Мавзу. Микропроцессорли системаларда қўлланиладиган дисплей ва клавиатура


Download 0.72 Mb.
Sana18.06.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1565511
Bog'liq
Дисплей

Мавзу. Микропроцессорли системаларда қўлланиладиган дисплей ва клавиатура.


Дисплей ва клавиатура хар қандай хисоблаш системасидаги каби микропроцессорли бошқариш системаларида хам оператор ва система орасида мулоқат(диалог)ни таъминлаш учун хизмат қилади. Дисплей ўз вазифасига кўра универсал(саноатда ишлаб чиқариладиган стандарт дисплейлар) хамда махсус турларга ажратилади.
Универсал дисплей электрон нур трубкалари ёки суюқ кристалли экран асосида қурилган бўлиб, экраннинг турли координаталарида керакли символ ёки белгиларни ёритади. Универсал дисплейларнинг асосий кўрсаткичи аниқлик даражаси бўйича характерланади. Экранда қанча кўп нуқтани ёритиш имконияти бўлса, аниқлик даражаси шунчалик юқори хисобланади.
Махсус дисплейлар чекланган сохаларда қулланилади, уларнинг имконияти хам универсал дисплейларга нисбатан анча кам. Махсус дисплейлар “Етти сегментли” номи билан аталувчи махсус индикаторлар асосидаги чизиқли дисплей кўринишига ёки энг содда холда хар бир информацион ёки бошқариш разряди холатини кўрсатувчи нур диодлари грухларидан иборат бўлиши мумкин.
Қуйидаги расмда 7 сегментли индикаторнинг ишлаш принципи келтирилган.

Етти сегментли индикаторнинг параллель интерфейсга уланиш схемаси.

Етти сегментли индикатор асосидаги чизикли дисплей орқали 16 разрядли маълумотлар ва адреслар шиналарининг холатини кўрсатувчи дисплей схемаси қуйидаги кўринишга эга. Бу дисплейда символлар кетма-кетлигини ёритиш индикаторларни навбатма-навбат танлаш орқали динамик режимда амалга оширилади.

Микропроцессорли бошқариш системаларида универсал ёки махсус клавиатура қўлланилиши мумкин. Универсал клавиатура ўз ичига бир неча алфавитдаги символларни, рақамларни, турли белгиларни, бошқариш хамда ёрдамчи клавишларни олиши мумкин. Клавиатура система шинаси билан шифратор ва суриш регисторлари, кетма-кет ёки параллел интерфейслар ёрдамида боғланади.

Микропроцессорли бошқариш системаларида универсал ёки махсус клавиатура қўлланилиши мумкин. Универсал клавиатура ўз ичига бир неча алфавитдаги символларни, рақамларни, турли белгиларни, бошқариш хамда ёрдамчи клавишларни олиши мумкин. Клавиатура система шинаси билан шифратор ва суриш регисторлари, кетма-кет ёки параллел интерфейслар ёрдамида боғланади.

Микропроцессорли бошқариш системаларида қўлланадиган клавиатура умумий холда қуйидаги клавишлар грухларини ўз ичига олади: алфавит-рақамли, символларни ва турли белгиларни клавишлари; бошқариш клавишлари; манбаага улаш, дастлабки холатга ўрнатиш, узилишларни ташкил қилиш ва созлаш жараёнида зарур бўладиган қадамли режим клавиш ва тумблерлари. Биринчи икки гурух клавишлари программа воситасида қабул қилинади ва босилган клавишга мос подпрограмма ишга туширилади, қолганлари эса аппарат воситалари ёрдамида микропроцессорли бошкариш системасига таъсир қилувчи клавишлар.

Махсус клавиатуранинг параллел интерфейсга уланиш схемаси


Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling