Ўзбекистон табиий шароити ва табиий ресурслари, уларнинг хўжалик аҳамияти


Download 35.6 Kb.
bet4/6
Sana18.06.2023
Hajmi35.6 Kb.
#1562529
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2 mавзу=== kurs jumısı tayın emes geo

5. Иқлими ва сувлари. Ўзбекистон иқлими кескин континентал, ёзи иссиқ, қиши анча совуқ. Мамлакат ичида эса чекка шимол ва шимоли-ғарбда мўътадил, қолган текислик ҳудудларда субтропик хусусиятга эга. Йиллик ўртача ҳарорат шимолдаги +8,9 жанубдаги +18 даражагача фарқланади. Январ ойининг ўртача ҳарорати фақат жанубда – Сурхондарёда нолдан юқори (масалан, Шерободда +3.60), Устюртда минус 8-11 даража.4 Июль ойида ўртача ҳарорат Термиз ёки Шерободда плюс 31-320, Тошкентда +270, Самарқандда +260, тоғ ва тоғ олди ҳудудларда бу кўрсаткич бирмунча пастроқ.
Маълумки, ўсимликлар ривожланиши учун суткалик ҳарорат +50 даражадан паст бўлмаслиги керак. Мусбат ҳароратлар йиғиндиси вегетация даврини белгилаб беради. Республикамизнинг энг жанубида бу миқдор 4000-4900 даражага етади, шимолда ва тоғли ҳудудларда эса у 2000-30000 атрофида.
Республикамизда қуёшли кунлар кўп, шу боис бу ерда қуёш энергияси-радиациясидан фойдаланиш имкониятлари ҳам кенг. Хусусан бу борада Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари ажралиб туради.
Ёғин-сочин ҳам республика ҳудудида турлича тақсимланган: чекка шимол ва шимоли-ғарбда йилига ўртача 100 мм га ҳам етмайди, айрим тоғ ва тоғ олди минтақаларида эса бу рақам 8-9 марта ортиқ. Энг кўп ёғин Атлантика нам ҳаво массаси йўналишига тўғри турган тоғли ҳудудларда қайд этилади (Угом, Писком, Қоржантов ва б., Ургут туманида жойлашган Омонқўтонда). Фарғона водийсининг ғарбий қисмида ёғин-сочин миқдори анча оз (масалан, Поп туманида 100 мм атрофида), унинг шарқий қисмида эса бундан 2-2,5 марта зиёд. Бу машҳур иқлимшунос олим А.И.Воейковнинг намгарчилик билан аҳоли жойлашуви (зичлиги) ўртасидаги қонуний алоқадорлик тўғрисидаги фикрига яққол далил бўла олади. Тошкентда мазкур кўрсаткич 360-370, Самарқандда 325-330, Ургенч ёки Нукусда эса атиги 80-90 мм ни ташкил қилади.
Ёғинлар миқдорининг асосий қисми баҳор ва қиш ойларига тўғри келади, ёзда ва кузда улар жуда кам. Республикамизнинг аксарият ҳудудида мавжуд (реал) ёғин миқдорига кўра мумкин бўлган парланиш баъзи жойларда 8-10 марта ортиқ. Демак, қурғоқчилик шароитида деҳқончилик фақат сунъий суғориш асосида олиб борилади.
Ўзбекистон берк гидрологик ҳавзада жойлашган, унинг аксарият дарёлари транзит хусусиятга эга, яъни улар асосан республика ташқарисида, қўшни мамлакатлар ҳудудида (Тожикистон ва Қирғистонда) шаклланади. Масалан, Амударёнинг сув йиғиш майдони 80 кв.км га яқин, шундан 8 фоизи Ўзбекистонга тўғри келади, холос. Сирдарё бу кўрсаткич, мос равишда, 38 ва 10 га тенг.5
Республикамизнинг асосий дарёлари Амударё, Сирдарё, Зарафшон, Қашқадарё, Сурхондарё, Шерободдарё ва бошқалар. Улардан асосан қишлоқ хўжалигида, суғорма деҳқончиликда фойдаланилади. Айнан шу мақсадда 40 дан ортиқ катта-кичик сув омборлари, қатор каналлар қурилган. Уларга Чорбоғ, Туябўғиз, Туямўйин, Каттақўрғон, Пачкамор, Андижон, Ҳисорак, Толлимаржон, Чимқўрғон, Жанубий Сурхон ва бошқа сув омборлари, Катта Фарғона, Андижон канали, Жанубий Фарғона, Катта Наманган, Аму-Бухоро, Қарши, Дарғом, Эски Анҳор, Шовот, Тошсака ҳамда Сирдарё вилоятидаги каналлар мисол бўла олади.
Республикада ер ости сувлари, айниқса турли минерал таркибга эга бўлган шифобахш сувлар ҳам оз эмас. Улар Хўжаикон, Омонхона, Жайронхона, Чортоғ, Тошкент, Чинобод) ва бошқалардан иборат. Ҳозирги кунда мамлакатимизнинг турли шаҳарларида халқ орасида анъанавий ном олган “Тошкент суви” ишлаб чиқарилади (Қарши, Фарғона ва ҳ.к.). Шунингдек, ер ости сувларининг чўл ҳудудларида чорвачиликни ривожлантиришда ҳам аҳамияти катта.

Download 35.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling