Машина деталлари


Download 15.44 Kb.
Sana20.06.2023
Hajmi15.44 Kb.
#1636768
TuriКонспект
Bog'liq
Мустакил таълим шакли ва мазмуни (МД)


Мустакил таълим ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
“Машина деталлари” фани бўйича талабанинг мустақил таълими шу фанни ўрганиш жараёнининг таркибий қисми бўлиб, услубий ва ахборот ресурслари билан тўла таъминланган.
Талабалар аудитория машғулотларида профессор-ўқитувчиларнинг маърузасини тинглайдилар, амалий ва лаборатория машғулотларини бажарадилар. Аудиториядан ташқарида талаба дарсларга тайёрланади, адабиётларни конспект қилади, уй вазифа сифатида берилган топшириқларни бажаради. Бундан ташқари айрим мавзуларни кенгрок ўрганиш мақсадида кўшимча адабиётларни ўқиб ва интернет манбаларидан фойдаланиб рефератлар тайёрлайди. Мустақил таълим натижалари савол жавоблар асосида ёки рейтинг тизими асосида баҳоланади.
Уйга вазифаларни бажариш, қўшимча дарслик ва адабиётлардан янги билимларни мустақил ўрганиш, керакли маълумотларни излаш ва уларни топиш йўлларини аниқлаш, интернет тармоқларидан фойдаланиб маълумотлар тўплаш ва илмий изланишлар олиб бориш, кафедранинг “Ёш механик” илмий-техник тўгараки доирасида ёки мустақил равишда илмий манбалардан фойдаланиб, илмий мақола, тезис ва маърузалар тайёрлаш каби ишлар талабаларнинг дарсда олган билимларини чуқурлаштиради, уларнинг мустақил фикрлаш ва ижодий қобилиятини ривожлантиради. Шунинг учун хам мустақил таълимсиз ўқув фаолияти самарали бўлиши мумкин эмас.
Уй вазифаларини текшириш ва баҳолаш амалий машғулот олиб борувчи ўқитувчи томонидан, конспектларни ва мавзуни ўзлаштириш даражасини текшириш ва баҳолаш эса маъруза дарсларини олиб борувчи ўкитувчи томонидан ҳар дарсда амалга оширилади.
“Машина деталлари” фанидан мустақил иш мажмуаси фаннинг барча мавзуларини қамраб олган ва қуйидаги 7 та катта мавзу кўринишида шакллантирилган.
Талаба мустақил таълимининг тавсия этилган мавзулари ва ҳажми



Мустақил талим мавзулари

Берилган топшириқлар

Бажариш муддати

Ҳажми (соатда)

Барча

1

Машиналарни конструкциялаш. Саноатда ишлатиладиган конструкцион материаллар ва уларни танлаш.

Адабиётлардан конспект қилиш. Индивидуал топшириқларни бажариш

1, 2, 3 –ҳафталар

9

2

М.Л. Новиков типидаги тишли узатма ҳақида умумий маълумот. Тишли узатма тишларини ҳисоби.

Адабиётлардан конспект қилиш. Индивидуал топшириқларни бажариш

4, 5 –ҳафталар

9

3

Червякли узатманинг ф.и.к. ва кизишини текшириш.

Адабиётлардан конспект қилиш. Индивидуал топшириқларни бажариш

6, 7 –ҳафталар

9

4

Планетар ва тўлкинсимон узатмалар, ҳамда редукторлар ҳақида умумий маълумотлар.

Адабиётлардан конспект қилиш. Индивидуал топшириқларни бажариш

8 –ҳафталар

10

5

Валларни мустахкамлигини ҳисоблашнинг аниқ усули.

Адабиётлардан конспект қилиш. Индивидуал топшириқларни бажариш

9, 10 -ҳафталар

10

6

Деталларни керакли ўлчамда тайёрлаш ва стандартлаш асослари.

Адабиётлардан конспект қилиш. Индивидуал топшириқларни бажариш

11, 12 -ҳафталар

9

7

Деталларнинг сирт тозалиги ва геометрик формасининг аниклиги.

Адабиётлардан конспект қилиш. Индивидуал топшириқларни бажариш

13, 14 -ҳафталар

9

Жами 65 соат

Download 15.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling