Металлмаслар Режа


Download 19.25 Kb.
Sana02.11.2023
Hajmi19.25 Kb.
#1741258
Bog'liq
metallmaslar


Aim.Uz

Металлмаслар


Режа:
1. Металлмасларнинг даврий системадаги ўрни.
2. Металлмасларнинг умумий физик-кимёвий хоссалари.

Металлмасларнинг атомлари электрон бириктириб олади ва манфий зарядли ионга айланади.


Металлмасларнинг оксидлаш активлигини характерлаш учун электронга мойиллик тушунчасидан фойдаланилади.
Нейтрал атомнинг электрон қабул қилиб, манфий зарядланган ионга айланиш процесси иссиқлик чиқариш билан кузатилади. Элемент атоми бир электрон бириктириб олганда ажралиб чиқадиган иссиқлик миқдори айни элементнинг электронга мойиллиги деб аталади. Бу миқдор к-жоуль/г-атом; ккал/г-атом билан ифодаланиб, Е-харфи билан белгиланади.
Элемент радиуси қанча кичик бўлса, унинг электронга мойиллиги катта бўлади. Даврий системанинг хар қайси группасида пастдан юқорига кўтарилган сари электронга мойиллик ортиб боради, яъни элементнинг оксидлаш активлиги ўсиб боради. Даврларда элементнинг электронга мойиллиги чапдан ўнгга ўтган сари ортиб боради, бу эса уларнинг оксидлаш активлиги хам ўсиб боришини кўрсатади. Элементларнинг электронга мойиллик қийматлари қуйидаги жадвалда келтирилган. Элементатоми бир электронни бириктириб олиши кўзда тутилган.

Элемент

Электронга мойиллик к-жоуль/г-атом

F

350

Cl

349

Br

348

J

312

O

225

S

100

H

72

Бинобарин, элементларнинг металлмаслик хоссаларини яққол намоён қилувчи ўлчовлардан бири уларнинг электронга мойиллигидир. Фтор атоми хамма металлэмасларга қараганда активроқ электрон қабул қилиб олади. Бинобарин, хамма металлмаслар оксидловчилардир. Улар типик металлар билан ўзаро бирикиб, ион боҚланишли моддалар хосил қиладилар. Масалан, NaCl, MgO, K2S ва бошқалар.


Металлмаслар маълум шароитда ўзаро бирикиб, ковалент боҚланишга эга бўлган бирикмаларни хосил қилади: масалан, HCl, H2O, NH3, CH4, C6H6.
Металлмаслар водород билан бирикиб, учувчан бирикмалар хосил қилади, уларнинг формуласи шу элементнинг группа номерига боҚлиқдир.
Металлмаслар кислород билан кислотали оксидлар, яъни кислота ангидридларини хосил қилади.
Углерод ва кремний металлмас жумласига киради. Углерод олмос графит ва кўмир аллотропик шакл ўзгаришида учрайди. Углерод ва кремнийнинг водород бирикмалари углеводородлар ва силанлар деб аталади, улар икки хил оксид хосил қилади CO, CO2, SiO, SiO2.
MgCO3 ---> MgO + CO2
CaCO3 ---> CaO + CO2
SiO2 - қумтупроқ жуда барқарор ўтга чидамли бирикмадир. Силикат кислота тузлари сувда яхши эрийди, шунинг учун улар эрувчан шиша дейилади. Na2O * CaO * 6SiO2 таркибли оддий дераза ойнасининг формуласидир.
Оддий шароитда кремний кислоталар билан реакцига киришмайди, лекин суюлтирилган ишқорлар билан реакцияга киришиб, кремний кислота тузларини хосил қилади.
Si + 2NaOH + H2O = Na2SiO3 + 2H2
Азот ва фосфор хам типик металлэмаслар уларнинг бирикмалари 1 дан 5 гача ва -1 дан -3 гача оксидланиш даражасини намоён қилади. Улар водород билан NH3 - аммиак, NH2OH - гидроксиламин, PH3 - фосфин бирикмаларини хосил қиладилар.
Аммиак саноатда катта ахамиятга эга, у рангсиз ўзига хос ўткир хидли, сувда яхши эрийдиган газ.
Аммиак кислородда ёниб, азот ва сув хосил қилади:
NH3 + 3O2 =2N2 + 6H2O
Сувда эриб - аммоний гидроксидни хосил қилади:
NH3 + H2O = NH4OH
Кислоталар билан реакцияга киришиб тузларни хосил қилади:
NH3 + HCL = NH4CL
Азот кислород билан бир неча оксид хосил қилади:
N2O, NO, N2O3, NO2, N2O5
NO2 ни лабораторияда қуйдаги усулда олинади:
Cu +4HNO3 = Cu(NO3)2 + 2NO2 + 2H2O
Фосфор кислород билан бирикиб икки хил оксид хосил қилади.
P2O3, P2O5
Фтор, хлор, бром, йод, астатлар хам металлмаслар бўлиб, улар галогенлар яъни “туз хосил қилувчилар” - деб аталади. Улар атомларининг ташқи электрон қаватларида еттидан (s2p5) электронлари бўлиб уларнинг электронга мойиллик хусусияти катта, шунинг учун улар бир электронни бириктириб олиб манфий бир зарядли ионларга айланадилар. Бу группа элементлари кучли оксидловчи бўлиб, уларнинг бу хусусияти фтордан йодга томон камайиб боради. Шунинг учун бу элементларни водородли бирикмаларининг мустахкамлигига хам шу тартибда камайади.
Фтор, хлор энг актив галагенлардир. Булар барча элементлар билан бевосита реакцияга киришади.
2K + CL2 = 2KCL
Хлорнинг сувдаги эритмаси хлорли сув дейилади ва оқартирувчи модда сифатида ишлатилади.
CL2 + H2O = HCL + HCLO
Саноатда хлор натрий хлориднинг сувдаги эритмасини электролиз қилиб олинади. Лабораторияда эса хлорид кислотага кучли оксидловчилар KMnO4, K2Cr2O7, PbO2, MnO2 таъсир эттириб олинади.
2KMnO4 + 16HCL = MnCL2 + 5CL2 + 2KCL + 8H2O
PbO2 + 4HCL ---> PbCL2 + CL2 + 2H2O
Хлорид кислота катта ахамиятга эга бўлган кислоталардан бридир. Уни водород билан хлордан синтез қилиб олинади.
Н2 + CL2 = 2HCL
Хлорнинг кислородли бирикмаларида хлорнинг оксидланиш даражаси ортган сари кислотанинг кучи хам ортади: HCLO, HCLO2, HCLO3, HCLO4.
Хлор кислоталарининг тузларидан Ca(CLO2) - хлорли охак деб аталади ва толаларни оқартиришда ишлатилади.

Адабиётлар:
1. Рахимов Х.Р. Анорганик кимё. II нашр. Т. “ўқитувчи”. 1984.
2. Ахмеров К.М., Жалилов А., Исмоилов А. Умумий ва анорганик кимё. Т. “ўқитувчи. 1988.
3. Ахметов Н.С. Анорганик кимё. Высшая школа. 1975.
Download 19.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling