Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти “халқ ижодиёти” факултети м. С. М. Т. Э. Б. ЙЎналиши 4-босқич сиртқи бўлим талабаси асқаров жаҳонгирнинг “маданият тарихи” фанидан
Download 1.66 Mb.
|
ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТАҚДИМОТИ
- ЭЪТБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ
ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ ВА МАДАНИЯТ ИНСТИТУТИ “ХАЛҚ ИЖОДИЁТИ” ФАКУЛТЕТИ М.С.М.Т.Э.Б. ЙЎНАЛИШИ 4-БОСҚИЧ СИРТҚИ БЎЛИМ ТАЛАБАСИ АСҚАРОВ ЖАҲОНГИРНИНГ “МАДАНИЯТ ТАРИХИ” ФАНИДАНТАҚДИМОТИМАВЗУ: МАРКАЗИЙ ОСИЁ ХАЛҚЛАРИНИНГ ҚАДИМГИ МАДАНИЯТИФАН ЎҚТУВЧИСИ: ИРИСБОЕВА ДИЛНОЗАМарказий Осиё маданияти жаҳон маданияти тарихида муҳим ўрин тутади. Унинг ўрта асрлардаги маданиятига бутун дунё аллақачон муносиб баҳо берган. Ҳатто Бақтрия, Марғиёна, Суғд, Парфия, Фарғона, Хоразм, Чоч халқларининг қадимги маданияти ҳам жаҳонни ҳайратга солмоқда. Марказий Осиё минтақасининг қадимги маданиятини ўрганиш ўн йиллар илгари бошланган бўлсада, тадқиқотчиларнинг бу маданиятининг ўзига хослиги ва бой мазмуни лол қолдирди. Марказий Осиё маданияти ғарб ва Шарқнинг буюк маданият элементларини бир бутунликда уйғунлаштириб ифодалаган ҳолда ўзига хос индивидуаллик касб этадики, бу хусусият кейинги тараққиёт учун ҳам негиз бўлиб қолади.
«қадимги цивилизация» деб номланган рисолада Марказий Осиё маданиятининг икки хусусияти кўрсатилади: бир томондан, турли маданиятларнинг ўзаро таъсирида, иккинчи томондан, қадимги цивилизацияларининг бошқа ўчоқлари билан яқин алоқада ривожланиши. Бу хусусиятларни батафсил кузатадиган бўлсак Марказий Осиё маданиятининг шаклланиш жараёнлари яққол намоён бўлади Марказий Осиёнинг серҳосил водийси, чўл ва дашти, тоғларида яшовчи аҳолининг турмуш шароитидаги фарқлар турли хўжаликларнинг эртароқ пайдо бўлиши ўзига хос маданиятлар шаклланишига олиб келди. Бу жараён яқин қўшинчилик муносабатлари асосида содир бўлиб, қабила ва халқларнинг иқтисодий ва маданий алоқалари туфайли тараққиётнинг эртароқ бошланишига имкон яратди. Энг қадимги даврлардан деҳқончилик, чорвачилик ва тоғ овчи қабилалари ўртасидаги маҳсулот айирбошлаш Марказий Осиё халқлари иқтисодиётида катта аҳамиятга эга бўлиб, кейинги даврларда ҳам у узоқ сақланиб қолди. Турмуш тарзи ва хўжалик фаолиятидаги фарқланиш билан бирга минтақа халқларининг этник ва тиллардаги яқинлик жудаям уйғунлашиб кетганлиги қадимги Юнон ва Хитой манбаларида ҳам қайд қилинган. Марказий Осиё халқларининг кучли иқтисодий алоқалари, этник ва тил бирлиги уларнинг бир-биридан айрича яшашига йўл қўймади.Натижада қадимги Шарқнинг классик маданияти орасида Марказий Осиё қадимги маданияти ажралиб, ўзига хос кўринишда шаклланади. Дастлаб, бу маданиятда икки хил маданият аралашиб кетади: кўчманчилик ва ибтидоийлик олами ҳамда цивилизация олами; Бу ердаги қадимги маданиятларга хос маданиятларнинг ўзаро мулоқотига акс таъсир кўрсатган «ўзининг бетакрорлиги» ҳақидаги тасаввур шаклланмоқда.Марказий Осиёнинг ўтроқ деҳқончилик ва кўчманчи халқларида анча-мунча фарқлар бўлишига қарамасдан илгаридан яқин муносабатлар ўрнатилган. Диний эътиқодлар, урф-одатлар, фольклор, ахлоқий меъёрлардаги умумийлик маданий умумийликнинг шаклланишига олиб келган. Шунинг учун, бундан кейин Марказий Осиёнинг яхлит маданиятини ташкил қилувчи турли субмаданиятлар мавжудлиги ҳақида тўхталиш жоиздир: қадимги давлатлар суб маданияти (Бақтрия, Суғд, Хоразм, Фарғона, Марғиёна), дашт кўчманчилари-сак, массагет, да-коччилар субмаданияти, Памир ва Тангритоғ қабилаларнинг субмаданияти.
Шундай қилиб қадимги Марказий Осиё маданияти тараққиёти мобайнида ўзига хос анъана ва ютуқларни сақлабгина қолмасдан, улкан минтақада умумий қадриятларни вужудга келиши, Яқин ва ўрта Шарқ мамлакатлари билан маданий алоқа муносабатларини ривожлантиришга имконият яратиб маданий юксалишни янги сифат босқичига кўтарди. қадимги Марказий Осиё маданиятининг ривож нуқтаси бўлган Кушонлар маданияти ҳудудий ва мазмун жиҳатидан айро олинган маданият эмас эди. У ўзида Шарқ, Марказий Осиё, Антик дунё ва ҳинд маданиятлари ютуқларини ўзида мужассам этиб, Шарқ ва Жаҳон халқлари маданиятини яна равнақ топишига асос бўлди.ЭЪТБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТDownload 1.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling