Ўзбекистон табиий шароити ва табиий ресурслари, уларнинг хўжалик аҳамияти


Download 35.6 Kb.
bet6/6
Sana18.06.2023
Hajmi35.6 Kb.
#1562529
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2 mавзу=== kurs jumısı tayın emes geo

Барқарор ривожланиш концепцияси айнан шу мақсадларни кўзлайди. Содда қилиб айтганда, бу ғоянинг туб моҳияти бирор-бир табиий ресурсдан фойдаланишда атроф муҳитга зарар етказмасдан, унинг келажак авлод учун ҳам қолишини, улардан биздан кейин ҳам баҳраманд бўлишини назарда тутади.
Маълумки, сўнгги йилларда турли хил табиий бойликларни қазиб олиш (нефт, газ, кўмир ҳар хил рудалар ва б.), янги ерларни ўзлаштириш, ўрмонларни қирқиш, айрим ҳайвонот турларининг йўқолиб бориши, чўлланиш, тупроқ эрозияси ва шўрланиш каби нохуш вазиятлар юзага келмоқда-ки, улар келажак авлод учун хавф туғдиради. Бинобарин, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ер-сув мелиорациясини амалга ошириш, кишиларнинг экологик маданиятини шакллантириш катта амалий аҳамиятга эга.
Республикамизда ҳам бундай муаммолар йўқ эмас. Айниқса Орол денгизи сатҳининг кескин пасайиши ва қуриб бориши бу минтақада ҳавфли экологик вазиятни юзага келтиради. Мирзачўл, Қарши чўли, Хоразм ва бошқа ҳудудларда тупроқнинг шўрланиши, Чирчиқ-Оҳангарон, Фарғона водийси, Навоий атрофи экологик ҳолати ҳам табиий ресурслардан тўғри фойдаланиш ва атроф-муҳит муҳофазаси муаммоларини изчил ҳал этишни талаб қилади.


1 Минтақа ёки бошқа ҳудуд имкониятларини аниқлаш SWOT – таҳлил усулининг узвий бир қисми ҳисобланади.

2



3 Холина В.Н., Наумов А.С., Радионова И.А. Социально-экономическая география мира. Справочное пособие. – М., 2008, с.47.

4 Ушбу маълумотлар И.Ҳасанов ва П.Ғуломовларнинг “Ўзбекистон табиий географияси” (Т., 2007) дарслигидан олинган.

5 Рўзиев А., Абирқулов У. Ўзбекистон иқтисодий географияси. – Т., Шарқ, 2001, б.25

6 Тожиев У., Намозов Х., Нафетдинов Ш., Умаров К. Ўзбекистон тупроқлари. – Т., 2004

Download 35.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling