Мавзу: Бюджет такчиллиги


Download 14.32 Kb.
Sana08.02.2023
Hajmi14.32 Kb.
#1177768
Bog'liq
Мавзу Бюджет такчиллиги-fayllar.org


Мавзу: Бюджет такчиллиги

.
.

.
.
.

Мавзу: Бюджет такчиллиги


  • Режа:

  • 1. Бюджет такчилигининг ижтимоий-иктисодий мазмуни

  • 2. Бюджет такчиллигини вужудга келиши.

  • 3. Бюджет такчиллигини бошкаришининг бир катор усуллари

  • 1. Бюджет такчилигининг ижтимоий-иктисодий мазмуни.

  • Бюджет даромадларининг харажатлар учун етишмаслиги ёки харажатларнинг даромадлардан ортиши бюджет такчиллиги хисобланиб уни бартараф килиш усуллари ва молиялаштиришнинг манбалари бюджет лойихасига киритилади. Бошкача килиб айтганда молия йили мобайнида бюджет мажбуриятларини унинг даромадлари билан тулаконли равишда бажариш имкониятларининг мавжуд булмаслиги бюджет камомадини узида акс эттиради.

  • Сўзсиз равишда давлат бюджетининг такчиллиги давлатлар учун ижобий хол эмас, балки: пул эмиссияси хисобига молиялаштириш мамлакатдаги инфляцияни зурайишини кафолатлайди, ноифляцион манбалар хисобига молиялаштириш давлат карзларини купайтиради.

  • Таникли иктисодчи Ж. Кейнснинг фикрича иктисодий усишни жонлантириш ва тулик бандликни таъминлаш максадида камомадли молиялаштириш сиёсатини тавсия килади. Бюджет такчиллиги мамлакатдаги фавкулодда холатлар- урушлар, табиий офатлар, сиёсий мухитдаги узгаришлар натижасида давлат харажатлариниг купайиши натижасида вужудга келиши мумкин

  • ХХ аср жахон амалиётида бюджет такчиллиги муаммосига турлича ёндашиш натижасида бир канча -оялар ва карашлар юзага келди. Бу карашларда бюджет такчиллигининг асосий тамойилларини, унинг ривожланиш тенденцияларини, уни тартибга солиш усулларини ва молиялаштиришнинг асосий манбаларини гритиб беришга харакат килган. Мазкур карашларда 3 гурухга булиш мумкин, жумладан: доимий баланслаштирилган бюджет, доиравий асосда баланслаштирилган бюджет ва функционал молия ғояси асослари

  • Шунинг учун хам бюджетнинг харажатлар ва даромадлар буйича ижросини тулаконли равишда таъминлаш натижасида бюджет вазифаларини таъминлаш стратегик ахамиятга эгадир. Зеро хурматли президентимиз таъкидлаганларидек «Бюджет интизомига риоя килиш- баркарорлаштиришнинг хал килувчи омилларидан биридир. Бюджетдаги такчилликнинг ортиши хамма вакт ташвишли вокеа сифатида кабул килиниши лозим».

  • Бюджет тақчиллигини иқтисодиёт учун таназзулли ходиса сифатида хам бир маънода тушуниш керак эмас. Чунки, бюджет тақчиллиги давлат томонидан йирик микгсдаги иктисодиётга куйилмалар килиш заруратидан келиб чикиши мумкин ва бунда такчиллик ижтимоий жараёнлар окимларини таназзуллигини акс эттирмасдан, ижтимоий ишлаб чиқариш структурасидаги прогрессив силжишларни давлат томонидан таъминлашнинг оқибатлари хисобланади.

  • Доимий баланслаштирилган бюджет гоясига кура, бюджет хар йили даромадлар ва харажатларнинг тенглиги асосида тузилиши шарт. Лекин, хар йили бюджетни баласлаштириш иктисодий танглик тебранишларини кучайтиради. Бундай шароитда соликлар тушумлари уз узидан кискаради. Бюджетни баланслаштириш максадида хукумат биринчидан, солик ставкасини оширади, иккинчидан, давлат харажатларини кискартиради ва учинчидан иккаласини уйгунликда амалга оширади. Бу тадбирлар иктисодиётдаги ялпи талабни рагбатлантириш эмас, балки уни кискаришига олиб келиши мумкин. Хар йили баланслашладиган бюджет инфляция суръатларини тезлаштиради. Иктисодий усиш даврида пул даромадлари ортади, уз- узидан бу солик тушумларининг хам ортишига олиб келади.

  • 2. Бюджет такчиллигини вужудга келиши.

  • Бюджет такчиллигини вужудга келишини бюджет ижросининг концетуал асосларига таянган холда изохлаш мумкин. Чунончи, бизга маълумки бюджетнинг даромад базаси миллий иктисодиётда яратиладиган ЯИМ ва миллий даромад хисобланиб, соликлар уларни давлат ихтиёрига марказлаштиришнинг молиявий усули хисобланади. Демак даромаднинг йил мобайнида уз- узидан сезиларли купайиш холатлари камдан кам учрайдиган холат хисобланади.

  • Давлат бюджети солик ва йигимлар шаклидаги уз даромадлари манбаига эгадир. Режалаштирилган дастурларни молиялаштириш учун маблагларнинг етишмаслиги давлат бюджети такчиллигини юзага келтиради.

  • .Демак бюджет такчиллиги- бу давлат бюджетининг кузда тутилган харажатларини молиялаштириш учун зарур булган пул маблагларини етишмаслигидан келиб чикувчи молиявий холатдир. Оддий килиб айтганда харажатларнинг даромадлардан ортиши давлат бюджети такчиллигини билдиради. Бюджет такчиллиги мустакил иктисодий категориядир. Давлат бюджети мамлакатнинг молиявий холатини кузгуси хисобланади. Бюджет камомади эса унда муаммоларнинг мавжудлигидан далолат берувчи курсаткичдир. Давлат бюджети такчиллиги бу шунчаки, оддий курсаткич ёки давлат бюджетининг манфий сальдоси деб тушунмаслик керак. Такчиллик мамлакат макроиктисодий холатини бахолашда мухим курсаткич хисобланади Хорижий мамлакатлар тажрибасидан маълумки бугунги кунда давлат бюджети такчилликлари одатий булиб колмокда. Такчилликсиз бюджетлар деярли йук хисоб.

  • XX асрнинг сунгги йилларида пайдо булган ЯИМни сезиларли кисмини ташкил килувчи улкан такчилликлар агарда соликларни купайтириш ёки давлат карзларини кискартириш буйича хеч кандай чоралар курилмайдиган булса, доимий булиб колиш хавфини тугдира бошлади. Купгина олимлар томонидан иктисодиёт учун хавфли курсаткич сифатида бахоланаётган давлат бюджети такчиллигини урганишда уни келтириб чикарувчи омилларни билиш мухимдир.

  • Бюджет такчиллигини нафакат иктисодий сиёсатнинг солик ставкалари, давлат харидининг хажми, трансфертлар хажми, бюджет харажатлари каби параметрларига боглик.

  • 3. Бюджет такчиллигини бошкаришининг бир катор усуллари

  • Амалиётда бюджет такчиллигини бошкаришининг бир катор усуллари мавжуд булиб улар маълум омиллар шарт шароитларида кулланилади. Бундай усулларга куйидагилар киритилади: -бюджет даромадларини солик ставкалари оркали купайтириш; яъни бунда солик ставкалари даромадни купайтиришнинг молиявий инструментларидан бири хисобланиши кузда тутилади. Аммо шуни таъкидлаш жоизки, солик ставкалари жорий килишнинг концепциясига мувофик ставкаларнинг оптимал меъёри даражасида бюджет максимал даромад куради

  • Хаддан зиёд юкори ставкалар шароитидаги солик юки шароитида хам бюджет максимал даромад олиш имкониятига эга булмайди. Таникли иктисодчи А.Лаффернинг таъкидлашича иктисодиётга солик юкининг хаддан зиёд ортиши бир томондан бюджет даромадларининг абсолют тушумини пасайишига олиб келса, иккинчи томондан солик туловчи субъектларнинг жамгармаларига таъсир курсатишини ва охир окибатда мамлакатдаги инвестицион фаоллик сусайишига олиб келишини таъкиклайди. Бундай холатда бюджет хужалик механизимига негатив таъсир килувчи ахамиятга эга булиб иктисодиётни издан чикишига ва бюджет баркарор ижросини таъминлаш имкониятларини йукотилишига олиб келади.

  • Бюджет харажатларини камайтириш; бюжет харажатлари воситасида жамиятдаги ижтимоий зиддиятларни олди олинади. Шунингдек, мазкур харажатларни кескин кискартириш хам бир катор омиллар юзасидан такчилликни олдини олишга негатив таъсир килиши мумкин(кейинги бобларимизда батафсил куриб чикилади)

  • когоз пуллар эмиссияси; мазкур усул иктисодиётга энг салбий таъсирн курсатувчи усул хисобланиб асосан утиш давридаги юкори инкироз шароитидагина фойдаланиши кузда тутилади

  • карз олиш: четдан маблаглар жалб килиш хисобига бюджет камомади молиялаштирилади. Хаддан зиёд карз маблагларга богликлик хам иктисодиёт учун колаверса бюджет учун карз фоизлари ва асосий суммани кайтариш учун ортикча молиявий огирлик килади.

  • давлатнинг активларини сотиш. Хозирда кенг фойдаланилаётган усуллардан бири булиб, бунда самарасиз ишлаётган давлат корхоналарини хусусийлаштириш, давлат ва махаллий хокимият органлари муассасалари мулкини сотишдан тушадиган тушумлар хисобига молиялаштириш тушунилади


http://fayllar.org
Download 14.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling