Мавзу рақобатбардошлик ва унинг намоён бўлиш шакллари режа


Download 68.01 Kb.
bet1/2
Sana28.10.2023
Hajmi68.01 Kb.
#1728930
  1   2
Bog'liq
МАВЗУ


МАВЗУ-4. РАҚОБАТБАРДОШЛИК ВА УНИНГ НАМОЁН БЎЛИШ ШАКЛЛАРИ
Режа:

4.1. Рақобатбардошлик тушунчасининг иқтисодий мазмуни ва ўзига хосхусусиятлари.
4.2. Рақобатбардошликни тавсифловчи муҳим кўрсаткичлар.
4.3. Макроиқтисодий, мезоиқтисодий ва микроиқтисодий даражадаги рақобатбардошликни баҳолаш

4.1. Рақобатбардошлик тушунчасининг иқтисодий мазмуни ва ўзига хос хусусиятлари.
Мамлакат ва минтақалар иқтисодиётини ривожланишини тартибга солишнинг муҳим йўналишларидан бири уларнинг рақобатбардошлигини ошириш билан боғлиқ.Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов таъкидлаб ўтганларидек: «Мамлакатнинг рақобатбардошлигини таъминлаш учун иқтисодиётни таркибий ўзгартириш жараёнларини чуқурлаштириш сиёсатини давом эттириш лозим»1. Ушбу устувор йўналиш маълум даражада минтақаларга ҳам тааллуқлидир.
Рақобатбардошлик тушунчаси XX асрнинг охири ва XXI асрнинг бошларида хорижий давлатларда минтақавий сиёсатни белгилаб берувчи асосий тамойилга айланмоқда. Иқтисодчи олимлар томонидан минтақавий рақобатбардошликка бағишланган бир қатор монографиялар, мақолалар чоп этилмоқда ва махсус илмий тадқиқот ишлари амалга оширилмоқда.
Минтақалар рақобатбардошлиги назарияси эндигина шаклланаётганлиги сабабли унинг мазмуни, тушунчаси бўйича олимлар ўртасида турли қарашлар ва таърифлар мавжуд. Фикримизча минтақа рақобатбардошлиги - унинг рақобатбардошлик афзалликларидан самарали фойдаланган ҳолда рақобатбардош товарлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни ташкил этиш асосида аҳоли турмуш даражасини
оширишдан иборат. Минтақалар ўртасидаги рақобатбардошлик жараёни мамлакатлар, тармоқлар ва корхоналар ўртасидаги аниқ бир кўринишга эга бўлмайди. Ушбу жараён етарлича узоқ ва мураккаб бўлиб, минтақаларнинг рақобатбардошлиги, биринчи навбатда инвестицияларни жалб қилган ҳолда ҳар бир ҳудуднинг рақобат афзалликларидан самарали фойдаланишга қаратилгандир. Минтақавий рақобатбардошликни ошириш уларнинг узоқ муддатли ривожлантириш стратегиясининг асосини ташкил қилади.


1 Каримов И А. Асосий вазифамиз ватанимиз тараққиёти ва ҳалқнинг фаровонлигини янада юксалтиришдир. Т. Ўзбекистон, 2010, 59 б.
Халқаро тажриба ва олиб борилган тадқиқотларнинг кўрсатишича минтақанинг рақобатбардошлиги кўп жиҳатдан унинг табиий-иқтисодий салоҳиятининг мавжудлиги ва даражаси билан аниқланади. Салоҳиятни баҳолашга асосланган ёндашув минтақанинг рақобат афзалликларини аниқ кўрсатиб беради. Бунда минтақанинг рақобатбардошлигини шакллантирувчи асосий салоҳият турларини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Минтақа рақобатбардошлик даражасига таъсир кўрсатувчи асосий салоҳиятлар қуйидагилар ҳисобланади: табиий ресурслар салоҳияти, инсон омили, молиявий, экологик ва институционал ўзгаришлар.
Рақобатбардошлик даражасини оширишнинг дастлабки босқичида транспорт-географик жойлашув, агроиқлим шароитлари, ер-сув, минерал-ҳом ашё ва маҳаллий ресурсларни ўзида жамловчи табиий ресурслар салоҳияти асосий ўрин эгаллайди.
Минтақа рақобатбардошлиги кўп жиҳатдан нисбий афзалликларга, биринчидан табиий бойликларга, иккинчидан минтақани ривожлантиришни давлат томонидан тартибга солишнинг самарадорлигига, учинчидан инновацион лойиҳалардан унумли фойдаланишга боғлиқдир.


Download 68.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling