Механик қулф – бадли махсус ва оддий калит ёрдамида очиладиган ва беркитиладиган қулфлар.
Бузилмайдиган электр майдонининг кучланганлиги – иш жараёни мобайнида одам бўлиши мумкин бўлган майдонда аниқланадиган одамлар бўлишининг таъсиридан ўзгармаган электр майдонининг кучланганлиги.
Наряд–ижозат (наряд) – Ишни хавфсиз бажариш учун жавобгар шахсларни, бригада таркибини, етарли даражада белгиланган хавфсизлик чоралари, унинг бошланиш ва тамомлаш вақтларини, иш мазмунини белгиловчи расмий махсус бланкада тузилган фармойиш.
Хавфли таъсир – симли алоқа ва радио занжирларида хизмат кўрсатувч ходимларга ва алоқадан фойдаланувчи абонентларга хавф туғдирадиган ёки шу занжирга уланган аппарат ва ускуналарни ишдан чиқишига олиб келадиган ток ва кучланишни пайдо бўлиши.
Тезкор таъмирловчи ходим – бириктирилган электр қурилмалари ҳажмида тезкор (оператив) хизмат кўрсатиш мақсадида тайёрлаб, махсус ўрнатилган таъмирловчи ходимлар категориясига кирадиган ходим.
Ҳаво электр узатиш тармоқларини муҳофаза майдони – Ҳаво электр узатиш тармоғи бўйлаб, уларнинг ишлаб турган ҳолатида, энг четда жойлашган симларидан:
1 кВ кучланишгача бўлган ҳаво электр узатиш ва алоқа тармоқлари учун
|
…….
|
2
|
1–20 кВ кучланишли ҳаво электр тармоқлари учун
|
…….
|
10
|
35 кВ кучланишли ҳаво электр тармоқлари учун
|
…….
|
15
|
110 кВ кучланишли ҳаво электр тармоқлари учун
|
…….
|
20
|
220 кВ кучланишли ҳаво электр тармоқлари учун
|
…….
|
25
|
500 кВ кучланишли ҳаво электр тармоқлари учун
|
…….
|
30
|
метр масофадаги вертикал текислик орасидаги ер ва ҳаво бўшлиғи сифатидаги майдон.
Кемалар қатновчи сув ҳавзалари (дарёлар, каналлар, кўллар ва ҳоказолар) устидан ўтган ҳаво тармоқлари учун иккала томондан ҳаво бўшлиғи 100 метр масофадаги майдон, кемалар қатнамайдиган сув ҳавзалари учун эса қуруқликдан ўтадиган ҳаво электр тармоқлари учун қабул қилинган вертикал текислик орасидаги масофалар майдони белгиланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |