Axloqiy idealning falsafiy bilimlar tizimida tutgan o’rni
Download 1.41 Mb.
|
1 2
Bog'liqAxloqiy idealning falsafiy bilimlar tizimida tutgan o’rni
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эътиборингиз учун раҳмат !!!
Кенг қабул килинган фикрларга кўра, бугунги кунги демократия – жамият ижтимоий-сиёсий тузилишининг – энг олий ва энг яхши шаклидир. Тарихий тажриба ва илмий назариялар демократик жамиятнинг асосий умумий тамойилларини таърифлаб берганлар: эркин фикр билдириш, камчиликнинг кўпчиликка бўйсуниши, барча фуқароларнинг декларация қилинган тенгҳуқуқлилиги, уларнинг жамият ва давлатни бошқаришдаги тенг ҳуқуқлилиги. Асосий давлат органларининг сайланиши, уларнинг сайловчилар олдида ҳисобот бериши, тайинлаш йўли билан шакллантирилган давлат органларининг сайлов муассасалари олдида ҳисобот бериши ва бошқалар ҳам асосий тамойиллардан ҳисобланади. Лекин кўрсатиб ўтилган принципларнинг амалга ошиши ҳар бир муайян давлатнинг цивилизациявий, минтақавий, миллий хусуиятларига ва муайян вазиятига боғлиқ бўладиҲозиргача кенг тарқалган фикрлар борки, уларга асосан демократия – мутлақо ғарб анъаналарига асослангандир. Шарқ жамиятларини демократлаштириш эса, ғарб демократик қадриятларини янги заминга кўчириш демакдир, деган фикрлар ҳам бор. Лекин бундай таъкид объектив асосга эга бўлмаган, тарихий-сиёсий жараёнларга европоцентрик қарашлардан бошқа нарса эмас. Ҳозирги замон ҳинд файласуфларидан Дая Кришна 1995 йилда Гонолулуда ўтказилган файласуфларнинг VII конференциясида ўзининг «Демократия ва адолатлилик: ноғарбча нуқтаи назардан фалсафий мушоҳадалар» мавзусидаги маърузасида шундай дейди: «Агар демкоратияни мансабини суиистеъмол қилиш ва зўравонликка қарши институтциявий ва проссецуал таянчни яратиш деб тушунилса, унда қадимги даврдан то ҳозиргача у Шарқ ва Ғарб сиёсатдонларнинг фикрини бир хилда банд қилиб келган. Фақатгина, у ёки бу маданиятнинг қадрияти бўлган демократияга эришишнинг «стратегияси» (йўли) турлича бўлган». Масалан, ҳинд гандизми доктринасига кўра демократик руҳ ташқаридан олиб кирилмайди, ички шароитдан келиб чиқиши керак. Демократия «ҳокимиятнинг ахлоқий авторитетида» мавжуд бўлади. Эркинлик билан ижтимоий бурчнинг энг яхши уйғунлиги ўз-ўзини бошқариш (свараж) ва зўравонлик қилмаслик йўли билан амалга оширилади. Ёки бўлмаса, хитойча демократия моделларидан бири конфуцийлик демократия бошқарувчи, ҳокимият тепасида турувчи шахсларни шакллантиришга катта аҳамият берилади. Халқ тўғридан-тўғри бошқаришга қодир бўлмаганлиги учун ҳокимиятни ўз вакилларига элитага, лидерларга (идеал шахсга) топширади. Ушбу етакчи шахсларнинг асосий хислатлари юқори аҳлоқий сифатларидадир. Маънавий қадриятлар стихияли равишда пайдо бўлмайди. Улар маълум мақсадга қаратилган, ижодий интелектуал фаолият натижасидир. Тарихда маънавий ижодкорларнинг уч тури шаклланган – билувчи (мутафаккир, донишманд), авлиё, бадиий ижодкор (шоир, ёзувчи, композитор ва бошқалар). Ҳар бир жамият учун ривожланишининг ҳар бир босқичида ўзига хос маънавий элитаси мавжуддир. Унга нафақат маълум даражадаги профессионализмгина хос бўлиб қолмасдан, унга маънавий хусусиятларнинг элементлари – поклик, юқори даражадаги аҳлоқийлик ҳам хос бўлади. Маънавий қадриятлар яратилгандан сўнг ўзининг ҳаётига эга бўлади. Улар авлоддан авлодга ўтиб, янги мазмун билан бойиб боради. Аммо улар кенг халқ оммасига етиб боргандан кейингина ҳақиқий аҳамиятга эга бўладилар, улар ҳаётининг бир қисмига айланадилар. Бу эса, фақат маърифат орқали амалга оширилади. Маърифат таълим тизими, махсус маърифий муассасалар фаолияти, санъат асарларини ва унга оид билимларни ёйиш ва ташвиқот қилиш орқали олиб борилади. Ўзбек халқига чуқур маънавий ва маърифий анъаналар хосдир. Улардан мамлакатда бошланган маънавий-маърифий ислоҳотларда фойдаланилади. Янги даврнинг уч минг йиллигига қадам қўйган ҳозирги замон маданиятнинг моҳияти ва тушунчаси ҳақида бош қотиришда давом этмоқда. Маданият атамаси кўп маъноларга эга – экин экиш, қайта ишлов бериш, асраш, авайлаш, маълумот, таълим-тарбия, тараққиёт. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, бу ердаги бош масала шундаки, маданият ўта даражада ижтимоий кўринишга эга бўлиб, инсонни бошқа барча табиий-биологик дунёдан ажратиб туради. Маданият тарихи давомида унинг барча ҳодисалари ва жараёнлари ижтимоий фанларнинг барча мажмуаси – фалсафа, тарих, қадимшунослик, жамиятшунослик, руҳшунослик ва бошқалар томонидан ўрганилган. Охир оқибатда, бу шунга олиб келдики, маданиятшунослик деб аталган мустақил интеграл илмий фан шаклланди. «Сиёсат» (politika) тушунчаси қадимги Юнонистоннинг «полис» (шаҳар, жамият) маъносига бориб тақалади ва анъанавий равишда инсон фаолияти доирасининг ҳукмронлик билан боғлиқ бўлган муносабатлари, давлат ва ижтимоий ишларни бошқариш, ижтимоий гуруҳлар, халқлар, давлатлар тақдири билан боғлиқ бўлган маъмуриятчиликни билдиради Ҳозирги замонавий мамлакатларнинг нафақат назариясида, балки амалиётида ҳам шарқ демократиясининг хусусиятларини кўрамиз. Масалан, Япония ва Туркияда демократик режим ўрнатилганлиги тўғрисида сўз борар экан, уларнинг иқтисодий ва бошқа ютуқлари замирида ўрта асрлардан буён сақланиб келаётган қаттиқ иерархал тузилмалар ётганини кўриш мумкин. Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлатни шакллантиришда ғарбга хос демократик қадриятларни татбиқ этишда шуни эътиборга олинадики, бирхиллари, масалан, кишиларни сиёсатга ҳаддан зиёд аралашуви ва индивидуализм бизга мос келмайди: бошқаларини қабул қилиш учун эса ҳали шароит ва халқнинг онги етарли шаклланмаган; учинчилари эса муваффақиятли равишда ҳаётга татбиқ этилмоқда. Бунда шарқона руҳ, миллий менталитет ва мамлакатдаги муайян-тарихий шароит ҳисобга олинади. АХЛОҚ — кишиларнинг бир-бирларига, оилага, жамиятга бўлган муносабатларида намоён бўладиган хаттиҳаракатлари, хулқ-атворлари, одоблари мажмуи. Ҳуқуқдан фарқли равишда Ахлоқ талабларини бажариш-бажармаслик маънавий таъсир кўрсатиш шакллари (жамоатчилик томонидан баҳо бериш, қилинган ишни маъқуллаш ёки қоралаш) билан белгиланади. Ахлоқни этика фани ўрганади. Инсоният тараққиётида Ахлоқ муҳим ўрин тутади. Шарқнинг буюк мутафаккирлари инсонни Ахлоқ ий камол топтириш, уни ҳар томонлама ривожлантириш, маънавий қиёфасини шакллантириш жамият тараққиётининг муҳим омилларидан бири, деб қарашган. Инсон Ахлоқ ий, умуман маънавий ва маърифий жиҳатдан камол топиши жараёнида турли тарихий босқичлардан — жоҳиллик, нодонликдан илмга, ёвузликдан эзгуликка, ваҳшийликдан инсонийликка ўтаркан, жамият ҳам шу тариқа ривожланади. Икки муқобил ибтидо — ёвузлик ва эзгулик, жаҳолат ва камолатнинг ўзаро кураши инсон ва жамият тараққиётини белгилаган, инсон ақл-заковат соҳиби сифатида ўзини англашига олиб келган. Бу икки мукрбил куч кураши жамиятдаги мавжуд ижтимоий муносабатларда ифодаланса, инсонга нисбатан унинг ички оламига хос нафс билан қалб, ақл билан ақлсизлик ўртасидаги курашда ифодаланади. Ахлоқ муайян жамият ва даврда ўзгаришларга учраши, ривожланиши, сўниши мумкин. Ҳар бир халқнинг ёки миллатнинг ўзига хос Ахлоқи билан бир қаторда, умумбашарий Ахлоқ меъёрлари ҳам бор. Бундай Ахлоқ меъёрлари жамиятнинг умумий тараққиётига самарали таъсир кўрсатади. Ахлоқнинг шаклланишида ва унинг ижтимоий ўрнида диннинг аҳамияти катта. Диннинг асосий мақсадларидан бири, инсонга ёмонликнинг зарарларини баён қилиш ҳамда ёмон йўлга кириб кетганларни тўғри йўлга даъват этишдир. Динларда тўғри йўлга чорлаш, умуман яхшилик ва ёмонлик тушунчаси турлича бўлиши, ҳатто бир-бирига зид келиши мумкин. Зардуштийликнинг муқаддас китоби Авестода яхшилик ва эзгулик худоси Аҳурамазда билан ёмонлик ва ёвузлик худоси Анхрамайну ўртасидаги кураш абадий давом этади, Ахлоқ бу курашнинг ифодасидир, деган ғоя илгари сурилади. Христианлик, яҳудийлик ва б. динларда ҳам яхшилик ва ёмонликнинг ўз ифодаси бор Исломга амал қиладиган халқлар Ахлоқи, баъзи бир жиҳатлари билан фарқлансада, шу дин туфайли умумийлик бор. Бу умумийлик Шарқ деган ном билан бирлашган. Шарқ Ахлоқи Қуръон ва Ҳадисдап ташқари жуда кўплаб мутафаккирлар, файласуф, шоирлар асарларида таърифуташвиқ этилган. «Қобуснома», «Ахлоқи Жалолий» каби махсус китоблар ёзилган. Эътиборингиз учун раҳмат !!! Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling