The practice of assessing market risk based on the value at risk approach
-жадвал «Ипотека-банк» АТИБ акцияси келгуси нархини VaRнинг делта-нормал ва «дастаки» усуллари билан ҳисоблаш натижалари3
Download 67.15 Kb.
|
Мақола Зокиржонов М. Мирзаева Ф
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўрсаткичлар Делта-нормал қийматлари «Дастаки» усул қийматлар
2-жадвал
«Ипотека-банк» АТИБ акцияси келгуси нархини VaRнинг делта-нормал ва «дастаки» усуллари билан ҳисоблаш натижалари3
Даромадлиликни берилган тақсимот параметрлари билан акция қиймати қуйидаги формула орқали топилади: . Бу ерда: q – акция даромадлилиги тақсимотининг квантили; Pt – t даври учун акция қиймати; Pt+1 – t дан кейинги давр учун берилган квантил даражаси билан акциянинг минимал қиймати. Келгусидаги маълум бир давр учун берилган квантил даражаси билан акция (актив)нинг қийматини прогнозлаш учун формулани қуйидагича такомиллаштирилганидан фойдаланилади: . Бу ерда: Pt+n – t дан кейинги n даври учун акциянинг минимал прогноз қиймати; n – акция эҳтимолли минимал қийматининг келгуси даври (муддати). Демак белгиланган 99% эҳтимоллик даражаси билан акциянинг минимал нархини прогноз қиймати қуйидагича: «Ипотека-банк» АТИБ акциясининг Pt+1 нархи 1,310425915 сўмдан кам бўлмайди ва Pt+5 акциянинг эҳтимолли минимал нархи кейинги 5 кун учун 1,174984898 сўмдан кам бўлмайди. Эҳтимолли йўқотишларнинг нисбий қийматини ҳисоблаш учун акция қийматининг фоиз ўзгаришини аниқлаш лозим. Excelда нисбий ўзгаришни LN(/) ва мутлақ ўзгаришини айирув билан топилади. Аниқланган VaR қийматларини интерпретацияси қуйидагича бўлади: кейинги кун учун «Ипотека-банк» АТИБ акцияси қиймати 99% эҳтимоллик билан 1,310425915 сўмдан паст бўлмайди ва битта акция учун мутлақ йўқотишлар -0,1095741 сўм (-8,0305%)дан юқори бўлмайди. Шу тариқа 5 кундан кейинги VaR қиймати қуйидагича ўқилади: «Ипотека-банк» АТИБ акциясининг қиймати кейинги беш кун мобайнида ва 99% эҳтимоллик билан -0,2450151 сўмдан паст бўлмайди ҳамда капитал йўқотиш -18,9402% (бир акцияга 1,174984898 сўм) дан баланд бўлмайди. VaR ёрдамида рискни баҳолашнинг иккинчи - «дастаки усул» деб номланадиган ҳисоблаш усулида акция қиймати ўзгарадиган тақсимотга боғланиб қолмаслиги билан ифодаланиб, нормал делта усулига нисбатан афзал ҳисобланади. «Ипотека-банк» АТИБ акциялари бўйича кунлик котировка маълумотларидан фойдаланиб, қуйидаги кетма-кетликда VaR аниқланади: 1. «Ипотека-банк» АТИБ акцияси ҳисоблаб чиқилган лог-қайтимининг максимум ва минимумини МИН ва МАКС функциялари билан аниқлаймиз. 2. Акция даромад/йўқотишларинининг гуруҳлаш интерваллари сонини ихтиёрий олиш керак бўлади. Интерваллар сони ҳар қандай бўлиши мумкин. Бизнинг мисолда N=100 деб оламиз. 3. Даромадларни гуруҳлаш интервалининг кенглигини аниқлаш. Интервал кенглиги ёки гуруҳнинг ўзгариш қадами даромадларнинг максимал ёйилмасини интерваллар сонига бўлиш орқали аниқланади. Download 67.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling