Маълумки, ўлканинг шимолий қисмидан, хусусан 50° ш к. дан юқори босимли барометрик ўқ ўтади. Бу, Уз навбатида, шамол айирғич вазифасини ҳам ўтайди. Чунки қишда теқисликларнинг


Download 19.46 Kb.
bet1/5
Sana20.01.2023
Hajmi19.46 Kb.
#1103205
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Шамоллар


Шамоллар. Ўлкадаги мавжуд шамолларнинг хусусиятлари (йуналиши, тезлиги) шу жойларга эсувчи ҳаво массаларига (атмосферанинг умумий циркуляцнясига) ва рельефига боғликдир.
Маълумки, ўлканинг шимолий қисмидан, хусусан 50° ш. к. дан юқори босимли барометрик ўқ ўтади. Бу, Уз навбатида, шамол айирғич вазифасини ҳам ўтайди. Чунки қишда теқисликларнинг
ўша барометрик укдан ҳам шимолида, ҳам жанубида босим паст бўлади. Шу туфайли ўша ўкдан шимолда бўлган ҳудудларга жанубий, жануби-ғарбий, аксинча жанубда бўлган қисмига эса шимоли-шарқий ва шимол томондан шамол эсиб туради. Бу шамолларнинг Ўртача ойлик тезлиги секундига 2,5—6 метрга етади. Йилнинг иссиқ фаслида ҳудуднинг ўша барометрик уқдан шимолда бўлган қисмига жануби-ғарбий ва ғарбий, жанубида бўлган қисмига эса шимол ва шимоли-гарб томондан шамоллар эсиб, ўртача тезлиги июнда шимолида секундига 2—3 м, жанубида эса 1—2 м ни ташкил этади.
Ўлка ҳудудида шамолларнинг тезлиги йил фасллари буйича бир хил эмас. Баҳор ва ёзда шамолларнинг тезлиги ортиб, секундига ўртача 3 метрга, Каспий ва Орол деигизлари қирғокларида 6 метргача етади. Аксинча, куз ва ёзнинг иккинчи ярмида шамолнинг тезлиги секинлашиб, секундига 1—2 м га тушиб қолади.
Теқисликларда баъзан кучли шамоллар содир бўлиб, секундига 15 метрга ва ундан ҳам ортиши мумкин. Лекин, бундай шамоллар қисқа муддатли бўлиб, кўпрок теқисликнинг ғарбий қисмида содир бўлади, шарққа борган сари камдан-кам эсади. Марказий Қорақумда бундай кучли шамоллар бир йилда 10 кун эсиб турса, Қизилқумда кун, Каспий 11 эса 30—36 кун эсади.
Ўлкада шамолларнинг йуналишига рельеф катта таъсир кўрсатади. Шу сабабли тоғларда тоғ-водий шамоллари кўпрок эсиб туради. Тоғларнинг 2500—3500 (4000 м) м баландликларида йил
давомида ғарбий шамоллар эсиб туради, натижада ўша баландликларда ёгин миқдори ортади. Бу ғарбий шамоллар Ер куррасининг шу кенгликларига хос бўлган машҳур ғарбий шамоллардир.
Download 19.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling