Axloqiy idealning falsafiy bilimlar tizimida tutgan o’rni


Download 1.41 Mb.
bet1/2
Sana31.01.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1143438
  1   2
Bog'liq
Axloqiy idealning falsafiy bilimlar tizimida tutgan o’rni

Аҳлоқий идеалнинг фалсафий билимлар тизимида тутган ўрни

Самарқанд давлат университети филология факултети 3-босқич 305-гуруҳ талабаси рўзибоева ҳулкарнинг фалсафа фанидан тақдимоти


РЕЖА:
1. Фалсафий билимлар ҳақида умумий маълумот.
2. Аҳлоқ тушунчаси ва турлари.
3. Аҳлоқий идеалнинг фалсафада тутган ўрни.

Агар фалсафа сўзининг келиб чиқиши (этимологияси)га эътибор берсак, унинг юнон тилидаги таржимаси «доноликни севаман» маъносини англатади. Диоген Лаэртский (эрамиз II асри охири - III аср бошлари) сўзларига қараганда, ўзини биринчи марта файласуф деб атаган киши – юнон мутафаккири ва олими Пифагордир. Файласуфларнинг қандай эканликларига таъриф бериб, у шундай деган: «Ҳаёт ўйинга ўхшайди: баъзилар унга мусобақалашгани келса, айримлар савдолашгани, энг бахтлилари эса томоша қилгани келадилар; ҳаётда ҳам худди шундай, баъзилар қуллар каби шуҳрат ва бойликка ўч бўлиб дунёга келади, ваҳоланки файласуфлар - фақат ҳақиқат учун келади»

Ижтимоий билиш сиёсатшунослик (сиёсий институтлар ва жараёнлар), этика (жамиятнинг аҳлоқий ривожланиши тўғрисидаги фан), иқтисодий назария, культурология(маданиятшунослик), педогогика, ҳуқуқшунослик, санъатшунослик, диншунослик ва бошқа шу каби фанларни ҳам ўз ичига олади.


Ижтимоий билиш (жамият тўғрисидаги фан мажмуи)да ижтимоий фалсафа ёки жамият фалсафаси алоҳида ўрин эгаллайди. Ижтимоий фалсафа жамиятни бирбутун тизим сифатида, яъни уни ташкил қилувчи элементларнинг оддий механик йиғиндисига боғлаб бўлмайдиган, интеграл тузилма (ҳосила) сифатида тадқиқ этади
Ижтимоий фалсафанинг жамият ҳақидаги фанлар мажмуидаги роли ва аҳамияти шундан иборатки, у ижтимоий билишни тўлалигича ривожлантириш учун назарий ва методологик асос бўлиб хизмат қилади. Маълумки, ҳар қандай илмий қонун ва категорияларни ўрганиш учун дастлаб энг умумий қонун ва категорияларни билиш керак бўлади. Ижтимоий фалсафа эса, айнан, шундай билимларни беради, чунки унинг қонун ва категориялари керакли даражадаги умумийлик хусусиятига эгадирлар. Жамият тўғрисидаги аниқ, махсус фанлар (социология, сиёсатшунослик, маданиятшунослик ва б.) ижтимоий ҳаётнинг турли томонлари ва қирраларини таҳлил қилиш билан бирга, ижтимоий фалсафанинг тушунчалари ва предмети мазмунини бойитишга ёрдам беради. Шу тариқа, агар ижтимоий фалсафа жамият тўғрисидаги бошқа фанларга назарий-методологик асос бўлса, улар эса, ўз навбатида ижтимоий-фалсафий умумлашмалар учун эмпирик асос бўлади.

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling