 ҳимоя мшлайди, ЭУТ1 узилмайди.
Максимал ток ҳимояларининг ишлаш схемалари 2 ва 3 – расмларда келтирилган.



2-расм. Ўзгармас бошқариш токида ишлайдиган максимал ток ҳимоялари схемалари.

Q-юклама узгич; ТА1, ТА2- ўлчов ток трансформаторлари; КА1,КА2-ток релелари; КL-оралиқ релеси; YА-узиш ғалтаги; КТ-вақт релеси.





3-расм. Ўзгарувчан бошқариш токида ишлайдиган. Қисқа туташув токига ҳаяллаш вақти боғлиқ бўлган максимал ток ҳимоясининг схемаси.
КАТ-индукцион ток релелар.
Электр таъминоти тизимининг ҳимояланаётган қисмида фазалараро қ.т. содир бўлса КА1 ёки КА2 ток релелари ишлайди (2-расм а). Ўз навбатида уларнинг контактларидан бири уланиб KL оралиқ релесини ишлатади, бунинг контакти уланиб YА-узиш ғалтагини ишга туширади, юклама узгичнинг блок контакти Q уланиб турган бўлади, YА Q юклама узгични ўчириб қўяди (2-расм б). Ҳаяллаш вақтига эга бўлган ҳимоя (2-расм в) қуйидагича ишлайди. КА1 ёки КА2 ток релеси ишлаб ўзининг контакти билан КТ вақт релесини улайди. КТ ишлаб ўрнатилган ҳаяллаш вақти билан ўзининг контактини улайди ва шу билан YА узиш ғалтаги уланади, юклама узгичнинг Q блок контакти уланиб турган бўлади. YА юклама узгични ўчириб қўяди.
Максимал ток ҳимоясининг ҳаяллаш вақти қисқа туташув токига боғлиқ бўлган тури (3-расм) ўзгарувчан бошқариш токида ишлайди ва индукцион ток релеси қўлланилади.
Электр таъминоти тизимининг нормал ҳолатида ТА ларнинг иккиламчи токлари КАТ ларнинг ғалтакларидан ўтади. Уларнинг контактлари YА ларни узиб қўяди. Фазалараро қисқа туташув содир бўлганда КАТ релелар ишлайди ва ўзларининг контактлари билан YА ларни улайди. YА лар ишлаб Q юклама узгични ўчириб қўяди. Шундан сўнг ҳимоя дастлабки ҳолатига қайтади.



  1. Ишни бажариш режаси




    1. Максимал ток ҳимояси хусусиятларини ўрганиш.

    2. Ишни бажариш стенди билан танишиш

    3. Электр таъминоти тизимининг турли ҳолатлари учун токларнинг қийматларини хисоблаш ва релеларнинг уставка токларини ростлаш.

    4. Бажарилган ишнинг хисоботини тузиш


  1. Ишни бажариш услуби




    1. Максимал ток ҳимояси хусусиятларини ўрганиш.

Максимал ток ҳимоясининг вазифаси, турлари схемалари ва уларнинг ишлашини қисқа назарий маълумотлар ва тегишли адабиётлардан фойдаланиб ўрганилади.

    1. Ишни бажариш стенди.

Лаборатория иши намунавий стендда бажарилади. Стенднинг олд томонида барча электр аппаратлари, ўлчов асбоблари, сигнал лампалар ўрнатилган ва тажриба иши схемаси чизилган. Стенднинг орқа томонида қаршиликлар ўрнатилган.
Схемада учта секциядан иборат бўлган бир томонлама манбали электр таъминоти тизими келтирилган. 4-расм ҳар бир секциядаги юкламалар Rю қаршиликлар билан белгиланган. Яна ҳар бир акцияда максимал ток ҳимоялари қўлланилган. 1-секция максимал ток ҳимоясида қуйидаги электр аппаратлар иштирок этади: КАТ-индукцион реле русуми РТ-85, КН1-кўрсатувчи реле русуми Р4-21, К1-оралиқ релеси русуми РП-32, -юклама узгич, Rт1-электр тармоқ қаршилигини ифодалайди. 2-секция максимал ток ҳимоясида қуйидаги электр аппаратлар иштирок этади: КА1, КА2-ток релелари русуми РТ-40, КН2-кўрсатувчи реле РУ-21, к2 оралиқ релеси РП-32, КТ1-вақт релеси ЭВ-132, SA2-юклама узгич. Rт2-электр тармоқ қаршилигини ифодалайди.
3-секция максимал ток ҳимоясида қуйидаги электр аппаратлар иштирок этади: КА3- ток релеси РТ-40, КН3- кўрсатувчи реле РУ-21, К3-оралиқ релеси РП-32, SA3-юклама узгич, Rт3-тармоқ қаршилигини ифодалайди.


4-расм. Тажриба иши стенди электр схемаси



5-расм. ЭФлектр таъминоти тизимининг алмаштириш схемаси
Юклама узгичлар кнопкалар билан бошқарилади. SВ1, SВ2, SВ3 кнопкалар билан Rю1, Rю3, Rю5 юкламалар шунтланиб қисқа туташув жараёни ҳосил қилади.
SА4, SА5, SА6 переключателлар билан Rю2, Rю4, Rю6 юкламалар уланиб зўриқиш жараёни ҳосил қилинади.

    1. Электр таъминоти тизимининг турли ҳолатлари учун токларнинг қийматларини ҳисоблаш ва релеларнинг уставка токларини ростлаш.

Электр таъминоти тизимининг турли ҳолатлардаги токларни ҳисоблаш учун, ўрганилаётган тизимнинг алмаштириш схемаси тузилади (5-расм).
Алмаштириш схемасида қуйидаги белгиланишлар келтирилган.
U = 5 В - манбанинг кучланиши
Rт = 0,2 Ом - секциялардаги тармоқлар қаршиликлари.
Rю1, Rю3, Rю5 юкламалар қаршиликлари
Rю2, Rю4, Rю6 = 0,1 Ом – қўшимча юкламалар қаршиликлари.
Алмаштириш схемасига асосан талабалар электр таъминоти тизимининг ишлаш режимидаги токларни ҳисоблайдилар. Бунда фақат SА1÷ SА3 юклама узгичлар уланган бўлади. Қисқа туташув ҳолатидаги токларни ҳисоблайдилар. Бунда SВ1÷ SВ3 кнопкалари уланган бўлади. Зўриқиш ҳолатидаги токларни ҳисоблайдилар. Бунда SА4÷ SА6 переключателлар уланади.
Буларни бажариш учун талабаларга топшириқ берилади – Топшириқлар вариантлари жадвалда келтирилган. Жадвалда электр аппаратларнинг ҳолатлари кўрсатилган. Бунда “+” белгиси қўйилган электр аппарати уланган бўлади, “-” белгиси қўйилган электр аппарати узилган бўлади.

Топшириқлар жадвали



Вариант т/р

Талаба

SА1

SА2

SА3

SВ1

SВ2

SВ3

SА4

SА5

SА6

I




+

+

+

-

-

+

-

-

-

II




+

+

+

-

+

-

-

-

-

III




+

+

+

-

-

+

+

+

+

IV




+

+

+

-

+

-

+

+

+

V




+

+

+

-

-

+

-

+

-

VI




+

+

+

-

-

+

+

+

-

VII




+

+

+

-

+

-

-

-

-

VIII




+

+

-

-

+

+

-

-

-

IX




+

+

-

-

+

-

+

-

-

X




+

+

-

-

+

-

-

-

-

Ҳар бир ҳолат учун токлар ҳисоблангандан сўнг уларга асосан секциялардаги максимал ток ҳимоялар уставка токлари танланади.


Релеларнинг уставка токлари ростланади ва ҳимоянинг ишлаши текширилади.


    1. Бажарилган ишнинг хисоботи

Хисоботга сарварақ ёзилади.


Хисоботнинг мазмуни қуйидагилардан иборат бўлади

  • Ишнинг номланиши

  • Ишни бажаришдан мақсад

  • Тажриба иши стендининг схемаси ва алмаштириш схемаси

  • Топшириқ вариантига асосан хисоблаш натижалари

  • Ҳимояларнинг танеланган уставка токлари


Download 288.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling