Мавзу. «Персонални бошкариш» фанининг мазмуни, мохияти, предмети ва асосий вазифалари


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana17.02.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1208728
  1   2   3   4
Bog'liq
1-мавзу Перс.бошк.маз.мох.пред. ва вазифалари




МАВЗУ. «ПЕРСОНАЛНИ БОШКАРИШ» 
ФАНИНИНГ МАЗМУНИ, МОХИЯТИ, 
ПРЕДМЕТИ ВА АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ  
РЕЖА 

1. «Персонални бошкариш» фанининг мохияти 
ва предмети 

2. «Персонални бошкариш» фанининг мазмуни 
ва асосий вазифалари 

3. «Персонални бошкариш» фанининг бошка 
фанлар билан богликлиги 



1. «Персонални бошкариш» фанининг мохияти ва 
предмети 

  

Мамлакатимизда бозор муносабатларининг таркиб 
топиши персонални бошкариш тизимида бир катор 
вазифалар амалга оширилишини назарда тутади. 
Корхона ва ташкилотларнинг бозор иктисодиёти 
шароитида уз мавкеларини саклаб колиши, уларнинг 
ракобатбардошлигини таъминлаш, ишлаб чикариш 
самарадорлигини ошириш максадида персонални 
бошкариш сохасида амалга оширилиши лозим булган 
вазифалар илмий ва амалий усулларни тугри танлашни 
талаб этади. 

Режали бошкарув амалиётида «персонални бошкариш» 
тушунчаси йук эди. Лекин хар бир корхона ва 
ташкилотнинг бошкарув тизими кадрлар ва жамоани 
ижтимоий ривожлантиришни бошкаришнинг 
функционал кичик тизимига эга эди. 


Ўзбекистонда инсон ресурсларини 
персонални бошқариш 90-
йилларнинг бошларидан эътиборан 
шакллана бошлади. Бунга биринчи 
навбатда маъмурий - буйруқбозлик 
тизимининг инқирозга учраши, 
корхоналарнинг мустақиллиги, 
бозор муносабатларининг 
ривожланиши ва тадбиркорликнинг 
авж олиши хамда энг асосийси, 
иқтисодиётнинг ривожланиш 
марказида инсон туришини англаб 
етиш куртаклари сабаб бўлди.



Корхона ва ташкилотдаги кадрларни бошкариш буйича 
асосий таркибий булинма кадрлар булими булиб, унга 
кадрларни ишга кабул килиш ва бушатиш, шунингдек, 
укитиш, малакасини ошириш ва кайта тайёрлаш 
сохасидаги вазифалар юкланар эди. Айни пайтда 
кадрлар булими таркибий жихатдан мехнатни ташкил 
этиш ва иш хаки булимлари, мехнатни мухофаза килиш 
ва хавфсизлик техникаси булимлари, кадрларни 
бошкариш вазифаларини бажарадиган хусусий 
булимлар ва бошка булинмалар билан таркок холда иш 
олиб борарди. Шу сабабли хам кадрлар булими 
ходимларни бошкариш ва уларга нормал иш 
шароитлари яратиб беришни таъминлаш сохасидаги 
бир катор вазифаларни бажармасдилар. 
Мамлакатимизда бозор иктисодиёти чукур илдиз отиб 
бораётган хозирги даврда персонални бошкариш 
сохасида «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»га 
мувофик катор янги талаблар юзага келди.



Улар орасида энг мухимлари: ижтимоий 
психологик диагностика; гурухларда узаро шахсий 
муносабатларни, рахбарлик муносабатларини 
тахлил килиш ва тартибга солиш; ишлаб чикариш 
ва ижтимоий ихтилофларни хамда стрессларни 
бошкариш; кадрларни бошкариш тизимини 
ахборот билан таъминлаш; иш билан бандликни 
бошкариш; буш лавозимларга номзодларни 
бахолаш ва танлаш; кадрлар потенциалини ва 
ходимларга булган эхтиёжларни тахлил килиш; 
кадрлар маркетинги; хизмат мартабасини 
режалаштириш ва назорат килиш; ходимларнинг 
касбий ва ижтимоий-психологик мослашуви; 
мехнат жараёнидаги мотивлар ва сабабларни 
бошкариш;



Маъмурий-буйрукбозлик тизими шароитида иккинчи 
даражали деб каралган бу вазифалар бозор муносабатларига 
утиш шароитида биринчи уринга чикарилди ва уларни хал 
килишдан хар бир корхона манфаатдордир.

«Персонални бошкариш» фанининг предмети 
корхоналарнинг самарали фаолият курсатишини таъминлаш 
ва ишловчиларнинг эхтиёжларини кондириш максадида 
персоналга максадга мувофик таъсир курсатиш билан 
боглик булган билимлар тизимидир. 

Ушбу курсни ургатишдан максад талабаларда персонални 
бошкариш илмини амалиётга куллай биладиган даражадаги 
куникмалар хосил килишдан иборат. У талабаларда ишлаб 
чикаришдан кузланган максадга эришишни таъминловчи 
персонални бошкариш буйича назарий ва амалий 
профессионал билимларни шакллантиришга 
йуналтирилган. «Персонални бошкариш» фанининг 
мазмуни корхона ходимларини бошкариш усуллари ва 
тамойилларини; бу борадаги назарий ва амалий масалалар 
тизимини; ташкилий шаклларини ишлаб чикиш ва татбик 
этиш жараёнларидан иборат. 


Функционал жихатдан персонални 
бошқариш дейилганда 
Кадрлар соҳасидаги 
ишлар билан боғлиқ 
бўлган барча вазифалар 
ва қарорлар (масалан, 
кадрлар танлаш, улардан 
фойдаланиш, малакасини 
ошириш, уларнинг 
мехнатига ҳақ тўлаш, 
ишдан бўшатиш ва х.к.) 
тушунилади. 
Ташкилий жихатдан персонални 
бошқариш дейилганда 
Кадрлар билан ишлашга 
жавобгар бўлган барча 
шахслар ва институтлар 
(масалан, рахбар 
шахслар, кадрлар 
бўлими, ишлаб чиқариш 
кенгашлари, касаба 
уюшмалари) қамраб 
олинади. 




Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling