Миллий тарбия ва миллий гурур Kirish qismi: Reja. Milliy g`urur haqida buyuk ajdodlarimizdi fikri. Milliy tarbiya tushunchasi. Milliy g`urur va tarbiyaning


Download 117.12 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi117.12 Kb.
#1526525
Bog'liq
Миллий тарбия ва миллий гурур PREZINTATSIYA

Миллий тарбия ва миллий гурур Kirish qismi: Reja. 1.Milliy g`urur haqida buyuk ajdodlarimizdi fikri. 2.Milliy tarbiya tushunchasi. 3.Milliy g`urur va tarbiyaning

  • “Сен ўзингни анг­ласанг, ўзлигингга қайтсанггина юксаласан, буюк бўласан!” Бирлашган миллатлар ташкилотининг маълумотига кўра, ҳар йили қирққа яқин тил, демакки, миллат йўқолиб кетади. Борлиқнинг азалий қонуни шуки, кураша олмайдиганлар ҳамиша мағлуб бўлади. Шукрки, ўзбек халқи бир ярим аср топталган ўзлигини, миллийлигини тиклаш баҳтига муяссар бўлди. Мустақиллик неъмати билан “миллий тарбия” давлатнинг устувор йўналишига айланди. Бугунги кунда бизнинг миллат ўз номи, тили ва давлатчилигига эга бўлган миллатлар қаторидан жой олган. Ўзбек миллати ўзига хослиги, буюк тарихи, аждодларидан қолган бой илмий меросига эгалиги ва эзгуликка етакловчи миллий ғояси билан дунёга машҳурдир. Фуқароларимиз ўз миллати, ўзлиги билан ҳар қанча фахрланса арзийди. Хозирги замоннинг зайли – оммавий маданият таҳдид солиб турган бугунги кунда, унинг таъсир кучи ва зарарли оқибатларидан ҳимояланиш, бунга қарши тура олиш учун ҳар бир ўзбекда миллий ғурур каби фазилатга ва миллий тарбияга эхтиёж сезилмоқда. Баъзиларда савол туғилади: – “Миллий тарбия қандай тарбия ўзи? Миллий ғурур қанақа бўлади? Бизда бу ғурур қаердан пайдо-ю, қандай намоён бўлади?”
  • Биз биламизки, оддий тарбия – фазилат ўрганиш бўлса, миллий тарбия – ўзбек халқининг қандай ташкил топганини, буюк аждодлари ва уларнинг илм-фан бўйича эришган ютуқларини, аҳлоқий фазилатлари-ю, диний қадриятларини, урф-одат ва анъаналарини ҳаққоний ўрганиш ва ундан сабоқ чиқариш, ўзликни англаш демакдир! Ўзлигини англаган ҳар бир миллат вакилида фахр ва ифтихор туйғуси шаклланади ва унда миллий ғурурпайдо бўлади.
  • Миллий ғурур – миллий тарбиянинг мевасидир. Миллий ғурур ўзликни англаш омили сифатида, ушбу фазилатга эришган юрт вакили ватанпарвар ва ор-номусли инсонга айланади. Энг муҳими у маънавий комиллика эришган ҳисобланади. Маънавий комил инсон ўзи учун нима фойдали ва нималарга қодир эканлигини яхши тушунади. У қўлидан келадиган иш билан шуғулланиш асносида ўз эҳтиёжини қондиради ва саодатга эришади. Ҳар қандай хато ва бахтсизликдан ҳоли бўлади. Бунинг натижаси ўлароқ, у ўзга одамларни қадрлайди ва улардан эзгулик йўлида фойдалана билади. Миллий тарбиясиз, таълимсиз маънавиятнинг бўлмаслиги ҳақиқатдир. Маънавияти юксак шахслар юртни танитади, машҳур қилади. Фикримизга далил сифатида, Абдулла Авлонийнинг “Тарбия – биз учун ё хаёт, ё мамот, ё нажот, ё халокат, ё саодат, ё фалокат масаласидир” деган сўзларини эслаш кифоя. Хулоса қилиб айтганда, янги Ўзбекистоннинг юксалиш йўлидаги жадал ислоҳотларига ҳар бир юрт вакили ҳамоханг ўлароқ, ўзининг ҳиссасини қўшиши зарур. Бунинг учун биринчи навбатда, шахсни маънавий баркамоллик омили – миллий тарбияга эга бўлиши, фикр-мулоҳазани, дунёқарашни ижобий шакллантириш учун кўпроқ китоб ўқиши, кўпроқ изланиб, ўз устида ишлаши, билимини ошириш орқали илм-маърифатга эришишни олий мақсад қилиб қўймоғи лозим!

Download 117.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling