Баландликда бажариладиган ишлар – ишчи тушалма, том ёки ер юзасидан 5 метр ва ундан юқори баландликда монтаж мосламалари билан ёки бевосита конструкция қисмларидан, ускуналарда, машина ва механизмлада туриб бажариладиган ишлар. Бундай ҳолларда иш жараёнинг барча лаҳзаларида ва жойдан жойга ўтишда ишчини баландликдан йиқилишидан асрайдиган ягона воста бўлиб ҳимоя камари хизмат қилади.
Электр узатиш тармоғи – очиқ ҳавода жойлашган симлар орқали электр энергия узатилган, изоляторлар ва арматуралар ёрдамида устунларга ёки кронштейн ва таянчлар ёрдамида иншоотларга (кўприк, иморат ва ҳоказоларга) мустаҳкамланган ускуна. Электр узатиш тармоғини бошланиши ва охири деб, тармоқ портали ёки тақсимловчи ускунага кирувчи қисм ҳисобланади. Шохобчалар учун эса шохобчага ажралган ердаги устун ва тармоқ портали ёки тақсимловчи ускунага кирувчи қисми ҳисобланади.
Бунда порталдаи ҳаво электр узатиш тармоғи томонидан порталга осилган изоляторлар, ҳамда симларга маҳкамланган қисқичлар ҳаво электр узатиш тармоғи такибига киради.
Ушбу порталдан подстанциядаги тақсимловчи ускуналар томонига тортилган осма изоляторлар, бошқа порталлар орасидан тортилган сим, ҳаво узатиш тармоғи симдаги ҳар хил ускуналарга (ўчириш–ёқиш аппаратларига, разрядникларга, алоқа кондесаторларига ва ҳоказоларга) тушган симлар, ҳамда юқори частотали заградителлар ҳаво узатиш тармоғи таркибига кирмайди.
Кучланиш таъсири доирасидаги электр узатиш тармоғи – 110 кВ ва ундан юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларининг ўқ чизиғидан:
110 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғи учун . . . . . . . . . . . . 100
220 кВ . . . . . . . .. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 150
500 кВ . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 200
метр масофада, умумий узунлиги ёки бирданига узунлиги бўйича 2 километрдан кам бўлмаган масофада ўтадиган ҳаво электр узатиш ва алоқа тармоқлари кучланиш таъсири доирасидаги тармоқларга киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |