Мавзу: Оиланинг жамиятда тутган ўрни ва вазифалари


Download 72.13 Kb.
Pdf ko'rish
Sana14.05.2023
Hajmi72.13 Kb.
#1459563
Bog'liq
Оила ва унинг вазифаси



Мавзу: Оиланинг жамиятда тутган ўрни ва 
вазифалари
Режа:
1. Оила ҳақида тушунча ва оиланинг пайдо 
бўлиши
2. Оиланинг ижтимоий – иқтисодий, 
маънавий – маданий, ҳуқуқий асослари
3. Оилада шахс камолоти. Оиланинг асосий
вазифалари



Оила деб, кишиларнинг табиий биологик 
ва иқтисодий – мулкий муносабат-
лари(никоҳни ,фуқаролик ҳолатини қайд 
қилиш) ҳамда маънавий ахлоқий яъни эр 
– хотин, ота – она ва болалар ўртасидаги 
меҳр – мухаббат туйғуси ва бошқа 
муносабатларга асосланган инсоний 
фазилатлари, тақдирлари, тарбияларини 
умумлаштирган ижтимоий бирликка 
айтилади.



Ибтидоий тузумда оилавий 
муносабатлар гуруҳий никоҳ 
полигам (кўп никоҳлик) шаклида 
бўлган. Хусусий мулкнинг вужудга 
келиши билан иқтисодий 
муносабатлар оила ҳаётини 
ўзгартирди ва гуруҳий никоҳ жуфт 
никоҳга ўрин бўшатиб берди.



“Авесто” да зардўштийликнинг олтин
қоидаларидан бири оилани муқаддас санаш 
ҳисбланган. Иғво, туҳмат ,эр – хотиннинг ўзаро 
келишмовчилиги, ота- она билан муроса –
мадора қила олмаслик каби баҳоналар билан 
никоҳнинг бекор қилинишига йўл қўйилмаган . 
Аёллар масаласи “ Авесто “ да алоҳида ўрин 
тутади . Аёллар ҳайзли ва ҳомиладор 
пайтларида макруҳ ҳисобланганлар ва улар 
бошқа пок нарсалар , айниқса , сув , олов , 
озиқ – овқатдан узоқ тутилган .



Жумладан , бундай аёллар ўз оила аъзолари 
билан бир дастурхон атрофида ўтказилмаган, 
ўзаро муносабат ва мулоқатларда чекланган, 
овқат пиширмаган, нон ёпмаган , ҳовли 
супурмаган, сигир соғмаган , маросимларда 
қатнашмаган, рўзғор юмушларини 
бажармаган. Одатда ,бу каби чеклаш –
чегаралаш даври фарзанд туғилгандан сўнг 
етти кундан тўққиз кунгача , баъзан эса кичик 
чилласи тугагунга қадар давом этган.



А.Р. Лимехов қизлар ва йигитлар ўртасидаги 
муносабатларни ўрганиб уни 3 турга бўлади.

1. Уйғун тур – бунда қиз ва ўғил болаларда 
ахлоқий тушунчалар шаклланган, хиссиёт 
маданияти ривожланган бўлиб, улар 
мухаббатга, қарама – қарши жинсга, оилавий 
ҳаётга бир мунча аниқ қарашади.

2. Оилавий романтик тур – бунда мухаббат 
жинслар орасидаги муносабатлар ниҳоятда 
идеаллаштирилади. Ҳаётдаги баъзи
мураккабликлар натижасида бу идел 
тасаввурлар парчаланиб руҳан тушкунликни 
келтириб чиқаради.



3. Маънавий қашшоқлик тури – бунда 
ёшлар севги мухаббатни нотўғри 
тушунадилар. Севги- мухаббатда 
ахлоқий, маънавиий яқинликни, 
руҳий омилнинг аҳамиятини 
кўрмайдилар. Севги - мухаббатда 
асосий ўринни табиий – биологик 
жинсий яқинлик ўйнайди деб 
биладилар



Жадидчилик намояндаларининг фикрича , 
янги давр ва янги тузим учун курашни , энг 
аввало , оилани ислоҳ қилишдан бошламоқ 
зарур. Улар , оила асосини тўғри қурмай туриб 
ва ёш авлодни тўлақонли тўғри йўлда 
тарбияламасдан туриб , жамиятни ислоҳ 
қилиш , унинг ривожини тараққиёт сари 
йўналтириш мумкин эмас , ва охир – оқибатда 
миллат тақдири унинг оиласининг ҳолатига 
боғлиқ , деб ҳисоблаганлар.




А. Фитратнинг 1916 йилда эълон қилган 
“Оила” асарида ушбу ғоя ўз ифодасини топди. 
Фитрат нуқтаи назарига кўра, фарзанднинг ҳар 
жиҳатдан тўлақонли инсон бўлиб шаклланиши 
учун унга жисмоний, ақлий ва маънавий 
йўналишларда кўп таркибли тарбия бериш 
лозим бўлади. А. Фитрат бу ўринда 
юқоридагилар билан кифояланмай , бола руҳи 
ҳам тарбияланишга муҳтож эканлигини 
алоҳида уқтиради : “Одамнинг феъл ва 
ҳаракатини бир яхши шакл ва мазмунга 
келтириш учун руҳини тарбиялаш лозим” , -
деб ёзади.



Болаларни ўзига ишонган , кучли ,топқир, 
чаққон ва ақлли қилиб тарбиялаш учун ўз 
қадр – қиммати , шахсини ҳурмат қилиш 
руҳини тарбия қилмоқликни , шунинг 
билан бирга , ён атрофдаги одамлар 
билан ҳисоблашишни ўргатмоқ керак . 
Болаларни шундай тарбия этмоқ 
лозимки , бахтга бўлган интилишлари ҳеч 
қачон хазон бўлмасин , балки кўкарсин”.




Мустақилликка эришганимиздан сўнг 
Президентимиз аёлларга ғамҳўрлик сифатида 
бир қанча имтиёзлар яратди.

Иш соатини қисқартириш, ишлайдиган аёллар 
меҳнат муддатидан қатъий назар, хомиладор-
лик ва бола туғилганидан кейинги давр учун 
тўлиқ маошлари ҳисобидан нафақа олиш, кам 
қон оналарга бепул тиббий ёрдам, болалари 3 
ёшга тўлгунча қисман маош тўланадиган 
таътил олиш, эркакларга нисбатан аввалроқ 
нафақа олиш, қисқартирилган иш вақти жорий 
этиш ва бошқалар ...........



Оиланинг вазифалари:

1. Репродуктив, яъни фарзанд кўриш вазифаси.

2. Иқтисодий хўжалик фаолияти билан боғлиқ 
вазифаси.

3. Коммуникатив вазифаси, яъни оила 
аъзоларининг ўзаро алоқаларини ташкил 
қилиш, оилавий ахборот воситлари билан оила 
аъзолари ўртасида алоқани таъминлаш, 
назорат қилиш.

4. Бўш вақтдан самарали фойдаланиш, дам 
олишни ташкил этиш.



Хулоса қилиб айтганда оила олдидаги 
бурчни англаш, шахсий турмушнинг 
жамият тарақ-қиёти манфаатлари билан 
узвий боғланган-лигини чуқур тушуниш 
севгига садоқат ва вафодорликда оилани 
мустаҳкамлашга доим интилишда 
намоён бўлади.

Оилада бўлажак фуқаронинг ҳарактери, 
дунёқараши ва ахлоқий қиёфасининг 
пойдевори яратилади.

Document Outline

  • Мавзу: Оиланинг жамиятда тутган ўрни ва вазифалари
  • Слайд номер 2
  • Слайд номер 3
  • Слайд номер 4
  • Слайд номер 5
  • Слайд номер 6
  • Слайд номер 7
  • Слайд номер 8
  • Слайд номер 9
  • Слайд номер 10
  • Слайд номер 11
  • Слайд номер 12
  • Слайд номер 13

Download 72.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling