Мавзу: Молиявий воситачилар фаолиятини таҳлили. 10 та тест тайёрланг


Download 141.77 Kb.
Pdf ko'rish
Sana22.03.2023
Hajmi141.77 Kb.
#1286186
Bog'liq
Молия амалий топшириқлар



Мавзу: Молиявий воситачилар фаолиятини таҳлили. 
 
1. 10 та тест тайёрланг. 
 
1. 
Ўзбекистонда банк тизимининг ривожланиш босқичлари 
нечта? 
А. 4 та 
Б. 5 та 
В. 3 та 
 
2.
“Банк” сўзининг маъноси? 
А. Итальянчадан таржима қилганда – суянчиқли узун курси. 
Б. Лотинчадан таржима қилинганда – бош стол. 
В. Лотинчадан таржима қилинганда – синган стол. 
 
3.
Суғурта компаниялари тўғри кўрсатилган қаторни топинг. 
А. O`zagrosug`urta, My-Insurance 
Б. Inson, GM-Motors 
В. Akfa, Kafolat 
 
4. Аксиялар, облигатциялар, векселлар ва бошқа қимматли 
қоғозлар учун кўйилган кўйилмалар нма деб аталади.
А. Реал инвестциялар 
Б. Молиявий инвестциялар 
В. Хорижий инвестциялар 
5. Кимларнинг асосий вазифаси молия бозоридаги мижозларни 
шахсан улар иштирокидаги операцияларидан кўра юқорироқ 
самара берадиган молиявий маҳсулот ва хизматлар билан 
таъминлашдан иборат?
А. Банклар 
Б. Молиявий воситачилар 
В. Суғурта компаниялари 
6. Кимларнинг 
асосий функцияси уй хўжаликлари ва 
фирмаларга алоҳида турдаги шартномани сотиб олиш орқали 
риск даражасини камайтириш имкониятини тақдим 
этишдир?
А. Банклар 
Б. Молиявий воситачилар 
В. Суғурта компаниялари 
 
 
 


7. Бир гуруҳ инвесторлар томонидан сотиб олинадиган ва 
профессионал инвестиция компанияси ёки бошқа бирор 
молия муассасаси томонидан бошқариладиган акциялар, 
облигациялар 
ва 
бошқа 
активларнинг 
ташкилий 
шакллантирилган тўпламига нима деб айтилади?
А. Ўзаро фондалар 
Б. Жамоат фондари
В. Мақсадли фондлар 
8. Ўзаро фондларнинг асосий турлари қайсилар?
А. Очиқ ва ёпиқ 
Б. Ички ва ташки
В. Мақсадли ва мақсадсиз 
9. Кимларнинг асосий вазифаси хусусий компаниялар, ҳукумат 
ва бошқа ташкилотларга ўз фаолиятини молиялаштириш 
учун зарур маблағларни жалб қилишда ёрдам беришдан 
иборат?
А. Венчур компаниялар 
Б. Инвестицион банклар 
В. Суғурта компаниялари 
10. “Рейтинг” сўзининг маъноси?
А. Итальянчадан таржима қилганда – индекс, даража. 
Б. Лотинчадан таржима қилинганда – баҳо, балл. 
В. Инглизчадан таржима қилинганда – бахо, даража. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


2. 10 та таянч сўз ва ибораларга изоҳ ёзинг.
Молиявий воситачилар-шундай фирмаларки, уларнинг асосий 
вазифаси молия бозоридаги мижозларни шахсан улар иштирокидаги 
операцияларидан кўра юқорироқ самара берадиган молиявий маҳсулот ва 
хизматлар билан таъминлашдан иборат. 
Инвестицион банклар (investment banks) – бу шундай фирмаларки,
ларнинг асосий вазифаси хусусий компаниялар, ҳукумат ва бошқа ташкилот- 
ларга ўз фаолиятини молиялаштириш учун зарур маблағларни жалб қилишда 
ёрдам беришдан иборат. 
Тижорат банклар-омонатларни қабул қилиш ва қарз бериш 
функцияларини бажарадиган банкларга айтилади. 
Акция – бу фирма мулкдорлари томонидан унинг активлари қисмига 
қўйиладиган талабдир. Корпорация капитали улушига эгалик қилишдан 
далолат берадиган қимматли қоғозлар АҚШда оддий акциялар (common 
stocks), Буюк Британияда акциялар (shares) деб аталади. 
Классификация - лотинча “classis” - даража, разряд “facere” – қилмоқ. 
Тасниф – танлаб олиш; турларга ажратиш. Нарса ва ҳодисаларни уларнинг 
ўзига хос белги, хусусиятларига қараб, тур, туркум ва ш.к.га ажратиш. 
“Универсал”-лотинча «universalis» - умумий, кенг қамровли, кўп 
томонлама. 1. Кўп ѐки ҳамма нарсани ўз ичига қамраб олган; ҳар тарафлама. 
2. Бир неча хил ишни бажаришга мослашган. 
Ўзаро фондлар(mutual fund)-бир гуруҳ инвесторлар томонидан сотиб 
олинадиган ва профессионал инвестиция компанияси ёки бошқа бирор молия 
муассасаси томонидан бошқариладиган акциялар, облигациялар ва бошқа 
активларнинг ташкилий шакллантирилган тўпламига айтилади. 
Венчур компанияларига капитал қўювчи фирмалар (venturecapital 
firms) - инвестиция банкларига ўхшаш, лекин битта фарқи уларнинг 
мижозлари йирик корпорациялар эмас, балки ўз фаолиятини энди бошлаган 
фирмалардир. 
«Рейтинг» - инглизча «rating» - баҳо, даража. 1. Назорат қилиш ва 
баҳолаш усули ва тизими. 2. Эришилган ютуқларнинг самарадорлиги ва 
нуфузини баҳолашда рақамлар билан ифодаланадиган кўрсаткич. 3. 
Жамоатчилик фикрини ўрганиш йўли билан аниқланадиган машҳурлик 
даражаси. 
Суғурта компаниялари – бу молиявий воситачилар бўлиб, уларнинг 
асосий функцияси уй хўжаликлари ва фирмаларга алоҳида турдаги 
шартномани сотиб олиш орқали риск даражасини камайтириш имкониятини 
тақдим этишдир. 

Download 141.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling