Мавзу: Kod yaratish. Kod yaratish usullari. Kod yaratishning umumiy tamoyillari. Режа


Download 190.5 Kb.
bet1/7
Sana21.04.2023
Hajmi190.5 Kb.
#1367896
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
T4z3hbtptg5nIwR7A68TNUyfNNliaRs7VUBtzcn3

9-Маъруза

Режа:

  • Семантик тахлил ва кодни генерация қилишга тайёргарлик. Семантик тахлил вазифалари. Семантик тахлил босқичлари.
  • Дастурлаш тиллари лексик бирликларини идентификациялаштириш. Хотирани тақсимлаш.
  • Поляк ёзувлари. Постфикс ва префикс ёзув.
  • Kod yaratish
  • Kod yaratish usullari.
  • Kod yaratish умумий тамойullari.

Калит сўзлар

  • Инфикс ёзув
  • Префикс ёзув
  • Постфикс ёзув
  • Поляк ёзувлари
  • Қавссиз ёзувлар

Семантик тахлил босқичлари.

  • Кирувчи дастур кодида тилга мувофиқ семантик қоидаларга риоя қилинганлигини текшириш. Хар бир тилнинг конкрет аниқланган семантик қоидалари мавжуд. Ана шу қоидаларга биноан код ёзилганлигини синтаксис тахлил этапида семантик тахлилчи 1-ўринда текшириб ўтади. Бундай қоидалар қуйидагилар бўлиши мумкин:
    • - мурожаат мавжуд бўлган хар бир метка дастурда бир марта қатнашиши керак
    • - хар бир идентификатор бир марта эълон қилиниши керак (блокли структурани эътиборга олган холда)
    • - ифодалар ва амаллардаги барча операндлар бир хил типда ёки мос типли бўлиши керак
    • - функция ва процедураларни чақиришда ундаги параметрлар сони ва типлари мос бўлиши керак

Семантик тахлил босқичлари.

  • Мисол учун а=b+c ифода синтаксис жихатдан тўғри бўлсада, семантик нуқтаи назардан уни тўғри деб айта олмаймиз. Чунки бу ерда операндларнинг типлари хақида маълумотга эга бўлишимиз керак. Агар сонли ва сатрли типдаги операндлар бўлса конкетинация амали бўлиши мумкин, агар сонли ўзгарувчи ва константалар бўлса, уларни кўшиш мумкин. Лекин сатрли массив ва структура элементларини қўшиш мумкин эмас.

Семантик тахлил босқичлари.

  • Оператор ва амалларнинг ички тасвирланишини семантика нуқтаи назаридан тўлдириш
  • Яъни ифодалардаги операндлар ва функция ёки процедураларга кириш параметрларини узатишда типларини мос келса ўгириш вазифасини бажаради.
  • a ва с – хақиқий сон ва b – бутун сон бўлса, a=b+c ифодадаги типларни семантик тахлилчи мослаштиради. Бунинг учун семантик тахлилчи библиотекадан дастур коди орасига типларни мослаштириб берувчи функцияларни чақириб ёзиб қўяди.
  • Кирувчи тилга тўғридан-тўғри алоқаси бўлмаган, умуман, дастурлаш тилларининг элементар семантик (маъновий) нормаларини текшириш
  • Бунинг учун қуйидаги қоидалар текширилади:
  • - хар бир ўзгарувчи ёки константа дастурда хеч бўлмаганда бир марта ишлатилиши керак

Download 190.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling