Ўзбекистон табиий шароити ва табиий ресурслари, уларнинг хўжалик аҳамияти


Download 35.6 Kb.
bet1/6
Sana18.06.2023
Hajmi35.6 Kb.
#1562529
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2 mавзу=== kurs jumısı tayın emes geo


Ўзбекистон табиий шароити ва табиий ресурслари, уларнинг хўжалик аҳамияти
Режа:
1.Табиий шароит ва ресурслар ҳақида тушунча
2.Табиий шароит ва ресурсларга географик баҳо бериш
3.Ўзбекистоннинг рельефи
4.Фойдали қазилмалар ва уларнинг хўжалик аҳамияти
5.Иқлими ва сувлари
6.Ер ва тупроқ ресурслари
7.Табиатдан оқилона фойдаланиш ва атроф муҳит муҳофазаси

1. Ҳар қандай мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши кўп жиҳатдан унинг табиий шароити ва табиий ресурсларига боғлиқ. Улар биргаликда ҳудуднинг табиий-ресурс салоҳиятини белгилаб беради, бу салоҳият эса фойдаланадиган табиий бойликлар билан бир қаторда улардан фойдаланиш мумкин бўлган имкониятлар, заҳиралардан ташкил топади. Бинобарин, одатда, табиий ресурс салоҳият баҳоланаётганда нафақат реал борлиқ, балки имконият ҳам назарда тутилади ва бу имкониятлардан фойдаланиш мамлакат иқтисодий ривожланиш истиқболлари асосида ётади1.


Ушбу мавзунинг негизини ташкил қиладиган ўзак тушунчалар – табиий шароит ва табиий ресурсларни, умумий ва хусусий жиҳатларини тушуниб олиш зарур. Энг аввало таъкидлаш лозимки, ҳар иккитасида ҳам “табиий” сўзи бор; демак, уларнинг вужудга келиши ва ривожланиш қонуниятлари асосан табиий, яъни ғайринсоний жараёнлар билан боғлиқ бўлади. Аммо жамият ва фан-техника тараққиёти, ишлаб чиқаришнинг ривожланиши ва аҳоли сонининг ўсиб бориши билан табиий шароит ва табиий ресурсларга антропоген ва техноген омиллар таъсири кучайиб, натижада, бизни ўраб турган атроф муҳитнинг “табиийлиги” борган сари сунъийлашиб боради. Айнан ана шу табиат ва жамият ўртасидаги ўзаро алоқадорликнинг ҳудудий жиҳатларини ўрганиш география фанининг бош фалсафий масаласи ҳисобланади.
Албатта, ҳар қандай иккилик учликни келтириб чиқараётганидек, табиат ва жамиятнинг ўзаро муносабатлари инсон, аҳоли орқали шаклланади. Шу боис, иқтисодий ва ижтимоий география фанида кўпроқ учлик, яъни “табиат – аҳоли – хўжалик (ишлаб чиқариш)” тизими туради. Мазкур учлик ёки “геотрионларнинг” у ёки бу ҳудуддаги ҳолати, даражаси унинг табиий, ижтимоий-иқтисодий, демографик ва экологик вазиятини белгилайди. Чунончи, агар уларнинг пирамидасимон тасвирлайдиган бўлсак, Фарғона водийсида бу пирамиданинг пастки қисми, яъни табиати нозикроқ, аҳолиси узун (қалин қатлам), хўжалик эса бирмунча қисқароқ кўринишни ҳосил қилади. Айни чоғда Қорақалпоғистон Республикасида эса бунинг аксини кўриш мумкин (табиий шароит ва ресурслари кўп, аҳолиси кам, сийрак, иқтисодиёти заифроқ)2.
Табиий шароит ва табиий ресурсларнинг умумий жиҳатлари билан бир қаторда уларнинг ўзаро фарқлари ҳам мавжуд. Умуман олганда, табиий шароит кўпроқ муҳит маъносида тушунилади, у ишлаб чиқаришда бевосита иштирок этмайди, ундан моддий неъматлар яратилмайди; табиий шароит аҳоли яшаши ва ишлаб чиқаришни жойлаштириш учун сифат кўрсаткичлар касб этади, яъни у қулай ёки ноқулай бўлиши мумкин. Масалан, жойнинг иқлими, ер усти тузилиши кабилар унинг табиий шароитини ифодалайди. Табиий ресурслар эса (ресурс-заҳира, бойлик) ишлаб чиқариш жараёнида бевосита иштирок этади ва улар миқдор кўрсаткичларига эга бўлади. Табиий ресурслар тугайдиган ва тугамайдиган қисмларга, тугайдиганлари эса, ўз навбатида, тикланадиган ва тикланмайдиганларга бўлинади. Чунончи, ўрмон, сув, тупроқ ва бошқалар нисбатан узоқ муддатда қайта тикланиши мумкин. Табиий ресурсларнинг бундай хусусиятлари улардан оқилона фойдаланишни тақозо этади.
Бироқ унутмаслик лозимки, табиий географик компонентларнинг табиий шароит ёки ресурс эканлиги улардан қайси мақсадда фойдаланишга боғлиқ. Шу сабабдан маълум бир соҳада табиий шароит ҳисобланган компонент бошқа соҳада ресурс бўлиши мумкин. Иқлим ёки рельф саноат географияси нуқтаи назардан умумий тарзда табиий шароит саналса, қишлоқ хўжалиги учун (ҳарорат, намлик, тупроқ) муҳим агроиқлимий ресурслар ҳисобланади. Ҳудди шундай, қуёш нури, ўрмон, денгиз рекрацияда етакчи табиий ресурслардир.
Кўриниб турибдики, табиий шароит ва табиий ресурсларга ўртасида катта фарқ йўқ, улар бир-бирларига (аниқ ҳолатда, мақсадда) ўтиб туради. Шунинг учун бўлса керак, баъзи хорижий мамлакатларда бу тушунчалар фарқ қилмайди ва улар умумий тарзда “табиий шароит”, деб қабул қилинган (демак, табиий шароит ≥ табиий ресурс экан).
2. Иқтисодий ва ижтимоий географияда табиий шароит ва табиий ресурсларнинг фақат “табиийлиги” эмас, уларнинг инсон ҳаёти ва хўжалик фаолияти учун зарурлиги асосий саналади. Бошқача қилиб айтганда, ер, сув, ўрмон, қазилма бойликлар энг аввало Инсон учун керак. Шу боис, ушбу фанда табиат компонентларига иқтисодий географик баҳо беришда антропоцентрик ёки демоцентрик тамойилга асосланиш талаб этилади. Қолаверса, иқтисодий география фанининг дастлабки келиб чиқиши, илк даври, илдизи айнан табиий географик шароит ва ресурсларга бориб тақалади. Ижтимоий ва ҳудудий меҳнат тақсимотининг ривожланиши ҳар хил ва турли жойлардаги табиий имкониятлардан фойдаланиб бориш жараёни негизида амалга ошган. Жумладан, бирламчи иқтисодий география фанининг тармоқлари – қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги, балиқчилик, тоғ-кон саноати географияси табиий география таъсирида вужудга келган.
Табиий шароит ва табиий ресурсларга баҳо беришда, хусусан иқтисодий география фанида, нафақат уларнинг борлиги, миқдори, балки бу бойликларнинг тури ҳудудий жойлашув ва мажмуалари катта амалий аҳамият касб этади. Бинобарин, табиий ресурсларнинг ҳудудий таркиби ёки бирикмалари минтақа ва мамлакат иқтисодиётининг ривожланиш даражасига, хўжалик тармоқларининг турланишига (диверсификациясига) катта таъсир кўрсатади. Масалан, қайси бир ҳудудда тоғ дарёлари ва рангдор метал конлари ёки дарё, ўрмон, сув ёки темир рудаси ва коксланувчи тошкўмирнинг бир-бирига яқин жойлашуви турли хил ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуаларининг вужудга келишига, иқтисодиётнинг ҳудудий мужассамлашуви ва агломерациясига асос бўлиб хизмат қилади.
Шунингдек, табиий шароит ва табиий ресурсларнинг аҳамияти, фойдаланиш йўналиши иқтисодиёт тармоқлари ва аҳоли манзилгоҳлари жойлашишига ҳар хил таъсир кўрсатади. Шу сабабдан иқтисодий-ижтимоий баҳо беришда уларнинг айнан шу жиҳатларига эътибор берилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Чунончи, рельефни барча соҳалар, айниқса қишлоқ хўжалиги ва транспорт учун, фойдали қазилмаларни саноат нуқтаи назардан таҳлил қилиш ва баҳолаш зарур.

Download 35.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling