Масофавий ўқитиш тизимида мавжуд таҳдидлар таҳлили
Download 22.01 Kb.
|
24 ichki ishlar
Масофавий ўқитиш тизимида мавжуд таҳдидлар таҳлили Файзиева Дилсора Салимовна ТАТУ. Ахборот хавфсизлиги кафедраси катта ўқитувчиси dilsora.salimovna@gmail.com Масофавий ўқитиш ўзини, айниқса олий таълимда, қаътият билан намоён этмоқда. Ўқитишнинг анъанавий шаклига нисбатан масофавий ўқитишнинг, иқтисод нуқтаи назаридан, афзаллиги аллақачон тасдиқланган. Ҳар қандай инсоннинг, нисбатан унчалик катта бўлмаган харажатлар эвазига, касбга эга бўлиши, малакасини ошириши, касб фаолиятида йўналишини ўзгартириши, илмнинг янги соҳалари маълумотларига эга бўлиши ва ҳ. масофавий ўқитишнинг оммабоп эканлигидан дарак беради. Умумий ҳолда масофавий ўқитиш тизимидаги барча активларни, уларнинг хавфсизлигини назоратлаш нуқтаи назаридан, 3 та синфга ажратиш мумкин: чекланган (3-даража), конфиденциал (2-даража) ва очиқ (1-даража). Чекланган синфга оид маълумотлар рухсатсиз ошкор бўлганида, ўзгартирилганида ва бошқарилганида ташкилотга жиддий таъсир кўрсатади. Мазкур активларни фақат рухсатга эга фойдаланувчилар бошқариши мумкин бўлиб, уларга кредит карта рақамлари ва банк ҳисоб рақамларини мисол келтириш мумкин. Конфиденциал маълумотлар рухсатсиз ошкор бўлганида, ўзгартирилганида ва бошқарилганида ташкилотга салбий таъсир кўрсатади. Буларга маош ва лойиҳа қийматини мисол келтириш мумкин. Очиқ маълумотларни рухсатсиз ошкор бўлиши, ўзгартирилиши ёки бошқарилиши ташкилотга кичик таъсир қилиши ёки умуман таъсир этмаслиги мумкин. Ташкилот профили, унинг манзили ёки филиаллари мавжудлигини очиқ маълумотлар гуруҳига киритиш мумкин. Масофавий ўқитиш тизимида тахдидларни аниқлашда мавжуд методологиялардан фойдаланилган ҳолда амалга ошириш мумкин. Бунда STRIDE методологияси яққол намуна ҳисобланади. STRIDE методологияси таҳдидларни 6 та гуруҳга ажратади. Уларнинг ҳар бири хавфсизлик мақсадига боғлиқ. Қалбакилаштириш ва имтиёзнинг ортиши тизимнинг 1авторизация жараёнига таъсир қилса, ўзгартириш эса активнинг яхлитлигига таъсир қилади. Ахборотни ошкор бўлиши актив конфиденциаллигига таъсир қилса, хизмат кўрсатишдан воз кечиш эса актив фойдаланувчанлигини бузилишига олиб келади. Қуйида масофавий ўқитиш тизимидаги ҳар бир актив учун STRIDE методологияси бўйича таҳлил натижалари, бўлиши мумкин бўлган таҳдидлар ва махфийлик даражасини келтирилган: Download 22.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling