Мавзу: Портфель назарияси Режа: Портфель назарияси мазмуни ва моҳияти Портфель инвестициялар


Download 492.5 Kb.
Sana11.01.2023
Hajmi492.5 Kb.
#1089594
TuriДиссертация
Bog'liq
портфел инвестиция назарияси

Мавзу: Портфель назарияси

Режа: 1. Портфель назарияси мазмуни ва моҳияти 2. Портфель инвестициялар

Портфель назарияси - бу даромад ва таваккал даражаси нисбати танланган мезонига мувофиқ шаклланган инвестиция портфелини оптималлаштиришнинг статистик усулларига асосланган инвестицияларни бошқариш назарияси.


Портфел назариясининг асосий қоидалари Гарри Марковитс томонидан 1950-
1951 йилларда докторлик диссертациясини тайёрлаш пайтида ишлаб чиқилган.
Марковиц портфелининг назариясига кўра, инвестиция қарорлари самарадорлигини баҳолаш мезонлари фақат иккита параметрга - кутилган рентабеллик ва даромаднинг стандарт оғишига боғлиқ

Портфель назариясида асосий эътибор бир нечта молиявий вариантлар ичида ушбу хоҳиш-истакларни максималлаштиришга имкон берадиган вариант танлашга қаратилади. Танлов варианти юқорироқ ставкада даромад олиш ва инвестициялар риск даражасининг ортиши ўртасида муросани-келишувни баҳолашни кўзда тутади.


2. Портфель инвестициялар
Ўзбекистон республикасининг 2019 йил 25 декабрь кунидаги «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти» қонуни 3-моддасига биноан:
«инвестициялар — инвестор томонидан фойда олиш мақсадида ижтимоий соҳа, тадбиркорлик, илмий ва бошқа фаолият турлари объектларига таваккалчиликлар асосида киритиладиган моддий ва номоддий бойликлар ҳамда уларга бўлган ҳуқуқлар, шу жумладан интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар, шунингдек реинвестициялар бўлиб, улар қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:»
инвестицияларнинг таснифланиши
инвестициялар
Инвестиция турлари бўйича:
  • пул маблағлари, банкдаги мақсадли омонатлар, бадаллар, акциялар, қимматли қоғозлар;
  • интеллектуал бойликлар;
  • ишлаб чиқариш тажрибаси кўринишида ифодаланувчи билимлар мажмуи;
  • мулкий хуқуқлар;
  • бошқа турдаги бойликлар.

Маблағ қўйиш объектларига кўра:
  • моддий;
  • номоддий;
  • молиявий.

Инвесторнинг иштирок этиш шаклига кўра:

Инвестиция билан таъминлашда иштирок этишнинг хусусиятига кўра:
  • бевосита;
  • билвосита.

Қайта ишлаб чиқариш шаклларига кўра:
  • янги лойиҳа бўйича ишлаш;
  • корхона ишлаб чиқариш қувватини ошириш;
  • корхонани қайта тиклаш;
  • техник қайта қуроллантириш.

Молиявий хавф даражасига кўра:
  • минимал хавф даражасидаги молиявий инвестициялар;
  • хавф туғдирадиган молиявий инвестициялар.

Инвестиция киритиладиган даврига кўра:

Портфель инвестициялар
Портфель инвестициялар - шундай инвестицияларки, бунда капитални даромад олиш мақсадида корхоналарнинг акциялари, облигациялари ва бошқа қимматли қоғозларини сотиб олиш учун сарфланади. Бундай инвестициялар корхоналарнинг молиявий хўжалик фаолияти устидан назорат ўрнатиш ҳуқуқини бермайди.
Инвестицион портфельни шакллантириш инвестицияларни муайян шахс томонидан тақсимлашдан иборат бўлади. Бу активлар ва мажбуриятларни оптимал тарзда уйғунлашадиган портфель тузиш мақсадида инвестициялар кутилаётган даромадлиги ва риск ўтасида энг яхши нисбатни излаб топиш жараёнидир.
Портфель инвестициялар қуйидаги кўринишда бўлиши мумкин:
-акционер қимматли қоғозлари - бозор муомаласидаги пул ҳужжати бўлиб, ҳужжат эгасининг ушбу ҳужжатни чиқарган шахсга нисбатан мулкий ҳуқуқга эгалигини тасдиқлайди;
-заём қимматли қоғозлар - бозор муомаласидаги пул ҳужжати бўлиб, заём эгасининг ушбу ҳужжатни чиқарган шахсга нисбатан муносабатини тасдиқлайди.
Заём қимматли қоғозлари қуйидаги шаклларда чиқарилади:
-облигация (оддий вексель, қарз мажбурияти) қимматли қоғоз бўлиб, унинг соҳибига кафолатланган ва қатъий белгиланган пул даромади ёки шартнома асосида белгиланган ўзгарувчан пул даромадини олиш ҳуқуқини беради;
-пул бозори дастаклари (ғазна векселлари, депозит сертификатлари), унинг соҳибига маълум бир давр ичида кафолатланган ва қатъий белгиланган пул даромади олиш ҳуқуқини беради.
Download 492.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling