Мавзу: Маърифат ва маданият.
Режа:
1. Маданият-тамаддум тушунчаси.
2. Маърифат ва унинг жамият тараққиётидаги тутган ўрни.
3. Маърифат фанининг бахс мавзуси ва унинг маданий мерос билан боғлиқлиги. Ўқитиувчи –устоз-шогирд занжири ва унинг жамиятда тутган ўрни.
4. Мустақил Ўзбекистонда «таълим тўғрисида»ги қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури».
Маданият (арабча «мадиният» — Мадина шаҳрида 8 асрдан бошлаб тарғиб этила бошлаган янги дунёқа-раш тарафдорлари ва уларнинг издошларининг қарашлари, нуқтаи назарлари ва амалий хатти-ҳаракатлари маж-муи; Мадина шахрида тарбия кўришлик)— кишиларнинг табиатни, борлиқни ўзлаштириш ва ўзгартириш жараёни-да яратган моддий, маънавий бойликлар, уларни қайта тиклаш ва ривожлантириш йўллари, услублари мажмуи. «Ма-даният» сўзи мусулмонларнинг муқадцас жойи — Мадина шаҳри номидан келиб чиққан, чунки илк мусулмонлар таълим-тарбияни асосан Мадинада олганлар. Маданият моддий ва маънавий ишлаб чиқариш, ижтимоий ва ўзаро муносабатлар, сиёсат, оила, ахлоқ, хулқ, ҳуқуқ, таълим, тарбия, ижод, илм-фан, хизмат кўрсатиш, турмуш тарзи кабилар билан боғлиқ кенг қамровли воқеадир. Шунинг учун у жамият билан бирга ривожланади, жами-ятнинг тараққиёт даражасини акс эттиради.
Жамиятдан ташқарида маданият йўқ. Ижтимоий муносабатлардаги ҳар қандай ўзгариш маданиятга таъсир этади ва у бу муносабатларнинг қандай натюкаларга олиб келишидан хабар беради. Шу боисдан маданият нафақат ўтмишга ёки бугунга, шу билан бирга, келажакка муно-сабатдир.
Маданият инсон фаолиятининг ҳам маҳсули, ҳам сифат кўрсаткичидир. Шу билан бирга, инсоннинг ўзи ҳам, пировард натижада, маданият маҳсулидир. Ҳатто, айтиш мумкинки, маданий мухит қандай бўлса, инсон ҳам шундай шаклланади.
Маданиятнинг ижодкори, энг аввало, халқдир. Халқ маданиятида авлодлар яратган модций ва маънавий бой-ликлар жамланган. Уларни ўзлаштирмай, билмай туриб маданиятли киши бўлиб етишиш қийин. Худди шунингдек, маданият ривожида профессионал ижодкорлар ва санъаткорлар ҳам катта ўрин тутади. Улар туфайли мада-ниятда янги оқимлар, ижод турлари, бадиий-эстетик қарашлар юзага келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |