Мавзу Информатика ва ахборот технологияларининг жамиятдаги ўрни ва ривожланиши
Download 24.43 Kb.
|
Мавзу 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Информатика ва ахборот технологиялари”
- Ахборотларни
Мавзу 1. Информатика ва ахборот технологияларининг жамиятдаги ўрни ва ривожланиши Режа: Информатика ва ахборот технологиялари Компьютерлар тарихи Дастурлаш тиллари ва алгоритм тушунчалари Информатика термини ХХ асрнинг 60 йилларида биринчи марта Франсияда қўлланилган бўлиб, у информатсион сўзидан келиб чиққан. Бу термин Информатсион (информатсия) ва (автоматика) сўзларининг қўшилмасидан ҳосил бўлган ва ахборотни автоматик равишда қайта ишлаш фани деган маънони ҳам англатади. Ғарбий Европанинг кўпчилик мамлакатларида ҳамда АҚШда информатика терминидан ташқари кўпинча унинг синоними, яъни Компутер (Ҳисоблаш техникаси воситалари тўғрисидаги фан) - тушунчаси қўлланилади. Информатика фани кўп қиррали функсияларга эга бўлгани учун унга ҳар хил таъриф берилган. Уларни таҳлил қилиб, маъно чиқариш мақсадида информатика терминига қуйидагича таъриф берамиз: Информатика - маълумотларни ҳосил қилиш, сақлаш, узатиш ва қайта ишлаш усулларини ҳисоблаш техникаси воситалари ёрдамида тизимлаштирувчи , алоқадорлигини ўрнатувчи ва уларни бошқарувчи фаолиятининг аниқ соҳасидир. Бу таърифдан кўриниб турибдики, информатика соҳаси технология соҳасига жуда яқин бўлгани боис, бу фанни баъзи ҳолларда ахборот технологиялар деб аташади. “Информатика ва ахборот технологиялари” фани учун асосий ашё - ахборотдир. У Информатика фанининг асосий тушунча сифатида қубул қилинган. Ахборот ўзи нима? Ахборот бу барча сезги органларимиз орқали қабул қила оладиган маълумотлар мажмуи ва уларнинг ўзаро боғланиш даражасидир. Ахборотлар хабар кўринишда бўлади. Хабар - бу ахборотнинг сўзлашув, матн, тасвир, жадвал, сонли маълумотлар ва бошқа кўринишдаги туридир. Инсон ташқи таъсирлар натижасида сезги органлар орқали ахборотларга эга бўлади. Ахборотларни тўплаш, қайта ишлаш ва узатиш воситаларга бўлган эҳтиёжи жуда каттадир. Узатиш воситаларига телевизор, радио, магнитафон, видео, телефонлар киради. Тўплаш ва ташувчи воситаларга китоб, газета, касета ва диксларни тушунишимиз мумкин. Ахборотларни устидан ҳар хил амалларни бажариш жараёни - ахборот технологиясининг вазифасидир. Ахборот технологиясини асосий техник воситаси бу компютер ҳисобланади. Ҳозирги кунда кўп мутахассислар фикрича йирик ишлаб чиқариш корхоналари ёки мутахасисларининг фаолияти кўп жиҳатдан уларнинг қай даражада зарурий маълумот ва ахборотлар билан тўла таъминланганлигига, ҳамда ушбу маълумотлардан қай даражада самарали фойдалана олаётганликларига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Аввало, бир ечимга келишдан, қарор қилишдан олдин ушбу масалага (соҳага) алоқадор бўлган жуда кўплаб маълумотларни тўплаш, уларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш зарур бўлади. Баъзан бундай маълумотлар тўплами шу қадар кўпайиб кетадики, уларни қайта ишлаш ва таҳлил қилишни махсус техник тизимлар ёрдамисиз амалга ошириб бўлмай қолади. Бундан ташқари, кундалик ҳаётда қабул қилиш ва қайта ишлаш зарур бўлган ахборотлар ҳажми ниҳоятда ортиб бораётганлиги сабабли, уларни қабул қилишга ҳам улгурилмаяпти. 1985-йилларда ЭҲМларни жамиятда қўллаш бўйича биз етакчи давлатлардан масалан, АҚШдан 20 йил орқада қолган эдик. Мустақилликга эришганимиздан сўнг Ресбупликамизда ЭҲМларни халқ хўжалиги умуман жамиятда қўлланилишга катта аҳамият берила бошланди. Мутахассисларнинг фикрича ҳозир ҳар бир йилда мавжуд маълумот тахминан икки маротиба ортиб бормоқда. Ҳар бир соҳа мутахассиси ўз соҳаси бўйича мавжуд маълумотларга маълум даражаларда эга бўлмаса, у ҳозирги жамият талабларига жавоб бера олмайди. Демак, у ўз соҳасида фаолият кўрсатиши учун мавжуд маълумотларни ўзлаштириб бориши, тез суратлар билан ортиб бораётган маъмулотларни ўз вақтида ўзлаштириб бориш технологиясига эга бўлиши керак. Download 24.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling