ШАРҚИЙ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ
ЭЛЕКТР УСКУНАЛАРИНИ ЭКСПЛУАТАЦИЯ ҚИЛИШДА ХАВФСИЗЛИК ТЕХНИКАСИ ҚОИДАЛАРИ
ФАРГОНА 2010.
ЭЛЕКТР УСКУНАЛАРИНИ ЭКСПЛУАТАЦИЯ ҚИЛИШДА ХАВФСИЗЛИК ТЕХНИКАСИ ҚОИДАЛАРИ
Ушбу Қоида Ўзбекистон Республикасининг "Меҳнат муҳофазаси" ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 29 апрелдаги № 210 сонли "Собиқ Совет Иттифоқи давридаги қонун ости ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ишларини такомиллаштириш" қароига асосан электр ускуналарини эксплуатация қилишни хавфсиз, ишончли ва самарали бўлишини ҳамда ишлаб чиқаришдаги хавфли ҳолатларни олдини олишни таъминлайди.
Ушбу қоида ишлаб турган электр ускуналарига хизмат кўрсатадиган ходимларга ишлаб чиқаришдаги хавфли факторлар таъсирини олдини олишга қаратилган асосий ташкилий ва техник тадбирлар келтирилган, шунингдек генератор, трансформатор, двигател, тақсимлаш қурилмалари, ҳаво линиялари ва бошқаларда ҳар хил ишлар (эксплуатация қилиш, таъмирлаш, созлаш ва бошқалар) ни бажарганда ишлаб чиқаришдаги турли хил ҳолатларни ва бахтсиз ҳодисаларни олдини олишга қаратилган хавфсизлик чоралари кўрсатилган.
Ушбу қоидани талаблари эгалик ва му4лкчилик шаклидан қатъий назар барча электростанциялар, электр тармоқлари корхоналари, илмий текшириш институтлар и, лойиҳа, қурилиш–монтаж, таъмирлаш, созлаш ташкилотлари ҳамда электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш қурилмаларида шунингдек шунга яқин ишларда ишлайдиган ходимлар томонидан бажарилиш мажбурий.
I–БОБ. АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР ВА ТЕРМИНЛАР
Ушбу Қоидада Қуйидаги тушунчалар ва терминлардан фойдаланилган:
Маъмурий техник ходим – Район энергетика бошқармалари (бирлашмалари), корхоналари, бўлим ва хизмат бошлиқлари, уларнинг муовинлари ҳамда маъмурий вазифалар юклатилган муҳандис, техник ва усталар.
Бригада (наряд ёки фармойиш) – таркибида иш бажарувчи ёки назорат қилувчини қўшиб ҳисоблаганда 2 ва ундан кўп аъзолари бўлган бригада.
Do'stlaringiz bilan baham: |