Мустақил таълим ташкил этишнинг шакли ва мазмуни


Download 297.63 Kb.
Pdf ko'rish
Sana04.04.2023
Hajmi297.63 Kb.
#1326243
Bog'liq
MUSTAQIL TALIM (1)



 
 
Мустақил таълим ташкил этишнинг шакли ва мазмуни. 
 
 
«Олий математика» бўйича талабанинг мустақил таълими шу фанни 
ўрганиш жараёнининг таркибий қисми бўлиб, услубий ва ахборот ресурслари 
билан тўла таъминланган.
Талабалар аудитория машғулотларида профессор-ўқитувчиларнинг 
маърузасини тинглайдилар, мисол ва масалалар ечадилар. Аудиториядан 
ташқарида талаба дарсларга тайёрланади, адабиётларни конспект қилади, уй 
вазифа сифатида берилган мисол ва масалаларни ечади. Бундан ташқари 
айрим мавзуларни кенгроқ ўрганиш мақсадида қўшимча адабиётларни ўқиб 
рефератлар тайёрлайди ҳамда мавзу бўйича тестлар ечади. Мустақил таълим 
натижалари рейтинг тизими асосида баҳоланади.
Уйга вазифаларни бажариш, қўшимча дарслик ва адабиётлардан янги 
билимларни мустақил ўрганиш, керакли маълумотларни излаш ва уларни 
топиш йўлларини аниқлаш, интернет тармоқларидан фойдаланиб 
маълумотлар тўплаш ва илмий изланишлар олиб бориш, илмий тўгарак 
доирасида ёки мустақил равишда илмий манбалардан фойдаланиб илмий 
мақола ва маърузалар тайёрлаш кабилар талабаларнинг дарсда олган 
билимларини чуқурлаштиради, уларнинг мустақил фикрлаш ва ижодий 
қобилиятини ривожлантиради. Шунинг учун ҳам мустақил таълимсиз ўқув 
фаолияти самарали бўлиши мумкин эмас.
Мавзулар: 
 
 
1. 
Кўпҳадлар. 
Безу 
теоремаси. 
Алгебранинг 
асосий 
теоремаси.Ҳақиқий коэффициентли кўпҳадларни чизиқлива 
квадратик кўпайтувчиларга ажратиш. 
2. 
Асосий элементар функцияларнинг интеграллари. Квадрат 
учхад қатнашган баъзи функцияларни интеграллаш. 
3. 
Аниқ интегралнинг текис фигуралар юзини ва айланма жисм 
хажмини ҳисоблашга тадбиқлари. 
 
4. 
Аниқ интегрални тақрибий ҳисоблаш: тўғри тўртбурчаклар, 
трапециялар ва Симсон формулалари. 
 
5. 
 Иккинчи 
тартибли чизиқли бир жинсли бўлмаган 
дифференциал 
тенгламалар. 
Лагранжнинг 
ўзгармасни 
вариациялаш усули. 
 


6. 
 Дифференциал тенгламаларнинг нормал системаси. Нормал 
системани ечишда номаълумларни йўқотиш усули. 
 
 
Талаба мазкур мавзулар ичидан ихтиёрий биттасини танлайди ва 
мустақил равишда ўзлаштириб эссе тайёрлайди ва уни тақдимот қилади. 

 
 
 
Foydalaniladigan adabiyotlar 
 
1. Gerd Baumann,Mathematics for Engineers.II. Oldenbourg Wissenschaftsverlag 
GmbH. 2010. 
2. Glaudio Canuto, Anita Tabacco Mathematical Analysis II. Springer-Verlag 
Italia, Milan 2010. 
3. G‘aniev I. G‘., Mansurov X. T, G‘anixo‘jaev R. N. Ehtimollar nazariyasi va
matematik statistika. Toshkent, 2007.
4. G‘aniev I. G‘. va boshq. Oliy matematika. Toshkent, 2013. 
5. Berdiqulov M.A., Eshmamatova D.B. Matematika 1, Toshkent, 2018. 
6. Berdiqulov M.A., Eshmamatova D.B. Matematika 2, Toshkent, 2019.
7. G‘aniev I.G‘. va boshq. Oliy matematikadan masalalar to‘plami. 1, 2-qismlar. 
Toshkent, 2009. 

Download 297.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling