Маъруза № Мавзу : Гидротехника иншоотларининг эксплуатация давридаги ишончлилиги баҳолаш Маъруза режаси: гти ишончлилиги ҳақида тушунча


Download 232.5 Kb.
bet1/3
Sana16.06.2023
Hajmi232.5 Kb.
#1508251
  1   2   3
Bog'liq
7-маъруза


Маъруза № 7. Мавзу : Гидротехника иншоотларининг эксплуатация
давридаги ишончлилиги баҳолаш
Маъруза режаси:
1.ГТИ ишончлилиги ҳақида тушунча.
2. Гидротехника иншоотлари хавфсизлигини пасайтирувчи
сабаблар.
3. ГТИ нинг ишдан чиқиш эҳтимоли F (x) ва ишдан
чиқмаслик эҳтимоли Р (х).
Адабиётлар: А1;А2; А3; А4; Қ1; Қ2;Қ3;Қ4; Қ5; Қ6; Қ7;


Калит сўзлар: гидротехника иншоотлари хавфсизлиги, ишдан чиқиш эҳтимоли ва ишдан чиқмаслик эҳтимоли, ишончлилик ва хавфсиз ишлаш,назорат турлари ва услублари,қурилиш ва эксплуатация даври, иншоотни ишдан чиқмасдан ишлашини ўртача вақти, t вақт давомида ишлаш ишончлилиги коэффициенти, иншоотни ишга тайёрлик коэффициенти, иншоотни тўхтаб туриш вақти.

Гидротехника иншоотларини эксплуатацияси самарадорлигини ошириш кўп жиҳатдан унинг ишончлилигини оширишга боғлиқ. Шу вақтнинг ўзида ирригация тузилмаларининг эксплуатация қилинаётган ГТИ лари ишончлилигини ҳозирги кундаги ҳолатини баҳолаётиб, унинг паст даражада эканлигини таъкидлаб ўтиш ўринлидир.


ГТИ ни эксплуатация давридаги ишончлилигини белгиловчи омиллар кўпроқ лойиҳалаш ва қурилиш даврида йўл қўйилган хатолар билан изоҳланиши табиий. Иншоотларни амалда меъёрларга кўра белгиланган хизмат қилиш муддати ҳақиқатга ҳамма вақт ҳам тўғри келавермайди.
Шунга кўра, биз ГТИ ишончлилиги баҳолашни лойиҳалаш ёки эксплуатация даврларида иншоотнинг ҳар бир элементини ҳақиқий хизмат қилиш муддатига боғлиқ ҳолда амалга оширишни таклиф этамиз.
Бунинг учун иншоот элементлари ишдан чиқиш эҳтимоллиги F (x) ни ТИМИ нинг “Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик конструкциялари” ва ҚМИИ нинг “Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш” кафедралари ҳамкорликда олиб борган тадқиқотлар асосида олинган формула ёрдамида аниқлаш мумкин:
(7.1)

бунда t-ГТИ элементлари хизмат қилиш муддати.


ГТИ нинг ҳар бир элементини ишдан чиқиш эҳтимолини уни эксплуатация муддати F(x) га боғлиқ равишда билган ҳолда, F(x)=f(x) графигини чизиб олиш мумкин (7.1-расм).
Расмдан иншоотнинг у ёки бу элементини ишдан чиқиш эҳтимоли F(x) қанчалик катта эканлиги аниқ-равшан кўриниб турибди.
ГТИ ишлаши шартидан ва иншоотни тўхтовсиз, бузилмасдан ишлашини таъминлашда у ёки бу элементнинг тутган аҳамиятига кўра, уни ҳали лойиҳалаш давридаёқ ёки эксплуатация жараёнида конструктив жиҳатдан иншоот ишончлилигини кучайтириш мумкин. Шу билан бир қаторда F(x)=f(x) графигига эга бўлиб ҳар бир элементни ва иншоотни тўлиғича ишдан чиқмаслик эҳтимолини қуйидаги формула билан аниқлаш мумкин:
(7.2)


Download 232.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling