Мавзу: Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари ва устувор йўналишлари


Download 38 Kb.
Sana26.01.2023
Hajmi38 Kb.
#1129371
Bog'liq
Савол ва топшириқлар (4)


МАВЗУ: Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари ва устувор йўналишлари.


РЕЖА

  1. Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш соҳасида инвестициялар ва инновацион ғоялар.

  2. Миллий иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш ҳамда уларнинг рақобатдошлигини ошириш.

  3. Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш.

  4. Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш соҳасидаги ислоҳотлар.

  5. Солиқ ва божхона сиёсатини такомиллаштириш ва оптималлаштириш.



Таянч тушунчалар: иқтисодиёт, модернизация, инновация, рақобат, монополия, кичик бизнес, диверсификация, тадбиркорлик, божхона, солиқ, стратегия, қимматли қоғозлар, ликвидлик, инвестиция, селекция, мелиорация.
БЛИТЦ СЎРОВ САВОЛЛАРИ



  1. Макроиқтисодий барқарорликни таъминлашнинг асосий омиллари ва шартлари нималардан иборат?

  2. Республика ва маҳаллий бюджетнинг даромадлар ва харажатлар қисми ҳақида маълумот беринг.

  3. Солиқ юкини камайтириш ва уни ҳисоблаш усуллари ҳақида гапиринг.

  4. Пул-кредит сиёсати ва валютани тартибга солишнинг устувор жиҳатлари нималардан иборат?

  5. Банкларнинг капиталлашув даражаси ва депозит базасини оширишнинг асосий йўналишлари?

  6. Истиқболли инвестиция лойиҳалари ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлашнинг замонавий принциплари қандай?

  7. Суғурта, лизинг ва бошқа молиявий хизматларнинг янги турларини жорий қилинишидан кутиладиган натижалар нималардан иборат?

  8. Қишлоқ хўжалигининг мамлакатимиз иқтисодиётидаги аҳамияти нималарда намоён бўлади?

  9. Мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини мустақкамлаш ва экспорт салоҳиятини юксалтириш учун қандай тадбирлар амалга оширилмоқда?

  10. Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантиришдан қандай мақсадлар кўзланган?

  11. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини модернизация қилиш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш деганда нимани тушунасиз?

  12. Қишлоқ хўжалиги экинларининг касаллик ва зараркунандаларга чидамли, серҳосил янги селекция навларини яратиш борасида қандай тадбирлар амалга оширилмоқда?

  13. «Агар халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва кучли бўлади» деган тамойилнинг маъноси нимани англатади?

  14. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили (бизнес омбудсман)нинг ваколатлари нималардан иборат?

  15. Ҳудуднинг турмуш даражаси ва даромадларини ошириш учун табиий, минерал-хом ашё-ресурсларидан фойдаланишда қайси омилларга эътибор қаратилади?

  16. Ҳудудлар иқтисодиётини модернизация ва диверсификация қилиш кўламини кенгайтириш, ривожланиш даражаси нисбатан паст бўлган туман ва шаҳарларни ривожлантиришдан кўзланган мақсад нима?

Download 38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling