Маъруза машғулотининг технологик картаси


Download 60.5 Kb.
Sana19.02.2023
Hajmi60.5 Kb.
#1215073
Bog'liq
ЖХК 46-тема




Ўқув фани: “Йўл ҳаракати қоидалари”
Велосипед ва араваларни ҳаракатланиши, шунингдек, ҳайвонларни ҳайдаб ўтишга доир қўшимчалар


Велосипед, мопед ва аравани бошқариш, ҳайвонларни ҳайдаб ўтишга қўйиладиган талаблар
Велосипедлар, мопедлар, араваларни бошқариш, ҳайвонларни миниб бориш ёки ҳайдаб кетиш пайтида йўлнинг четки ўнг бўлагида, имкони борича ўнг томонидан бир қатор бўлиб ҳаракатланишга йўл қўйилади. Агар пиёдаларга халақит бермаса, йўл ёқасида ҳам ҳаракатланишга рухсат этилади.
Йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланишда велосипедчилар, аравалар жамланмаси, миниб олинган ҳайвонлар тўдаси ва ҳайдаб кетилаётган ҳайвонлар подаси йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлайдиган ҳамда уларни қувиб ўтишни осонлаштирадиган гуруҳларга бўлиниши керак.
Велосипед товуш бергич мосламаси билан жиҳозланган ва унинг тормози соз бўлиши зарур. Қоронғи вақтда ва етарли кўринмаслик шароитида велосипеднинг олд томонига оқ рангли, орқа томонига қизил рангли чироқча ёки қизил рангли нур қайтаргич, ён томонларига эса зарғалдоқ ёки қизил рангли нур қайтаргич ўрнатилиши керак.
Чорраҳадан ташқаридаги ҳаракат тартибга солинмайдиган жойларда велосипед йўлкасида бораётган велосипед ва мопед ҳайдовчилари бу йўлка билан кесишган йўлларда ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл беришлари керак.
От – араваларда орқага тисарилиб кетишга йўл қўймайдиган тиргаклар ва уни тўхтатиб турадиган мослама бўлиши керак.
Қоронғи вақтда ва етарли кўринмаслик шароитида йўлда ҳаракатланаётган от – араванинг олд томонига оқ рангли чироқча ёки иккита нур қайтаргич, орқа томонига эса қизил рангли чироқча, ёки иккита нур қайтаргич ўрнатилиши керак.
Ёндош ҳудуддан ёки иккинчи даражали йўлдан кўриниш чекланган жойларда йўлга чиқаётган арава ҳайдовчиси ҳайвонларнинг жиловини қўйиб юбормаслиги керак.
Ҳайвонлар йўлларда, асосан, куннинг ёруғ вақтида ҳайдаб борилади.
Подачилар ҳайвонларни мумкин қадар йўлнинг ўнг четидан олиб юришлари керак.
Темир йўл кесишмалари орқали ўтишда подачилар сонини ҳисобга олган ҳолда, ҳайвонлар подаси хавф-хатарсиз ҳайдаб ўтилиши таъминланадиган тўдаларга бўлиниши лозим.
Мопед, велосипед ҳайдовчи, от – уловли аравани бошқариб борувчи шахслар тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товласа, ЭКОИҲнинг 3 баравари миқдорида жаримага тортиладилар.
Йўлларда велосипед, мопед, аравани бошқариш, ҳайвонларни ҳайдаб ёки миниб ўтиш учун рухсат этилганларнинг ёши ва жавобгарлиги
Йўлда велосипед, аравани бошқариш, ҳайвонларни ҳайдаб ўтиш ёки уларни миниб ўтиш 14 ёшга тўлган, мопедни бошқариш эса 16 ёшга тўлган шахсларга рухсат этилади.
Велосипед, мопед ва аравани бошқариш, ҳайвонларни ҳайдаб ёки миниб ўтишда амалдаги тақиқлар
Велосипед ва мопед ҳайдовчиларига қуйидагилар тақиқланади:
- рулни бир қўлда ушлаб ҳаракатланиш, лекин манёврдан олдин ишоралар бериш бундан мустасно;
- йўловчи ташиш, лекин ишончли оёқ қўйгич билан жиҳозланган қўшимча ўриндиқда 7 ёшгача бўлган йўловчини ташиш бундан мустасно;
- габаритдан бўйига ва энига 0,5 метрдан ортиқ чиқиб турган ёки бошқаришга халақит берадиган юкларни ташиш;
- велосипед йўлкаси бўлгани ҳолда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланиш;
- трамвайлар ҳаракатланадиган йўлларда ва тегишли йўналишда бўлаги биттадан кўп бўлган йўлларда чапга бурилиш ёки қайрилиб олиш;
- велосипедларни ва мопедларни шатакка олиш, шунингдек, улардан шатакка олишда фойдаланиш, лекин велосипед ва мопедларга мўлжалланган тиркамалар бундан мустасно.
Аравани бошқараётган, ҳайвонларни миниб ёки ҳайдаб кетаётган шахс-
ларга қуйидагилар тақиқланади:
- йўлларда ҳайвонларни назоратсиз қолдириш;
- подани темир йўлдан ва йўлда махсус ажратилмаган жойлардан, шунингдек, рухсат этилган жойларда эса қоронғи вақтда ва етарли кўринмаслик шароитида ҳайдаб ўтиш;
- ҳайвонларни мукаммал қопламали йўллардан ҳайдаб бориш;
- кўкаламзорлаштирилган жойларда, йўл, йўл ёқаси, ажратувчи бўлакларда ҳайвонларни боқиш ва боғлаб қўйиш.


Download 60.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling