Мавзу фуқаролик-ҳуқуқий муносабат режа: 14. Фуқаролик-ҳуқуқий муносабат тушунчаси


Download 54.08 Kb.
bet1/5
Sana03.12.2023
Hajmi54.08 Kb.
#1799850
  1   2   3   4   5
Bog'liq
fuqorolik huquqi 2.


МАВЗУ:2. Фуқаролик-ҳуқуқий муносабат


РЕЖА:


14.Фуқаролик-ҳуқуқий муносабат тушунчаси,
2.Фуқаролик-ҳуқуқий муносабат тушунчаси, турлари
3.Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатнинг объекти.
3.фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларининг келиб чиқиш асослари,
4.Фуқаролик ҳуқуқда юридик фактлар,
5.Фуқаролик ҳуқуқларининг амалга ошири­лиши ва бурчларининг бажарилиши,
6.Фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалалар.

Фуқаролик-ҳуқуқий муносабат иқтисодий муноса­батларнинг юридик тартибга солиш жараёнида юзага келади. Ҳуқу­қий тартибга солинувчи иқтисодий муносабатлар доираси фуқаролик-ҳуқуқий муносабат доирасидан кенгдир. Иқтисодий муносабатлар фуқаролик-ҳуқуқий муносабатдан ташқари оила, молия, Фуқаролик, хўжалик, қишлоқ хўжалиги, солиқ ва банк-ҳуқуқий муносабатлар билан ҳам тартибга солинади. Айнан мулк ва товар пул муноса­батларини тартибга солишда фуқаролик-ҳуқуқий муносабат, ҳуқуқий муносабатлар ичида етакчилардан ҳисобланади.


Фуқаролик-ҳуқуқий муносабат бундан ташқари мулк билан алоқадор бўлган шахсий-номулкий муносабатларни ҳам тартибга солади. Номоддий неъматлар иқтисодий эҳтиёжларни қондириш жараёнида фуқаролик қонунчилиги билан ҳимоя қилинади.
Фуқаролик-ҳуқуқий муносабат фуқаролик ҳуқуқи предмети доирасида субъектларнинг фуқаролик қонунчилиги билан тартибга солинадиган мулкий ва шахсий-номулкий муносабатлари натижасида юзага келади.
Фуқаролик-ҳуқуқий муносабат ижтимоий муносабат сифатида энг аввало, шахслар, кишилар ўртасидаги муносабат бўлганлиги учун унда қатнашувчиларнинг эрки-иродасидан вужудга келади. Фуқаро­лик-ҳуқуқий муносабатда ифодаланган шахсларнинг эрклари, турли-туман манфаатлари давлатнинг фуқаролик-ҳуқуқий нормаларида (қо­нунларда) ўз ифодасини топади. Зеро фуқаролик-ҳуқуқий муносабат субъектлари ҳуқуқий муносабатларга киришганда ўз қизиқишлари, хоҳиш иродаларини намоён этадилар ҳамда муайян ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўладилар.
Шахслар (жисмоний ва юридик шахслар) ўртасида бўладиган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар қонун билан тартибга солинадиган нормал муносабатлар бўлганлиги туфайли улар ихтиёрий равишда амалга оширилиши лозим. Аммо баъзи ҳолларда ҳуқуқий муносабат юзасидан олинган мажбуриятлар ихтиёрий равишда амалга оширил­маганлиги туфайли давлат томонидан белгиланган мажбурий ижро чоралари қўлланилади.
Тарафларнинг юридик тенглиги фуқаролик-ҳуқуқий муносабат­ни характерлайдиган хусусиятлардан бири бўлиб, у фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солишнинг предмет ва методи асосини ташкил этади. Субъектларнинг юридик жиҳатдан тенглиги бир субъектнинг, иккинчиси билан ҳуқуқий муносабатларга киришганда ўзаро бўйсу­нишига асосланмайди. Юридик тенглик субъектларга тегишли ҳуқуқ­ларнинг тенглигида эмас, аксинча фуқаролик ҳуқуқ ва мажбурият­ларнинг вужудга келишида, амалга оширилишида, ўзгартирилишида, бекор бўлишида ҳамда ҳуқуқий жавобгарликка тортилишида намоён бўлади. Юридик тенглик субъектларнинг фуқаролик қонунчилиги ва суд олдида моддий ва ижтимоий ҳолати бўйича мустақиллигини таъминлайди.
Бошқа фуқаролик-ҳуқуқий муносабат ҳам ҳуқуқий муносабатлар сингари учта мустақил элементдан – ҳуқуқий муносабат субъектлари, мазмуни ва объектларидан иборатдир.
Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда фуқаролик ҳуқуқи субъектлари институти марказий ўрин эгаллайди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ва ҳуқуқий ислоҳотлар натижасида ушбу институтнинг мавқеи янада ошиб бормоқда ҳамда унинг дои­раси кенгаймоқда. Ушбу субъектлар иштирокисиз фуқаролик-ҳуқу­қий муносабат вужудга келмайди. Бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш борасида амалга оширилаётган қатор ислоҳотлар натижасида фуқаролик ҳуқуқи субъектларининг турлари ва ҳуқуқий мақоми ҳам янгича тус олиб бормоқда. Улар ҳаракати учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Ушбу ҳуқуқий муносабатда қатна­шувчи субъектлар – фуқаролар ва ташкилотлар (яъни, юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган корхоналар) ҳисобланади. Давлат ҳам фуқаро­лик-ҳуқуқий муносабат субъекти бўлиши мумкин.
Бир вақтнинг ўзида “фуқаролик-ҳуқуқий муносабат субъект­лари” – “фуқаролик ҳуқуқининг субъектлари” тарзида ҳам қўлланила­ди ҳамда бу иккала ибора ҳуқуқий ва мантиқий жиҳатдан бир хил маънога эга.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 2-моддаси 2-қисмига муво­фиқ, фуқаролар, юридик шахслар ва давлат фуқаролик қонун ҳуж­жатлари билан тартибга солинадиган муносабатларнинг иштирокчи­лари бўладилар. Бу уччала субъект ҳам фуқаролик ҳуқуқида бир-бири билан тенг ҳуқуқли иштирокчи сифатида кўрилади ва биридан иккинчиси устун ҳисобланмайди.
Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатда иштирок этувчи субъектлар шахслар деб номланади. Бу тушунча ФКда ва бошқа фуқаролик қонун ҳужжатларида кўп қўлланилади. Масалан, ФКнинг 2-кичик бўлими “шахслар” деб номланади ва у ўз ичига фуқаролар (жисмоний шахслар) (3-боб, 16-38 моддалар), юридик шахслар (4-боб, 39-78-моддалар) ва давлат (5-боб, 79-80-моддалар) билан боғлиқ меёрларни қамраб олган. Бундан ташқари айрим ФКда назарда тутилган тушун­чаларда ҳам айнан “фуқаролик ҳуқуқи субъекти” эмас, “шахслар” ибораси қўлланилади.
Айрим адабиётларда кўрсатилишича, фуқаролик ҳуқуқи норма­лари билан тартибга солинадиган муносабатларнинг доираси қанча­лик кенг бўлишига қараб, унда иштирок этувчи шахсларнинг доираси ҳам шунга мутаносиб равишда кенг бўлади. Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда иштирок этишлари учун бундай шахслар аввало фуқаролик ҳуқуқининг субъектлари ҳисобланишлари ва субъект сифатида муайян ҳуқуқ ва муомала лаёқатига эга бўлишлари лозим1.
Фуқаролик-ҳуқуқий муносабат субъектлари сифатида шахслар субъектив ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг эгалари ҳисобланади2.
Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатда индивидуал иштирок этувчи субъект – фуқаро, гуруҳ бўлиб иштирок этувчи субъектлар – юридик шахс, давлат ҳисобланади. Чунки юридик шахслар ва давлат мавҳум тушунча бўлиб, у фуқароларнинг жамоа шаклида муносабатга киришишида маълум бир восита ҳисобланади3.
Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатда қатнашувчи шахслар фуқаро­лик ҳуқуқ лаёқатига, яъни фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларига эга бўлиш лаёқатига молик бўлишлари лозим. Зеро ҳуқуқ субъектларини характерлайдиган асосий ҳуқуқий хусусиятлар ҳуқуқ ва муомала лаёқатларидан иборат. Фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларига эга бўлиш лаёқати (ҳуқуқ лаёқати) тенг равишда эътироф этилади (ФКнинг 17-моддаси). Ҳар бир шахс фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларига эга бўлиш лаёқатига молик бўлмай туриб, фуқаролик ҳуқуқининг субъекти бўла олмайди. Бу қоида одатда юридик шахсларга тааллуқли бўлсада, жисмоний шахслар учун аҳамиятли ҳисобланади. Фуқаролик ҳуқуқи субъектларининг ҳар бирининг ҳуқуқий мақомига келгуси параграф­ларда батафсил тўхталиб ўтилади.

Download 54.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling