Матиматика – информатика факультети илмий- техника кенгашининг


Download 18.87 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi18.87 Kb.
#1575242
TuriСеминар
Bog'liq
баённома (1)


Қўқон давлат педагогика институти илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш бўлими томонидан ўтказилган илмий семинар
БАЁННОМАСИ. №5

17.01.2019 й. Қўқон шаҳар.



Раис:

Ўзбек тили кафедраси доценти М.Эргашев

Қатнашдилар

Илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш бўлими бошлиғи О.Тўхтасинова, докторантлар ва мустақил тадқиқотчилар (рўйхат бўйича)



Кун тартиби:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ҳайъати Кенгашининг 2018 йил 28 декабрдаги 6-сон мажлисида қабул қилинган “Таянч доктарантларга 2019 йил учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияларини таъминлаш тўғрисида” ги 6/1-сон қарорининг мазмун моҳиятини тушунтириш.
Сўзга чиқди: Кун тартибидаги масала юзасидан семинар раиси М. Эргашова сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ҳайъати Кенгашининг 2018 йил 28 декабрдаги 6-сон мажлисида қабул қилинган “Таянч доктарантларга 2019 йил учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияларини таъминлаш тўғрисида” ги 6/1-сон қарорининг мазмун моҳияти билан таништирди.
Эшитилди: Кун тартибидаги масала юзасидан илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш бўлими бошлиғи О.Тўхтасинова сўз олиб, 2018 йил 28 декабрдаги Ҳайъат кенгаши мажлисида кабул қилинган ”Таянч докторантларга 2019 йил учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияларини таъминлаш тўғрисида” ги 6/1-сон карорининг мазмун моҳияти юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди. Бу қарор илмий тадқиқот билан шуғулланувчилар учун катта имкониятлар эшигини очишини таъкидлаб ўтди. Юқоридаги масала юзасидан докторантлар Д.Ҳасанова, Ф.Маматқулова. Н.Ҳолматова, О.Солиева ва Н.Маҳмудоваларга сўзга чиқиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.
Кун тартибидаги масала юзасидан йиғилиш қарор қилади:

  1. Илмий семинар раиси М.Эргашованинг Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ҳайъати Кенгашининг 2018 йил 28 декабрдаги 6-сон мажлисида қабул қилинган “Таянч доктарантларга 2019 йил учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияларини таъминлаш тўғрисида” ги 6/1-сон қарорининг мазмун моҳияти тўғрисидаги маърузаси маълумот учун қабул қилинсин.

  2. Институт докторантлари томонидан илмий-тадқиқот ишларини ишларини жонлантириш ва танловларда фаол иштирокини таъминлаш вазифаси илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш бўлими томонидан олиб борилсин.



Семинар раиси: М.Эргашова
Семинар котиби: Н.Махмудова
Download 18.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling