The practice of assessing market risk based on the value at risk approach
Download 67.15 Kb.
|
Мақола Зокиржонов М. Мирзаева Ф
- Bu sahifa navigatsiya:
- Зокиржонов Муҳаммадсодиқ Равшанбек ўғли 2
- Таянч сўзлар
- Ключевые слова
БОЗОР РИСКИНИ VALUE AT RISK ЁНДАШУВИ АСОСИДА БАҲОЛАШ АМАЛИЁТИ ПРАКТИКА ОЦЕНКИ РЫНОЧНОГО РИСКА НА ОСНОВЕ ПОДХОДА VALUE AT RISK THE PRACTICE OF ASSESSING MARKET RISK BASED ON THE VALUE AT RISK APPROACH Мирзаева Фотима Миррахимжоновна1 Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти таянч докторанти Зокиржонов Муҳаммадсодиқ Равшанбек ўғли2 Тошкент молия институти Иқтисодий хавфсизлик кафедраси катта ўқитувчиси ORCID: 0009-0005-7864-3473, e-mail: m_zokirjonov@tfi.uz, Аннотация. Мақолада «Ипотека-банк» АТИБнинг акциялари бўйича мавжуд очиқ маълумотларни EXCEL ёрдамида келгусидаги нархи ўзгаришининг бозор рискини Value at Risk ёндашувининг вариацион-ковариацион (делта-нормал, «дастаки усул») усул асосида баҳолаш, прогноз қийматини аниқлаш таҳлили амалга оширилди. Таянч сўзлар: рискли қиймат (Value at Risk), бозор риски, вариация-ковариация ёндашуви (параметрик усул), ретроспектив симуляция (нопараметрик усул), Монте Карло симуляцияси (яримпараметрик усул), квантил (quantil). Аннотация. В статье проведен анализ определения прогнозного значения рыночного риска будущего изменения цены акций АТИБ «Ипотека-банк» с помощью EXCEL на основе вариационно-ковариационного (дельта-нормального, «ручного метода») метода Value at Risk подхода,. Ключевые слова: стоимость под риском, рыночный риск, вариационно-ковариационный подход (параметрический метод), ретроспективное моделирование (непараметрический метод), моделирование методом Монте-Карло (полупараметрический метод), квантиль. Abstract. In the article, the market risk of the future price change of the shares of "Ipoteka-bank" ATIB is assessed using EXCEL based on the variation-covariance (delta-normal, "lever method") method of the Value at Risk approach, and the analysis of the forecast value was carried out. Key words: Value at Risk, market risk, variation-covariance approach (parametric method), retrospective simulation (nonparametric method), Monte Carlo simulation (semiparametric method), quantile. Кириш Риск назариясида ананага кўра ҳар қандай молиявий инструментнинг риски дисперсия ёки стандарт четланиш орқали ифодаланади. Бироқ амалиётда кўп ҳолларда бозор рискини баҳолашда дисперсия активлар даромадлилиги тақсимотинининг эҳтимолли “қиялик”лиги ёки “чўзинчоқ ёки ясси”лигини ҳисобга олмайди [1]. Актив даромадлилигининг дисперсиясини аниқлаш учун актив нархининг турлича бўлишини ҳамда улар ўртасидаги боғлиқликни билиш керак. Булар мос равишда волатиллик ва корреляция бўлиб, риск метрикаси ҳисобланади. Бироқ даромадлилик нормал тақсимот қонуниятига бўйсинмаса, актив келгуси қийматининг ноаниқлигини ҳисоблаш учун волатиллик ва корреляция метрика сифатида ноаниқ ва адаш натижани беради [2]. Юқоридаги сабабларга кўра рискни баҳолашнинг аниқ натижа берадиган ҳамда ҳисобланиши нисбатан кўп куч ва маблағ талаб этмайдиган метрикаси бўйича табиий талаб вужудга келади. Бундай шартларга жавобан рискли қиймат (Value-at-Risk) методологиясини ишлаб чиқилишига асос бўлди. Download 67.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling