Мавзу. Хор ижросининг асосий бадиий –ифода воситалари. Режа


Download 32.74 Kb.
Sana14.12.2022
Hajmi32.74 Kb.
#1007249
Bog'liq
Хор ижросининг асосий бадиий –ифода воситалари.


мавзу. Хор ижросининг асосий бадиий –ифода воситалари.

Режа:

1.Асар жумлаларини аниклаш(фразалаш)

2. Вокал-хор тарбияси.

3. Кушик айтиш курсатмаси.

Бадиий ифода –асарининг гоявий мазмунини очиш формаси хисобланади. Агар хор яхши интонация ва созга, ансамблга ва суз талаффузига, вокал ва хор техникасига эга булса-ю, унинг ижроси бадиий ифодага эга булмаса, унда асарнинг гоявий –бадиий мазмуни тингловчига етиб бормайди.

Демак, хорда олиб бориладиган барча ишлар бадиий-ифодали ижро билан чамбарчас боглик булиши зарур. Зебо, ифодали ижро асарнинг мохиятини очиб беради. Хорда яхши созга, соф интонацияга ва ансанбилдан каътий назар, унда инсонлар агогика, динамика ва жумлалаш каби ижро воситалари етишмаса, унинг ижроси жонли, эмоционал кизикарли булмайди. Шунинг учун хор рахбари бадиий ифода воситаларидан кай уринда кандай фойдаланаш кераклигини билиши лозим . Хор динамик, ритмик, темп, жумлалаш (фразалаш) каби хар хил бадиий- ифода воситаларига эга булиши керак.

Мусика асари кисм ва даврларга булинади. Асарнинг малълум бир кисмидаги мусикавий фикр даврни ташкил килади. Давр эса гапларга, гаплар жумлаларга жумлалар охангларга булинади. Ана шу (оханг, жумла, гап, давр) мусика булакларини яхлит бир фикрга бирлаштириб, маъносини тушунган холда ижро килиш мусикавий жумлалаш дейилади.

Рахбар хар коллективига асарнинг мусикавий тилини, ифода воситаларини ва унинг мантикий ривожланишини,умуман, асар мазмунини тулик тушунча холда ижро этишни ургатиш зарур.

Тингловчи кулогига аник ва лунда эшитилиши учун ритим ва уповларга путур етмаган холда сузилар-сузилмас цезуралар (ажратиб турган жумлалр) лигалар ёрдамида улаб борилади.

Жумлалаш динамика, цезура агогика, нафас, тембр, артикуляция, ритм, темп, фермато каби мусикавий ифода воситаларини уз ичига олади. Асарни тугри жумлалаш билан уни бир бутун талкин килинади, умумий кульминациясига эришилади ва мусикавий бадиий образ яратилади.

УЛЧОВ. Хор, оркест, умуман мусика ижрочилигида асарнинг улчов ва ритмини сезиш, уни англаш зарур хисобланади.

Умуман, улчовсиз мусика булмайди. Улчов-кучли ва кучсиз хиссаларнинг ритмик алмашишдир. Кучли хисса улчов зарбини хосил килади. Шу оркали мусика тактларга булинади.

РИТМ. Ритм мусикасида асосий ифода ва шакл хосил килиш воситаси хисобланади. У асар чузими, ургуларни, тузилиш ва хокозоларини уз ичига олади.

ФЕРМАТО бадий ифоданинг тепдаги яна бир тури ферматодир. Фермато жумла охирида, суз уртасида ва асар охирида куйилади.

ТЕМП – харакат тезлиги – бадиий ифода воситаси хисобланади асарни композитор тамонидан куйилган темпда ижро килиш зарур, асарда асарнинг темпи ( сезиларли даражада ) узгарса унинг маноси, характери хам узгариб, бутунлай бошка асарга ухшаб кетиши мумкин, шунинг учун двежиёр иш бошлашдан олдин асарнинг улчови ритми тепи билан яхши таниш булиши идрок этиши лозим.

Хорда ритм устида ишлаш энг мухим ишдир темп хакида гапни давом эттирар эканмиз, асосан куйидаги темп белгилари куп кулланилади.

Хор ижросида манашу асосий темплар узгартирилса, асардаги бошка иковик узгаришларни аниклаш кийин эмас яна бир ритимлик эркинлик белгиси «rudato» кулланилади. Бу бир жумлани торайтириб, иккинчисини кенгайтириб ижро килишга имконият беради. Рубато усули хор ижрочилигида деярли кам учрайди, у асосан халк кушиклари якка хонанда томонидан ижро килинганда ишлатилади.

Эмуционалник. Вокал хор ижрочилигида эмуционаллик алохида урин тутади.

Эмуционал ижро бадий ифода воситаси хисобланади. Хор асари мазмунини очишда унинг адабий текстининг эмуционал жонли чикиши мухим ахамиятга эга. Ижрода мусика ва суз бирлигига эришиб уни эшитувчига жонли – эмуниционал етгазиб берилмаса, асар гояси тушунарсиз булиб колади.

Хорнинг ижро махоратини унинг вокал-хор техникаси билан ижродаги бадиий ижрода воситалари ташкил килади.

Демак ижродаги эмоционаллик ижро техникасидан ажралмаган холда ижро махоратининг таркибий кисми хисобланади. Шунинг учун эмоционалликни ифодали ижрони мухим ижронинг шартли эканлигини унутмаслик лозим.

Хор коллективининг аксосини ундаги вокаал Хор ишлари ташкил килади вокал –хор комплекс ишлари хорнинг мувофокиятли фаолияти учун замин яратади Хорда вокал ишларининг сифат даражаси хор дережорнинг малакасига, вокал кобилияти ва педогогик макхоратига боглик хорда олиб бориладиган вокал ишларининг максади хонандаларда тугри куйлаш малакаларини устиришдир.

Вокал ишларига :

- Хорнинг мухим элементлари устида ишлаш (Хомохангликка яхши созга суз талаффузига бадиий ифода воситаларига эришиш)

- Тугри нафас олиш, вокал товуш брпо килиш ва уни шакиллантириш.

- Хор колективи аъзоларини бир хил вокал малакаларига эга килиш кабилар киради, хор ижросининг мухим элементларини барпо килиш унинг вокал-хор техникасига боглик, албатта. Вокал хор техникасига, асосан, нафвас, товуш хосил килиш, уни чузиш, динамика интонация ва дикция масалалари киради.

Хор коллективи яхши вокал техникага эга булмаса у хорнинг ижросида На уйгунлик (ансамбил ) нотиник соз, На аник талаффуз ва бадиий ифода булади.

Рахбар хар доим вокал тарбияси устида иш олиб бориши хорнинг иш фаолиятининг шу тарбия асосида бошкариш ва хорнинг чиройли, ифодали жарангига эришмоги керак.

Кушик айтишдан олдин хонандалар унга тайёр булишлари маълум холатнинг эгшаллашлари зарур бу холат икки хил булади: Туриб куйлаш ва утириб куйлаш холати.

Туриб куйлаганда гавдани ва бошни тугри эркин тутиши оёкларни ерга бир хил куч билан босиш кукрак кафасини савгини кутариш ва олдинга чикариш кифтларин тугри тутиш ва улар сезиларсиз оркага тортилган булиши, куллар пастга туширилган булиши керак.

Утириб куйлаш холатида бош ва гавда тугри ва эркин тутилиши оёкларни тугри бурчак килиб босишщ кулларни эса тиззаларга эркин куйиш лозим . Агар гавда буш, бел эгилган холатда булса овоз кучсиз ёкимсиз чикади.

Умуман, хорнинг туриб куйлаши энг кулай холат хиссобланади, баъзи рахбарлар овоз апаратини киздириш процессини туриб ( 15-20 ) минут кушик урганишда утириб ва урганилган асарни туриб куйлашни авзал курадилар.

Овозни таёрлаш машклари маълум тартибда утказилади. Бу машгулотларда тугри овоз позициясига ва нафасга яхши ансамбил ва созга бирхил овоз хосил килишга ва яхлитлик жарангдорликка эришилади.

Овозларни «киздириш» ва тайёрлашни бутун хор билан ёки партия билан алохида алохида ва уларни кушиб утказиш хам мумкин. Масалан, олдин эркаклар хор и ва сунг аёллар хори билан утказиш кейин эса умумий хор билан машк килиш мумкин.

Хорда вокал-хор техникаси устидаги ишни на факат овозни кушик айтишга тайёрлаш вактида балки бутун машгулот давомида вокал-хор ишлари билан боглик холда олиб борилади.

Фойдаланилган адабиётлар.


  1. Н. Шарофиева. «Хоршунослик» Т. 1987й.


  2. Г.Мамишла. Вокальное воспитания детей. М. 1967й


  3. Н. Козиев. Хор дирижёрлиги хрестоматияси.



Download 32.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling