Maple тизимининг ыисыача характеристикаси


Download 0.71 Mb.
bet1/19
Sana20.12.2022
Hajmi0.71 Mb.
#1034876
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Maple


УЗБЕКИСТОН АЛОКА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ
АГЕНТЛИГИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
УНИВЕРСИТЕТИ
ФАРГОНА ФИЛИАЛИ


"АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ" ФАКУЛЬТЕТИ
"И ва АТ кафедраси "
"Тизимли дастурий таъминот" фанидан



Мавзу: Мапле тили ва унинг имкониятлари.
Бажарди: 105 гурух талабаси
Шодиев А.
Текширди: Саидов М.


Фаргона - 2007


MАВЗУ : Мапле тили ва унинг имкониятлари.
РЕЖА:

1.Кириш.
2.Мапле тизими ва унинг интерфейси билан танишув.


3.Mатематик символлар билан ишлаш.
4.Функция ва операторлар.
5.Файллар ва хужжатлар билан ишлаш.
6.Мапле тили ва унинг синтаксиси.
7.Бириктирилган операторлар ва функциялар.
8.Графиклар ва операндлар тугрисида кискача маълумот.
9.Хулоса.
10.Фойдаланилган адабиётлар.


Кириш


Maple — символли ва сонли ҳисобларни тез ва эффектив бажариш учун мўлжалланган ҳамда электрон хужжатларни тайёрлаш ва график визуаллаштириш воситаларига эга бўлган компьютер математикасининг етакчи тизимларидан биридир. Maple тизимидан жахондаги 300дан ортиқ энг катта университетларда ўқув жараёнида фойдаланилмоқда ва мураккаб физик жараёнларни, тизимларни ва қурилмаларни моделлашда кенг қўлланилмоқда. Ҳозирги кунда фақат ҳисобга олинган, ушбу тизимдан фойдаланувчиларнинг сони бир миллиондан ортиқ.


Maple тизимининг ядросидан MATLAB, Mathcad ва бошқа тизимлар символли ҳисобларни амалга ошириш учун фойдаланадилар. Windows СЕ операцион тизими учун тайёрланган Марle тизимининг соддалаштирилган версияси Casio — Cassiopeia фирмасининг ўта кичик компьютерларида ишлатилмоқда. Maрle тизимини Канаданинг Waterlоо Maрle Inc фирмаси яратган ва у узоқ давом этган ривожланиш ва синовдан ўтиш даврини босиб ўтган.
Сўнгги йилларда шахмат ўйини учун дастурлар эмас, балки символли математика ёки компьютер алгебрасининг янги дастурий тизимлари компьютер интеллектуал қувватининг кўрсаткичи бўлиб бормоқда. Математик ифодалар устида символли амалларни бажариш учун яратилган бундай тизимлар математикларнинг ишини кескин енгиллаштириш ва эффективлигини орттириш даражасига етиб борди.
Математик ҳисоблашларга аклоқадор бўлган ҳар қандай илмий муассаса ёки олий ўқув юртининг кафедраси компьютер математикаси тизимларидан бирига эга бўлиши мақсадга мувофиқ.
Ўзининг жиддий математик ҳисобларга йўналтирилганлигига қарамасдан Maple тизими студентлар, ўқитувчиар, аспирантлар, илмий ходимлар ва шунингдек мактаб ўқувчилари учун ҳам зарурдир. Масалан, мактаб ўқувчилари учун Maple тизими математикани ўрганишнинг интерактив воситаси бўлиб хизмат қилиши мумкин.



Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling