Мавзу №1: Зилзилалар хақида умумий маълумот


Download 478.99 Kb.
bet1/3
Sana07.05.2023
Hajmi478.99 Kb.
#1440657
  1   2   3

Мавзу №1: Зилзилалар хақида умумий маълумот.


Режа:
1.Зилзиланинг пайдо бўлиш сабаблари, механизми ва географияси.
2. Зилзилаларнинг гипоцентр чуқурлиги ва пайдо бўлиш шароитига кўра турлари.

Таянч иборалар: техноген сейсмология, инженерлик сейсмологияси, қобиқ, мантия, Мохоровичич қатлами, ер ядроси, субъядро,афтершик, зилзила зилзилалар


Республикамиз ҳудуди Осиё қитъаси энг тектоник жа­раёнлар интенсивлигининг юқорилиги билан ажралиб туради. Ушбу территорияда бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини таъ­минлаш ўта муҳим масаладир.
"Сейсмо" сўзи грекча "ер қимирлаш" (зилзила) маъносини англатади. Ушбу фаннинг пайдо бўлиши ва ривожланиш тарихи алоҳида параграфда баён қилинади.
Зилзилалар табиатини ва ернинг ички тўзилишини ўрга­нувчи фан - сейсмология деб юритилади.
Ушбу фаннинг сейсмик ҳодисалар табиатини қурилиш нуқ­таи назаридан ўрганадиган қисми инженерлик сейсмологияси деб юритилади.
Инженерлик сейсмологияси фани сейсмик жиҳатдан хавфли бўлган ҳудуд(район)ларни аниқлайди ҳамда бино ва иншоотлар­нинг асоси грунт юзаси (сирти) ҳаракат хусусиятларини олдин­дан айтиб беради. Фан ва техника тараққиёти бугунги кунда 12-13 км чуқурликни бурғулаш имкониятини яратди. Демак, ер қаърида содир бўладиган жараёнларни ва ер тўзилишини бевосита ўрганишда қўлланиладиган тажрибавий восита йўқ.
Бугунги кунда ер ости қатламларини, зилзила ўчоқларини ўрганиш учун физика ва бошқа фанлар ютуқларига таяниб зилзи­лага сабаб бўлувчи шароит ўрганилмоқда. Мутахассислар ўта сезгир асбоблар ёрдамида чуқур ер ости қатламларининг хусу­сиятлари ҳақида аниқ маълумотларга эга бўлмоқдалар. Бироқ бу масаладаги билимларимиз ҳамон у ёки бу даражада туғри деб тан олинаётган фаразлар доирасида турибди. Зилзиланинг келиб чиқиш сабаблари ва унинг табиати ҳақида тўлароқ тассаввур ҳосил қилиш учун Ер планетаси ички тўзилиши ва унда содир бў­ладиган геологик жараёнларни ўрганиш лозим.
Геофизикларнинг изланишлари натижалари ернинг купқатламли эканини тасдиқлади. У бир неча бир-бирига зич туташган қобиқлардан (пўстлардан) иборат бўлиб, улар минерал таркиби, зичлиги, эластиклик хусусиятлари, температура ва босими билан бир-биридан фарқ қилади(1-расм).
Энг юқори қатлам – қобиқ ўз навбатида таркиби чўкинди жинсларидан иборат бўлган юза қатлам ҳамда ундан пастда жойлашган гранит қатламларидан ташкил топган. Гранит қатламнинг қалинлиги текис жойларда 10 км, баланд чўққили тоғлар остида 40 км.гача етиши мумкин. Гранит қатламига пастдан базальт туташиб кетган бўлиб, базальт қатламининг қалинлиги текис ҳудудларда 30 км.ни, баланд тоғ ҳудудлари остида – 20 км. ни ташкил қилади. Гранит ва базальт қатламлари орасида Конрад сирти жойлашган бўлиб, у сиртни биринчи бўлиб аниқлаб берган немис сейсмологи номи билан аталган. Баъзи адабиётларда бу иккала қатлам биргаликда «смаль» яъни кремний (silicium) ва aluminium сўзларидан келиб чиққан ном билан ҳам номланади. Бу қатлам билан ернинг қобиқ қатлами тугаб, ундан пастда мантия қатлами бошланади. Ер қобиғи планетанинг турли жойларидан ҳар хил баландликка эга бўлиб, океан тубида унинг қалинлиги 6-8 км, тоғ ҳудудларидаги қалинлиги 60-70 км. гача бўлиб, қуруқликдаги ўртача қалинлиги 35 км. ни ташкил қилади.
Ер қобиғидан пастда то ядрогача давом этадиган қатлам – мантия. Мантия билан ер қобиғини уларнинг чегарасидан ажратиб турувчи Мохоровичич қатлами бўлиб, у ер қобиғи билан мантия ўртасидаги чегара зонасидир. Бу чегара зонасининг мавжудлигини 1909 йилги Хорват зилзиласи пайтида эластик тўлқинлар тарқалишини ўрганиш, орқали югослав сейсмологи Мохоровичич биринчи бўлиб аниқлади ва шунинг учун ушбу зона (чегара) унинг номи билан юритилади. Мохоровичич чегараси шуниси билан характерлики, зилзила ёки портлашлардан тарқаладиган эластик тулқинлар бу чегарасидан утганда, уларнинг тезликларидан кескин ўзгариш содир булади. Бу ҳолат иккита қатлам ер қобиғи ва мантиялар зичлиги ва эластиклик хоссаларининг бир-биридан кескин фарқ қилишидан далолат беради.
Мантия ҳам ўз навбатида икки қатламдан: қалинлиги 960 км.га тенг бўлган юқори мантия ва қалинлиги 2000 км бўлган қуйи мантиядан ташкил топган. Юқори мантия таркиби кремний ва магний элементларидан иборат бўлиб, қатлам ушбу элементларнинг лотинча номларидан келиб чиққан ҳолда «сима» деб юритилади. Юқорида келтирилган Мохоровичич сирти айнан шу иккала сиал ҳамда сима қатламларини ажратиб туради. Ҳозирги тасаввурга кўра, мантия - қаттиқ ва шу билан бирга пластик ва қизиган моддалардан ташкил топган бўлиб, унинг таркиби ва зичлиги ер қобиғидан фарқ қилади.
Кейинги янада чуқурда жойлашган мантиядан пастки қатлам – ернинг ядросидир. Мавжуд тахминларга кура (зичлигининг катта бўлгани сабабли) ядро таркиби асосан оғир металлардан, асосан темир ва никелдан ташкил топган.
Ер ядроси-мавжуд тахминларга кўра ядро эриган (суюқ) ҳолатдаги темир элементидан иборат. Ядронинг суюқ ҳолатда эканлиги ҳақидаги гипотеза ядродан кўндаланг тўлқинларнинг ўта олмаганлигига асослангандир.Геофизиклар тахминига қараганда ядро икки қисмдан ташқи ядро ва субъядролардан иборат. Ташқи ядро қалинлиги 2200 км.ни, субъядро (ички) ядронинг ўлчами булса 1250 км.дан иборат.

Download 478.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling