Мавзу: адбтда фойдаланилувчи ахборотлар


Download 0.49 Mb.
Sana02.11.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1741300
Bog'liq
Мавзу-8 (1)


Мавзу:
АДБТда фойдаланилувчи ахборотлар
Режа:
1. Ахборот ва ахборот таъминоти тушунчаси.
2. Оператив диспетчерлик бошкарув тизимида фойдаланилувчи ахборот.
3. Телемеханик ахборотнинг сифати.
4. Оператив ахборотни узатиш
Ахборот ва ахборот таъминоти

Ахборот – бирор воқеа ёки ҳодиса ҳақида олинган хабардир. Жараённи бошқариш у ҳакида турли хил ахборотлардан фойдаланишни кўзда тутади. Жараённи бошқариш учун қарорнинг қабул қилинишини қандайдир маънода у ҳақида олинган ахборотларни қайта ишлашдан иборат деб тушуниш мумкин.


Бошқарув қарорини қабул қилиш учун талаб этилувчи ахборот мажмуйи ахборот таъминоти деб юритилади.
Оператив диспетчерлик бошкарув тизимида фойдаланилувчи ахборотлар
Оператив-диспетчерлик бошқарув масалаларини муваффақиятли ҳал этиш учун диспетчер етарлича ишончли зарурий ахборотга эга бўлиши лозим. Сифат жиҳатидан АДБТ ахборотлар таъминотининг янги жиҳатлари қуйидаги ахборотларни жалб этиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқдир:
- юкламани прогнозлаштиришда узилиш эҳтимоллигини аниқлигини ошириш учун метеорологик шароитни прогнози ҳақида;
- электр станциялари ва агрегатларининг ўрнатилган ва ишчи қувватлари ҳамда ишчи ва резерв жиҳозларининг таркибини ҳисоблашда фойдаланилувчи мобиллик характеристикалари;
- яъгона энергетика тизимининг ишончлилик кўрсаткичларини ҳисоблаш ва прогнозлаш мақсадида асосий жиҳозлар ишининг узилиб қолиши ҳақида;
Оператив диспетчерлик бошкарув тизимида фойдаланилувчи ахборотлар

- ИЭСга келтирилувчи ёқилғининг сифати ҳақида;


- асосий жиҳозлар (генерацияловчи жиҳоз, трансформатор, атом реактори ва ҳ.к.лар)нинг ўз вақтида таъмирга чиқарилишини таъминлаш учун диагностикалаш жараёнида аниқланувчи ҳолати ҳақида;
- ишончлиликни оширишнинг оптимал йўлларини танлаш учун истемолчиларни электр ва иссиқлик энергиялари билан таъминлашнинг амалдаги ишончлилиги ҳақида;
- ГЭСда электр энергия ишлаб чиқаришни оптималлаш мақсадида сув омборига оқиб кирувчи сув миқдорининг прогнози ҳақида.
Ахборотни олиш ва командани узатиш

Бошқариш жараёнида фойдаланилувчи ахборотни олиниши телемеханика воситалари ёрдамида амалга оширилади ва бу ахборот телемеханик ахборот деб юритилади.


АДБТда телемеханик ахборотнинг асосий кўринишлари ва уларни бошқарилувчи объектлардан бошқариш марказигача (назорат ахбороти) ва тескари йўналишда (команда маълумоти) узатишда рухсат этилган кечикиш диапазони белгиланган.
Телемеханик ахборотнинг сифати

Телемеханик ахборотнинг сифати телеузатманинг хатолиги ва ишончлилиги балан белгиланади. Унинг ишончлилиги телеузатиш тизимларининг тайёрлик коэффициенти билан характерланади. Турли хил телеахборотларнинг телеузатмаларини рухсат этилган хатоликлари аниқлик синфи билан белгиланади ва у бир фоиз ёки бир неча фоиз чегараларида ётади.


Ахборотдаги статик ва динамик хатоликлар

Телеахборотнинг сифатига статик хатоликлар билан бир қаторда телеузатишнинг рухсат этилган кечикиши билан белгиланувчи динамик хатоликлар ҳам салмоқли таъсир кўрсатади. Кодимпульсли телемеханика тизимларида динамик хатолик статик хатолик билан ўзаро бир хил ўлчамларда бўлса, телеўлчашнинг тез ўзгарувчан параметрлари учун эса статик хатоликка нисбатан бир неча марта катта бўлиши мумкин. Динамик хатоликни камайтириш ахоротни узатиш тезлиги ва амалга оширилувчи ўлчашлар частотасига боғлиқдир. Ахборотни узатиш тезлигини ошириш нархи янада юқори бўлган катта кенгликдаги аълоқа каналларидан фойдаланишни талаб этади.


Оператив ахборотни узатиш тартиби

Оператив ахборотнинг барча турлари кодли сўзлар ва кодли гапларга бирлаштирилган кодлаштирилган дискрет сигналлар кўринишидаги кодимпульсли телемеханик тизимлар ёрдамида узатилади. Техник қараш нуқтаи назаридан барча турдаги хабарларнинг кодли сўзлари байт (8 бит)га каррали бўлган бир хил узунликка, яъни байтли тузилмага эга. Агар узатилувчи хабар бир неча байтни талаб этса, у ҳолда баъзан ўнлаб ёки юзлаб байтларни ўз ичига олувчи пакет шакллантирилади. Пакетлар муҳимлик даражаси юқори бўлган хабарлар билан узилиши мумкин. У узатилганидан сўнг пакетни узатиш тўхтатилган сўздан бошлаб давом эттирилиши шарт.


ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ !
Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling