Мактабгача таълим ташкилотлари жисмоний тарбия машғулотларида фойдаланилиши тақИҚланган ва чекланган машқлар
Download 23.94 Kb.
|
1 2
Bog'liqMaqola yangi 222сохибжон
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар:. Товонда ўтириш, кўприк хосил қилиш, бошда тик туриш, бурилиш, оёқларни капалак усулида ҳаркатлантириш.
- Keywords: sitting on the heel, building bridge, standing on your head, turning, moving your legs in a butterfly way.
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ МАШҒУЛОТЛАРИДА ФОЙДАЛАНИЛИШИ ТАҚИҚЛАНГАН ВА ЧЕКЛАНГАН МАШҚЛАР. Муллабаева Машхура Самижановна, НамДУ катта ўқитувчиси Қамбаров Соҳибжон Собиржонович, НамДУ ўқитувчиси Аннотация: Ушбу мақолада мактабгача таълим ташкилотларидаги жисмоний тарбия машғулотларида фойдаланилиши тақиқланган машқларни чеклов сабаблари ва уни йрнига алмаштиришга тавсия этилган машқлардан намуналар берилган. Калит сўзлар:. Товонда ўтириш, кўприк хосил қилиш, бошда тик туриш, бурилиш, оёқларни капалак усулида ҳаркатлантириш.ЗАПРЕЩЕННОЕ И ОГРАНИЧЕННОЕ ИСПОЛЬЗОВАНИЕ ФИЗИЧЕСКОГО ВОСПИТАНИЯ В ДОШКОЛЬНОМ ОБРАЗОВАНИИ. Муллабаева Машхура Самижановна Старший преподаватель НамГУ Қамбаров Соҳибжон Собиржонович, преподаватель НамГУ Аннотация: В этой статье приводятся причины ограничения упражнений, запрещенных к использованию на уроках физкультуры в дошкольных учреждениях, и примеры упражнений, которыми рекомендуется их заменить. Ключевые слова: Сидеть на пятке, строить мостик, стоять на голове, поворачиваться, двигать ногами как бабочка. PROHIBITED ANDR RESTRICTED EXERCISES TO BE USED IN PHYSICAL EDUCATION CLASSES IN PRESCHOOL. Mullabayeva Mshhura Samijanovna, teacher of NamSU Qambarov Sohibjon Sobirjonovch, teacher of NamSU Annotation: this article provides examples of the reasons for restricting exercises that are prohibited for use in physical education classes in preschools and the exercises that are recommended to replace them Keywords: sitting on the heel, building bridge, standing on your head, turning, moving your legs in a butterfly way.Кириш. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасидаги барча мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш, малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, болаларни мактаб таълимига тайёрлаш даражасини тубдан яхшилаш, таълим-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини татбиқ этиш, болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2017-2021 йилларга мўлжалланган дастур ишлаб чиқилган. “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2707- сонли қарори (29.12.2016 й.) “Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3276 - сонли қарори (15.09.2017й). “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3261 -сонли қарори (09.09.2017 й) “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3305-сонли қарори (30.09.2017 й.) “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида” ПФ-5198-сонли Фармони (30.09.2017 й.) қабул қилинди. Дастурга мувофиқ болаларнинг жисмоний ривожланишларини назорат қилиш устида жисмоний тарбия сохаси бўйича бир қанча ишлар олиб борилмоқда. Соғлом, бақувват, чиниққан, хушчақчақ, меҳрибон, ташаббускор, ўз ҳаракатини яхши бошқара оладиган, жисмоний тарбия ва спорт машқларини севадиган, атроф муҳитда мустақил ҳаракат қила оладиган, мактабдаги ўқишга ҳамда келгусидаги актив ижодий фаолиятга нисбатан қобилиятли бола шахсини шакллантириш жисмоний тарбиянинг муҳим вазифаси ҳисобланади. Шундай экан жисмоний тарбия машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш жараёнларига ҳар бир мутахасис жуда ҳам эътибор ва маъсулият билан ёндашган ҳолда уларни амалга ошириш зарурдир. Чунки ўсиб келаётган ёш организмнинг мушак ва суяклар тизими хали етарли даражада ривожланган эмас. Айниқса жисмоний тарбия машғулотларида фойдаланилиши тақиқланган ва чекланган машқларни билиб-билмай қўллаш ёмон оқибатларга олиб келиши ва бола организимининг жисмоний ривожланишига катта салбий таъсир кўрсатишини унитмаслик лозим. Шунинг учун ҳам мактабгача таълим ташкилотлари жисмоний тарбия машғулотларида фойдаланилиши тақиқланган ва чекланган машқларни ўрганиб, уларни тавсия этиш услубларини ишлаб чиқиш хозирги куннинг энг долзарб муаммоларидан биридир. Шундай қилиб, ишнинг мақсади мактабгача таълим ташкилотлари жисмоний тарбия машғулотларида фойдаланилиши тақиқланган ва чекланган машқларни ўрганиб, уларни тавсия этиш услубларини ишлаб чиқиш ва илмий асослашдан иборатдир. Download 23.94 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling