Агарда бу занжирларни узиш зарурияти туғилган тақдирда, аввал узиш керак бўлган ердан ўлдинроқ


Кабель электр узатиш тармоқлари ва кабель алоқа тармоқларининг муҳофаза майдонлари –


Download 0.97 Mb.
bet5/61
Sana18.12.2022
Hajmi0.97 Mb.
#1028080
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61
Bog'liq
Хавфсизлик техникаси коидалари 2

Кабель электр узатиш тармоқлари ва кабель алоқа тармоқларининг муҳофаза майдонлари – Электр кабель тармоғининг муҳофаза майдони деб, ер остида жойлашган электр кабель тармоқларининг энг четдаги кабелидан икки томонга ўтказилган тик вертикал текислик орасидаги 1 м масофа ва алоқа кабели учун эса 2 метр масофа белгиланади.
Сув ҳавзалари остидан ўтган кабель тармоқлари учун сув сатҳи ва сув туби оралиғи бўйича сув майдонининг кабелли электр узатиш тармоғи бўйлаб энг четдаги кабелнинг иккала томонидан вертикал текисликгача бўлган 100 метр орасида жойлашган масофа қабул қилинади.
Биринчи бор ишга қўйиш – наряд ёки фармойиш билан бажариладиган ишга биринчи бор рухсат бериш.
Қайта ишга қўйиш – ушбу наряд билан аввалдан бажарилаётган ишни давом эттириш учун иш жойига қайта ижозат бериш.
Иш жойини тайёрлаш – иш жойида ишни хавфсиз бажаришни таъминлаш учун бажарилган техник тадбирлар.
Қўшилма – электростанция, подстанция ва ҳоказолар чегарасида жойлашган, тақсимловчи ускунага, генераторларга, шитларга, йиғимларга уланган, кучланиши, номи ва мақсади бир бўлган электр занжири (ускуна ва шиналар) бир қўшилма ҳисобланади. Ўрамларнинг сонидан қатъий назар ҳар хил кучланишли бир трансформаторга, икки хил тезликда ишловчи электродвигателга уланган электр занжири ҳам бир қўшилма деб ҳисобланади.
Кўп бурчагли, бир ярим ва ҳоказо бурчакли схемалар орқали уланган трансформаторларда, тармоқда ушбу тармоқни ёки трансформаторни тақсимловчи қурилмага бевосита улайдиган барча коммутацион аппаратлар ва шиналар қўшилмага тааллуқлидир.
Кучланиш остида ишлаш – ишчи кучланиши остида бўлган ток ўтказувчи қисмларгача белгилангандан кам масофага яқинлашиб бажариладиган ишлар.
Иш жойи – электр ускунасининг бир қисмида ходимларни кириб иш бажаришларига ижозат берилган жой. Фақат наряд ҳамда фармойиш билан бажариладиган ишларга тааллуқли.
Фармойиш – ишни хавфсиз бажариш учун унинг мазмунини, иш жойини, вақтини, хавфсизлик чораларини (керак бўлган тақдирда) ва ишни бажариш топширилган шахсларни аниқловчи оғзаки топшириқ.

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling