Ўзбекистон табиий шароити ва табиий ресурслари, уларнинг хўжалик аҳамияти


Табиий шароит ва табиий ресурсларга иқтисодий географик баҳо бериш шкаласи


Download 35.6 Kb.
bet2/6
Sana18.06.2023
Hajmi35.6 Kb.
#1562529
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2 mавзу=== kurs jumısı tayın emes geo

Табиий шароит ва табиий ресурсларга иқтисодий географик баҳо бериш шкаласи



Табиий географик компонентлар

Ижтимоий-иқтисодий соҳалар:

қишлоқ хўжалиги

Саноат

транспорт

аҳоли жойлашуви

рекреация ва туризм

Рельеф

+ +

+

+

+

+

Фойдали қазилмалар



+ +

+

+



Иқлим

+ +





+

+ +

Сув

+ +

+

+

+ +

+

Тупроқ

+ +









Ўсимлик

+

+





+

Ҳайвонот дунёси

+

+







Изоҳ: + + таъсири кучли, + таъсири бор, − таъсири деярли йўқ даражада.
Жадвал муаллиф томонидан тузилган.
Ўзбекистоннинг табиий географик ўрни, берк ҳавзада, материк ўртасида жойлашганлиги унинг иқлим хусусиятлари ва ташқи геоиқтисодий ҳамда геосиёсий алоқаларни олиб боришга ўз таъсирини кўрсатади. Ер майдонининг нисбатан катталиги мамлакатнинг умумгеографик қудратини ифодалайди, у ҳудудий меҳнат тақсимотининг кенг ривожланишида аҳамиятлидир.
3. Рельефи, яъни ер усти тузилиши бирмунча мураккаброқ; республика майдонининг 80 фоизга яқинини (аниқроғи 78,7 %) текисликлар, қолган қисми эса тоғ ва тоғолди ҳудудлар ташкил қилади. Тоғли ҳудудлар мамлакатнинг жануби, жануби-шарқий ва шарқий қисмида, текисликлар унинг марказий, шимолий ва шимоли-ғарбий қисмларини эгаллайди. Ўзбекистоннинг чекка шимоли-ғарбида жойлашган биргина Устюрт платосининг майдони 40,0 минг кв.км атрофида ёки у мамлакат умумий майдонининг 9 фоизга яқинини ишғол қилади. Текислик қисми чўл ва чала чўллардан иборат бўлиб, унинг асосини Қизилқум чўли ташкил этади.
Тоғли ҳудудлар, И.Ҳасанов ва П.Ғуломовлар бўйича, 3 та асосий тоғ системаларини ўз ичига олади. Булар: Чотқол-Қурама, Нурота-Туркистон ва Ҳисор-Зарафшон тоғ системаларидир. Ўз навбатида, Чотқол-Қурама тоғ тизими Тяншаннинг ғарбий давоми бўлиб, у деярли бир-бирига параллел чўзилган Қоржантоғ, Угам, Писком, Чотқол ва Қурама тизмаларидан ташкил топган. Бу ерда энг баланд нуқта Сайрам чўққиси Угамда, денгиз сатҳидан 4236 м баландликда жойлашган.
Нурота-Туркистон тоғ системасига Нурота, Моргузар, Қоратоғ ва Оқтоғлар киради. Учинчи тоғ системаси, яъни Ҳисор-Зарафшон тоғ минтақаси Ҳисор, Ғузор, Бойсун, Боботоғ, Қўҳитангтоғ, Сурхонтоғларни ўз таркибига олади. Ўзбекистоннинг энг баланд нуқтаси – Ҳазрати Султон чўққиси ҳам (4643 м) айнан шу ҳудудда, Ҳисор тоғларида жойлашган. Шунингдек, унча баланд бўлмаган Чақилкалон, Қоратепа ҳамда Зиёвуддин-Зирабулоқ тоғликлари ҳам ушбу тизимга тегишлидир.
Тоғликлар орасида муҳим хўжалик аҳамиятига эга бўлган тоғ оралиги ботиқлар, воҳа ва водийлар жойлашган. Уларнинг энг муҳимларидан бири Фарғона водийси турли томонлардан Мўғултоғ, Қурама, Чотқол, Фарғона тизмалари ҳамда Туркистон-Олой тоғ тизими билан ўраб олинган. Республика ҳудудида, бундан ташқари Зарафшон, Китоб-Шахрисабз, Сурхон тоғ оралиғи ботиқлари ҳам мавжуд.
Мамлакатимизнинг текислик қисмида унча баланд бўлмаган, тарқоқ жойлашган ясси тоғлар кўзга ташланади. Улар Султон Увайс, Бўкантов, Етимтов, Томдитов, Овминзатов, Қулжуқтов ва бошқалардир. Энг баланд нуқта – Оқтош чўққиси (922 м) Томдитовда жойлашган. Бу “қолдиқ” кичик тоғлар катта минерал ресурсларга бой. Бўкантов – “бу кон тов”га ўхшайди.
Умуман олганда, чўл воҳа ва водийлар, тоғ ва тоғ олди ҳудудлар (адирлар) Ўзбекистон табиий шароитининг ўзига хос географик хусусиятларини акс эттиради. Айни вақтда ҳудди шундай табиий географик вазият республикада ҳудудий меҳнат тақсимотининг кенг ривожланишига қулай имкон яратади. Айниқса, Фарғона водийси – Ўрта Осиё дурдонасининг маълуму-машҳур бўлиши энг аввало унинг адиру-сойларига боғлиқ. Бу ҳудудни маданийлаштирган, суғорма деҳқончилигини ривожлантирган Сўх, Исфара, Шохимардон, Чортоқсой, Косонсой ва бошқа сойлардир. Уларнинг қуйилиш қисмида қадимдан суғорма деҳқончилик ривож топган; ҳар қайси сойнинг қуйи қисмида шаҳарлар вужудга келган. Хусусан, бу борада Сўх ёйилмаси типик мисол бўлиши мумкин. Кейинчалик адир остидан бу ёйилмаларда (конус ётқизиқларини) бирлаштирадиган каналлар барпо этилган. Энг сўнгги йилларда эса Фарғона водийсининг қуйи қисми ўзлаштирилган. Бинобарин айтиш мумкинки, Фарғона водийси бу сойлар ва уларнинг қуйи қисмида шаклланган воҳалар йиғиндиси ёки ҳудудий мажмуасидир.

Download 35.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling