Мактабларда бадиий таълим сифатини оширишда ўлкашунослик материалининг аҳамияти. П. ф н. Х. Аляминов. ҚМУ. «Архитектура ва шаҳарқурилиш»
Download 22.58 Kb.
|
Х. Аляминов макала
Мактабларда бадиий таълим сифатини оширишда ўлкашунослик материалининг аҳамияти. П.ф.н. Х. Аляминов. ҚМУ. «Архитектура ва шаҳарқурилиш» кафедраси доценти. Ҳар бир жамиятнинг ўзига хос тарихий даврлари мавжуд. Ўша даврлар жамиятнинг маданиятида, ёзувида, меҳнат қуролларида, санъатида, урф-одатларида ўз аксини топади. Уларнинг асл моҳиятини, мазмунини билмай туриб, ўлкани билиб бўлмайди. Шунингдек, халқларнинг келиб чиқиши билан боғлиқ бўлган материал ва маълумотлар, халқ, қабила, уруғ номлари, урф-одатлари, анъаналари, кишиларнинг турмуш тарзи, инсон қўли ва заковати билан яратилган курол ва буюмларнинг нақш безаклари этнография манбалари ҳисобланади. Ҳар бир ўлканинг ўзига хос турмуш тарзи, урф–одатлари, санъати, кийим-кечаги ва тил хусусиятлари уруғ, қабила, элатлар этносларидан ташкил топганлигини кўрсатади. Мана шу рангбаранглик халқнинг турмушини ҳаётини гўзаллаштиради. Улар орасида ўлкашунослик материаллари ўзига хос солмоққа эга. Ўлкашуносликка доир ишларнинг таҳлили таълим жараёнида халқимизнинг тасвирий ва амалий санъатига даҳлдор ўлкашунослик материаллардан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади. Улар ўқувчиларда нафақат бадиий таълим асосларини пухта эгаллашларида, балки фанлараро алоқани мустаҳкамлашда ўлкамиз тарихини ўрганиш, ҳамда шу асосда бугунги кунда руй бераётган воқеа ва ҳодисаларни теранг англашда ва мушоҳада қилишда, она табиатга меҳр-муҳаббат уйғотиш, экологик муҳитни яхшилаш йўлида баракали меҳнат қилишга даъват этишда, юксак ахлоқ намуналарини таркиб топтиришда кенг имкониятларга эга. Бу жиҳат ўлкашунослик материалини ўқув материали сифатидаги таълимий ва тарбиявий имкониятлари кенг қамровли эканлигини яна бир бор эътироф этади. Мактаб ўқувчиларига бадиий–эстетик тарбия беришда ўлка материалларига мурожаат этиш таълимнинг миллий незигини мустаҳкамлаш демакдир. Ўлкашунослик материалларидан таълимнинг турли босқичларида фойдаланиш эса ўзининг таълимий таъсир кучига кўра самарали манба ҳисобланади. Бу таъсир айниқса, ўқувчиларнинг тарихий билимларини мустаҳкамлаш, уларнинг маънавий дунёсини бойитишда муҳим аҳамият касб этади. «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да таъкидланганидек, ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос географик, этник хусусиятларидан ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда тарбиявий ишлар олиб бориш имконияти таъминланади. Унда ҳар бир ҳудуднинг санъати ва маданияти, шунингдек, бадиий анъаналари ўз ифодасини топади. Шу нуқтаи назардан таълим қорақалпоқ тилида олиб бориладиган мактабларда бадиий-эстетик тарбия берувчи туркумдаги тасвирий санъат дарсларида ўлкашунослик материалларидан фойдаланишнинг асосий мақсади, юқорида таъкидланганидек, тасвирий кўникма ва малакалар билан биргаликда ўқувчи ёшларда маданият ва санъат тарихи, юртимиз (ўзбек ва қорақалпоқ) санъатидаги анъаналарни миллий маданий мерос сифатида ўрганишга, санъатшунослик ва ўлкашунослик материаллари асосида тасвирий санъат дарсларини янада самарали кечишига эришишдир. Қорақалпоқ маданияти ва санъатига хос ўлкашунослик материаллари тасвирий санъат таълими мазмунидан ўрин олган тасвирий фаолиятнинг барча турларига мослиги билан аҳамиятлидир. Қорақалпоқ ҳалқининг яқин вақтларда қўлланган ҳўжалик буюмлари, кулолчилик идишлари ва ҳ.з. ўтмиш тарихи билан боғлиқ буюмларни дарс жараёнларида натура сифатида фойдаланиш ва ўқувчиларга ҳалқнинг тасвирлаш санъати тарихи ҳақида қушимча маълумотлар бериб борилса ўқувчининг ишида ижодий юксалишни кўзатишимиз мумкин. Шунингдек, натурани ҳар томонлама синчковлик билан ўрганишни ва тасвирлаш санъатидаги энг биринчи амал қилиши керак бўлган томонини «кузатишнинг» қанчалик муҳим эканлигини тушуниб етишига ёрдам беради. Бу нафақат тасвирлаш жараёнида балки унинг ҳаёти давомида ёрдам бериши аниқ. Қорақалпоғистон умумий ўрта таълим мактабларида амалга ошириладиган тасвирий санъат таълими мазмунида ўлкашунослик материалларидан фойдаланиш ўқувчиларда бадиий тафаккур, миллий тарих, унда ўлка маданияти ва санъатнинг ўрни, ўлкашунослик материлларига нисбатан онгли муносабат, ғурурни тарбиялаш каби сифатлари ривожлантиришга замин яратади. Бу шубҳасиз Қорақалпоғистонда бадиий таълим сифатини оширишга хизмат қилади. Шунингдек, ўқувчи ёшларни ҳар томонлама комил инсон бўлиб етишишида муҳим аҳамият касб этади. Download 22.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling