Мавзу: Маълумотлар базасини яратиш технологияси


Download 0.52 Mb.
bet1/6
Sana16.12.2020
Hajmi0.52 Mb.
#168472
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Мустакил иш

Мавзу:Маълумотлар базасини яратиш технологияси.


Режа:


1. Маълумотлар базасини яратиш

2. Маълумотлар базасини дастурга улаш

3. Маълумотлар базасидаги жадвални дастур ёрдамида тахрирлаш

Маълумотлар базасини яратиш


Маълумотлар омбори асосан Microsoft фирмасининг Office пакетида жойлашган Access дастури, SQL Server дастури, MySQL маълумотлар омбори ёрдамида яратилади. Қуйида маълумотлар омборини яратиш учун Access дастуридан фойдаланилади.

Access дастури ёрдамида маълумотлар омбори яратишда авваламбор Access дастури ишга туширилади. Бунинг учун Пуск менюсидан Microsoft Office пакетини топилади. Бу пакетнинг ичидаги Microsoft Access дастурини ишга туширилади. Қуйида яратилаётган маълумотлар омбори Microsoft Office Access 2007 да яратилган. Шундан сўнг янги маълумотлар омбори яратилади. Янги маълумотлар омборини яратиш учун Новая база данных тугмаси босилади. Янги маълумотлар омборининг номи киритилганидан сўнг Создать тугмаси босилади. Янги маълумотлар омбори учун жадвал яратилади. Бунинг учун Создание вкладкасидан Конструктор таблиц тугмаси босилади. Ҳосил бўлган майдонлар тўлдирилади. Масалан, яратилаётган жадвалда талабалар ҳақидаги маълумотлар акс эттирилган бўлсин. Талабалар жадвали учун қуйида тахминий майдонлар келтирилган.

– surname – талабанинг фамилияси;

– given_name – талабанинг исми;

– father­_name – талабанинг отасининг исми;

– birthdate – талабанинг туғилган вақти;

– telephone – талабанинг телефон рақами;

­– address – талабанинг яшаш манзили.



Бу майдонлардан фойдаланиб жадвал кўриниши 7.1.1 – расмда келтирилган.



7.1.1–расм: Student номли жадвалнинг MSAccess 2007 да кўриниши

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling