Мамлакатимизда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида соғлом, баркамол авлодни тарбиялаш вазифаси туради


Download 31.5 Kb.
Sana20.06.2023
Hajmi31.5 Kb.
#1635660
Bog'liq
Хулоса тадкикот


Хулоса
Мамлакатимизда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида соғлом, баркамол авлодни тарбиялаш вазифаси туради. Шу маънода таълим соҳасида рўй бераётган бугунги кундаги ўзгаришлар бутун жаҳон жамоатчилиги эътибори ва эътирофига тушганлиги ҳам бежиз эмас. Мамлакатимиз Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларни изчиллик билан амалга оширишнинг пироварида жамиятимиз учун етук мутахассисларни етиштириш масаласи ўрин олган. Шу боисдан, олий таълим муассасаларида таълим жараёнини доимий равишда такомиллаштириб бориш муҳим ҳисобланади. Бу борада, таълим жараёнида такомиллашган ўқув стандартларидан фойдаланиш, таълим сифатининг ошишига, таҳсил олувчиларнинг илмий салоҳиятларини юксалишига хизмат қилади. Мамлакатимизда кадрлар тайёрлаш борасида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда, мазкур ислоҳотларни амалга оширишдан мақсад жамиятимиз учун юқори билим ва малакага эга бўлган салоҳиятли кадрларни етиштиришдан иборатдир. Чунки, юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш – мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти ҳисобланади. Хусусан, бу борада олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида таҳсил олувчи магистрантларнинг илмий педагогик салоҳиятини ошириш, уларда профессионал педагог маҳоратини шакллантириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Бозор муносабатлари талабларига жавоб берадиган рақабатбардош мутахассисларни тайёрлаш олий ўқув юртларида таълим жараёнини мунтазам такомиллаштириб боришни тақозо этади. Бу борада, таълим жараёнининг амалиёт билан бевосита узвий олиб борилиши катта аҳамият касб этмоқда.
Илмий тадқиқот иши амалиётидан асосий мақсад магистрларда илмий тадқиқот олиб бориш жараёни билан бевосита танишиш, таълим жараёнида эгалланган назарий билимларни амалиётда мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Илмий тадқиқот иши амалиётида даврида биз магистрлик диссертациясини тайёрлаш, расмийлаштириш жараёни билан танишган ҳолда диссертация учун зарур статистик маълумотларни тўплашга уларни умумлаштириш ва таҳлил этишга имконига эга бўлдик. Илмий тадқиқот иши амалиёти илмий тадқиқот ишлари элементларини ўзлаштириш, фан соҳаси бўйича профессионал билим ва тайёргарликни ривожлантиришга хизмат қилди.
Шундай экан, мен ўз илмий тадқиқот иши амалиётини ўташ даврида тадқиқот объекти фаолияти билан яқиндан танишган ҳолда ўзимнинг тадқиқот олиб бориш бўйича маҳоратимни шакллантиришга, маълумотлар билан ишлаш, тадқиқот усулларидан фойдаланиш тартибларини ўргандим.
Download 31.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling