Ўзбекистон табиий шароити ва табиий ресурслари, уларнинг хўжалик аҳамияти


Download 35.6 Kb.
bet5/6
Sana18.06.2023
Hajmi35.6 Kb.
#1562529
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2 mавзу=== kurs jumısı tayın emes geo

6. Ер ва тупроқ ресурслари. Ўзбекистоннинг умумий ер ресурслари 44,9 млн га атрофида, унинг 58-60 фоизи қишлоқ хўжалигида фойдаланишга яроқли ҳисобланади. Суғорма деҳқончилик майдонлари 4,3 млн гектарга яқин, унинг ярмидан кўпроғи текислик ҳудудларга, қолган қисми тоғ ва тоғ олди ҳудудларга тўғри келади.
Лалмикор ёки табиий ҳолда намланиб деҳқончилик қилинадиган ерларнинг умумий майдони 750 минг га, уларнинг 3/5 қисми табиий намгарчилик билан тўлиқ таъминланган. Табиий яйловлар 22 млн га ёки республика умумий майдонининг тенг ярмига яқинини ташкил қилади. Бироқ, бу ерларнинг барчаси ҳам сув билан таъминланмаган.
Республиканинг кўпчилик қисмида қўнғир тусли сур тупроқлар (бўз тупроқлар) тарқалган. У.Тожиев, Х.Намозов ва уларнинг муаллифдошлари маълумотларига биноан чўл минтақасида сур тусли қўнғир, чўл қумли ва ўтлоқи тупроқлар, суғорилиб деҳқончилик қилинадиган ҳудудларда эса (Фарғона, Чирчиқ-Оҳангарон, Мирзачўл, Қашқадарё, Зарафшон, Сурхон водийсида сур ёки бўз тупроқлар кўп учрайди.6 Тоғли ҳудудларда эса жигарранг, қўнғир тусли тоғ-ўрмон тупроқлари тарқалган. Қадимдан суғорилган воҳалар, дарёларнинг қуйи қисмида (масалан, Хоразмда) аллювиал тупроқлар ҳам шаклланган.
7. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси. Республикамиз, саноат нуқтаи назаридан қараганда, ўрмон заҳирасига эга эмас. Бу ерда ўсимликлар, хусусан, намгарчилик етарли бўлган тоғ ёнбағирларда кўпроқ, чўл яйловлари эса баҳорда ям-яшил ўтлоқлар билан қопланади. Шу билан бирга Ўзбекистонда, айниқса Сурхондарё вилоятида турли хил доривор ўсимликлар, тоғларда пистазорлар бор. Ўсимликлар, ажойиб ландшафт турлари, чинор, балиқли кўлларнинг рекреация ва туристик аҳамиятини ҳам таъкидлаш жоиз. Ҳайвонот оламидан эса хўжалик жиҳатдан паррандалар (каклик, бедана, ўрдак, ғоз ва б.) балиқ ва бошқаларни кўрсатиш мумкин.
Табиатдан оқилона фойдаланиш ва атроф муҳит муҳофазаси. Табиат инсон, жамоа ва жамият вужудга келишидан олдин ҳам мавжуд бўлган. Бутун тараққиёт давомида инсоннинг табиатга, унинг бойликларига таъсири кучайиб борган. Шу сабабли табиатни, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳозирги куннинг энг далзарб оламшумул (глобал) муаммоси ҳисобланади.
Табиат ва жамият ўртасидаги мувозанатни мумкин қадар динамик ҳолатла сақлаш, табиий ресурслардан фойдаланиш жараёнида экологик ҳавфсизликни таъминлашга катта эътибор қаратилиши ҳам бежиз эмас. 1992 йилда Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган БМТнинг атроф-муҳитга бағишланган конференциясида қабул қилинган
Download 35.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling