Мингбулоқ туманида "Оғир" тоифадаги ёшлар билан манзилли ишлаш бўйича ишлаб


Download 13.06 Kb.
Sana25.10.2023
Hajmi13.06 Kb.
#1718894
Bog'liq
New DOCX Document


Мингбулоқ туманида “Оғир” тоифадаги ёшлар билан манзилли ишлаш бўйича ишлаб
чиқилган “ЙЎЛ ХАРИТАСИ”ни тасдиқлаш тўғрисида
Юртимизда сўнгги йилларда ёшлар соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар
ёшларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, ўз салоҳиятини тўлақонли рўёбга
чиқариш учун қулай имкониятлар яратиш, жамият ва давлат ишида иштирокини
кенгайтириш, ижтимоий-иқтисодий янгиланишлар давлат сиёсатининг устувор
йўналишлари ҳисобланади.
Ҳеч биримизга сир эмаски, бугунги кунда юртимизда ёшларга қаратилаётган
эътибор, берилаётган имконият ва имтиёзлар ҳар қачонгиданда долзарб қиёфа касб этмоқда.
Қолаверса, ёшларни бандлигини таъминлаш, муаммоларини ҳал этиш, уларни келажакда
жамиятда муносиб ўринларини топишлари учун барча раҳбарларнинг масъулиятини
оширилаётганлиги муҳтарам Президентимизнинг ёшларга бўлган оталарча ғамхўрлигидан
далолатдир.
2023 йил 11 апрель куни Президентимиз раҳбарликларида ўтказилган видеоселектор
йиғилишида ёшлар билан ишлаш тизимини янги босқичга кўтариш хақида гапириб, улар
билан ишлаш борасида бир қатор янги ташаббусларни илгари сурдилар.
Мухтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан ёшлар билан ишлашни янгича
усули амалиётга тадбиқ этилди. Топшириққа кўра туманининг 40 та маҳалласида “Ёшлар
баланси” асосида 30 минг 866 нафар (14-30 ёш) ёшлар таҳлил этилди.
Баланс асосида ёшларнинг ижтимоий ҳолати, қизиқиши ва уларнинг муаммолари
хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир ёшлар билан индивидуал ишлаш тизими
яратилиб, улар 3 тоифага яъни яшил (банд бўлган ёшлар), сариқ (уюшмаган ёшлар) ҳамда
қизил (муаммоли ёшлар) тоифаларга ажратилди.
Тоифалардан 14960 нафари (44 фоиз) яшил, 15906 нафари сариқ (56 фоиз)ни ташкил
этиб, шундан 1270 нафар (5 фоиз) қизил тоифага кирувчи ёшларни ташкил этади.
Қизил тоифага кирувчи 1270 нафар (пробация назоратидаги 102 нафар, профилактик
ҳисобда турган 164 нафар, ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган 17 нафар, хорижий
e-qaror.gov.uz VI-60-54-6-81-K/23
2
миграциядан қайтиб келганлар 462 нафар, мунтазам дарс қолдирувчилар 31 нафар, нотинч
оила фарзандлари 38 нафар, оилавий ажрим ёқасидаги ёш оилалар 62 нафар, ногиронлари
447 нафар, сурункали касаллиги мавжуд ёшлар 136 нафар) ёшлар билан индивудиал ишлаш
тизими йўлга қўйилиб, 51 нафар ёшларимиз вилоятдаги 1 та ташкилот раҳбарларига, 1219
нафар ёшлар тумандаги 25 нафар раҳбарларга бириктирилди. Оғир тоифадаги ёшлар 1-
сектор худудида 425 нафар ёшлар, 2-сектор худудида 275 нафар ёшлар, 3-сектор худудида
235 нафар ёшлар, 4-сектор худудида 335 нафар ёшларни ташкил этади.
Ушбу ёшлар билан манзилли ишлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш,
муаммоларини ҳал этиш, ижтимоий реабилитация қилиш бўйича комплекс чоратадбирларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат
ҳокимияти тўғрисидаги” Қонунининг 24-моддасига асосан Халқ депутатлари Мингбулоқ
туман Кенгаши
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2023 йил 11 апрель куни
“Ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш
тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ўтказилган
видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижро учун қабул қилинсин.
2. Туманда 4 та сектор худудидаги давлатнинг ғамхўрлиги ва эътиборини кутаётган
ҳамда кўмакка муҳтож “оғир” тоифадаги ёшлар билан ишлаш бўйича “Йўл харитаси” 1-
иловага мувофиқ, тумандаги 40 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 1270 нафар “оғир”
тоифадаги ёшлар билан манзилли ишлаш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” 1-иловага
мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туманда ёшлар билан индивидуал ишлаш бўйича амалга оширилаётган чоратадбирлар натижадорлиги ҳамда йўл қўйилган камчиликлар ҳудуд, тегишли соҳа ва
тармоқлар кесимида ҳар ой якунида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида ҳамда
Ҳокимлик соатларида муҳокама қилиб борилсин.
4. Ёшларга бириктирилган туман сектор раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари,
ҳудуддаги барча давлат ташкилотлари раҳбарлари биргаликда маҳалладан бошлаб, вертикал
ва горизонтал схема асосида ёшлар билан индивидуал ишлаш тизимининг самарали йўлга
қўйилишини тўлиқ таъминласинлар.
5. Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Юлдашев
ҳамда назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг ёшлар сиёсати, хотин-қизлар
ва гендер тенглик масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Р.Холиқова зиммасига
юклатилсин.
Download 13.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling